Описание книги
Марказий Осиё тарихи Хитой манбаларида (қадимий ҳамда илк ўрта аср ёзма ёдгорликларидан таржималар ва тадқиқотлар).Мазкур китобда «Эршиси ши» («24 тарих») деб номланган сулолалар тарихи мажмуидан ўрин олган ва милоддан аввалги I асрда битилган «Шижи» («Тарихий хотиралар»), милодий VI асрларда ёзилган «Вэйшу» («Вэй [сулоласи] тарихи») ва X асрнинг иккинчи чорагида битилган «Шин Тангшу» («Танг [сулоласи]нинг янги тарихи») каби 3 та ёзма манбаларда келтирилган Марказий Осиё тарихига оид маълумотларнинг айрим қисмлари илк бор ўзбек тилига ўгирилган ва керакли изоҳлар билан таъминланган ҳолда келтирилди.Шу билан бирга, китобда хитой манбаларида тилга олинадиган этник атамалар юзасидан амалга оширилган тадқиқотлар ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди.Китоб Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон тарихининг манбавий асосини бойитишда ҳамда қатор номаълум қолган масалаларга аниқлик киритишда муҳим илмий аҳамият касб этади. У мутахассислар, олий ўқув юртларининг ўқитувчилари, талабалари ва кенг доирадаги китобхонлар учун фойдалидир.Ушбу китоб 2012-2016 йиллар учун режалаштирилган «ФА-Ф1-Г028: Марказий Осиё этник тарихига оид шарқ тилларидаги қадимий ва ўрта аср манбаларидаги маълумотлар» номли фундаментал тадқиқот лойиҳаси асосида ёзилди ва нашр этилди.