Описание книги
Оқсарой қасри Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари барпо эттирган улуғвор, муҳташам, тенгсиз меъморий обидадир. Қудратли давлатнинг захира маъмурий- бошқарув биноси тариқасида 1380 –1396 йилларда қурилган кошона кечмиши ҳайратомуздир. Неча асрларга гувоҳ бўлиб турган Оқсарой қандай вайроналикка юз тутган? Сир-синоатлар, сабаблар, оқибатлар, мушоҳадалар кўп. Бу ҳақда қанча нақллар, афсоналар тўқилган, ҳақиқат уруғлари улар тагида кўкламай қолиб кетган.Ушбу тадқиқномада тарихий манбалар шаҳодати асосида мозий издиҳомлари, оғриқ нуқталари қатори, ечимга келиш имкониятлари ҳам қаламга олинади. Оқсаройнинг миллатимиз ғурури сифатида қадр топиши мустақиллик руҳи билан узвий боғланганлиги ифода этилади.Асар тарихимиз мухлисларига, тадқиқотчиларга, талаба ёшларга мўлжалланган.