Читать книгу Абадият қонунлари. 2-китоб - Мукимжон Фатхиддинович Исаков - Страница 2

Оглавление

Одамий мавжудот ҳис-идрокига мавжуд борлиқнинг бўлмоғи қонуниятда бўлмиш барча моҳиятларида замон ва макон кенгликлариаро ҳис ва тафаккурли юксак одамий мавжудотга айланмоқлик қонунияти борлиқни вужудга келтира, тута турур қонуниятларни қонуниятли тартибда англаб бормоқликда эрур!

Ана шул қонуниятли тафаккур йўли номоддий моҳиятда намоён одамий мавжудот учун барҳаётлик сори ягона имконият ва онинг қонуниятидаги мавжудотлик тараққиёт йўли эрур.


КИРИШ


Чексизлар поёнин илғамоқликка одамий мавжудот ожиз моддий борлиқ ва ондин таралур номоддий қонуниятлар ижроси сифатида!


Албатта, ул биринчи ёритмада келтирилмиш мавзуларга оид маълумотлар эсланмоғи, тўлдирилмоғи ёинки ўзга ёндашув бирла ёритилмоғи, ўз ўрнида ифода мазмунида номоддий воқеъликнинг тиниқликда, ўз қонуниятида ёритилмоқлиги манфаати бирла мавзулараро сочилмоқликда, такрорланмоқликда ва воқеъликлар ёритилув жараёнида босқичлилик таъминланур ҳолатда, соддадин мураккаб томон мазмун ривожлануви бирла, ўқигучи одамий мавжудот учун ақл малоллик топмас даражада келмоғи ул дастлабки ёритманинг бул давомида ҳам тамойилда турур.


Бул ёритмада ҳам қонуният улким, жумлаким ўқилгач, ҳар бир сўзнинг маъно бирликлари номоддий онгда тикланмоғи ва сўнг ул якка маънодин мазмунда ифодаланмиш бир бутун воқеълик номоддий онгда яратилмоғи зарур эрур.

Абадият қонунлари. 2-китоб

Подняться наверх