Описание книги
Турсунхўжа Ҳидоятхўжаев томонидан тузилган «Фарзандлар жаннат райҳонларидир» китобида фарзандларни давр талаби асосида юксак ахлоқ — одобли қилиб тарбиялаш, баркамол инсон қилиб етиштириш хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини Қуръон оятлари, ўтмишдаги буюк алломаларимиз таълимоти, ҳикмат ва ҳикоятларига суянган ҳолда баён этган. У фарзанд тарбиясида оила, ота-оналарнинг тутган ўрни беқиёс эканлигини таъкиддаган ҳолда, уларни фарзанд тарбиясига жиддий эътибор беришга даъват этади.Китобда яхшилик ва ёмонлик, поклик ва нопоклик, яхши фазилат ва ёмон хислат каби ахлоқий тушунчалар мазмуни етарли даражада ёритилган.