Читать книгу АСАРЛАР (II жилд) - - Страница 140
ШЕЪРЛАР
ҚИРҚ ҲАДИС
ЯХШИЛИК ЭСКИРМАГАЙ
ОФИЯТ
ОглавлениеКўнгил ҳовлисидан, ақл томидан
Шубҳа-гумонларнинг қорини куранг.
Меҳроб нуқтасига жамланг фикрни,
Худодан афв ва офият сўранг.
Чунки ҳеч бирингиз, қанча уринманг,
Қанчалик сарф этманг молу давлатни,
Топа олмагайсиз имондан кейин
Офият сингари буюк неъматни.