Описание книги
Сизга тақдим этилаётган ушбу китобдаги мавзу бир қарашда жузъий кўринса-да, аслида уни синчиклаб ўқисангиз, ундаги фикрлар эндигина турмушга чиқаётган қизларга, келинларга, ёш жувонларга айтиладиган зарур гаплар эканига ишонч ҳосил қиласиз. Китобда хусусан ўзбек аёлларига хос бўлган – зукколик, дилбарлик, фидойижонлик, меҳр ва вафо улашиш, яхшилик излаш, ҳаётсеварлик каби гўзал фазилатларнинг шаклланишида энг масъулиятли ва «қалтис» давр ҳисобланган келинлик даврининг қирралари очиб берилади. Мазкур китоб эрта-индин эшигида сурнай навоси янграйдиган қизларга, янги уйларига қадам босган келинчакларга турмуш сабоги бўлади, деб умид қиламиз.