Читать книгу БОҒИМ БОР - - Страница 3

ОНАЖОН

Оглавление

Туни билан ухламай,

Бешигимни тебратган.

Эзгуликни уқтириб,

Саодатга етказган.


Мени ўйлаб куйинар,

Ютуқ олсам суюнар.

«Болажоним» деб мени

Доим эркалаб, суяр.


Дуо қилиб тинмайди,

Биз деб тиним билмайди.

Бизни суйиб доимо,

Меҳнат қилиб толмайди.


Гоҳида қадрин билиб,

Баъзида билмай қадрин.

Уларни хафа қилиб,

Ҳатто синабмиз сабрин.


Иш буюрсалар баъзан,

Лабимиз ҳам бурибмиз.

Уларнинг сўзин бўлиб,

Юзни буриб кетибмиз.


Биздан узоқ бўлсалар,

Орзиқиб кетар кўнглим.

Бир зум ўтмай соғиниб,

Жуда келади кўргим.


Эй, азизлар доимо,

Онангизни эъзозланг.

Ҳозир қадрини билмай,

Кейин афсус-ла қолманг.


БОҒИМ БОР

Подняться наверх