Читать книгу Осмондаги бахт - Донёрбек Усмонжонович Хакимов - Страница 2

Боб I

Оглавление

Гуллаб-яшнаб, ўсиб, ривожланиб келаётган кичгинагина Қатор-Терак қишлоғида Хафизовлар оиласи яшаб келар эди. Улар қишлоқдаги ўзига тўқ, бой хонадонларининг бири эди. Хафиз барчага ёрдам берарди. Кимнинг нима мушкул иши бўлса биринчи Хафизга учрарди. Қишлоқнинг барча муаммоларини ҳал қилиб бериб турувчи кишилардан бири эди. Унинг бир қизи ва бир ўғли бор эди. Қизи ўн ёшда. Исми Дилрух эди. Ўғли эса тўрт ёшда эди. Исми Рауф. Аёли эса Афифа эди. Улар зодагон оилага мансуб бўлганликлари учун барча уларнинг эркакларини жаноб, аёлларини хоним деб чақирарди. Лекин одамларнинг бундай деб чақириши жаноб Хафизга ёқмас эди. Чунки у жуда камтарин инсон эди. Ҳеч қачон у ўзини зодогон оилага мансублигини сездирмасди. Барча одамлардек бўлишни хоҳларди. Жаноб Хафизнинг отасидан қолган бойликлари жуда кўп эди. У киши бойликларини ўлимидан аввал яримини ўғлига қолган қисмини яшириб қўйган деган гаплар халқ орасида тарқалганди. Аммо шу пайтгача у бойликларни ҳали ҳеч ким топиб олган эмасди. Инсон қанча бой бўлса, ана шунча душмани ҳам кўп бўлади дейишади. Жаноб Хафизнинг ҳам бойлигига кўз олайтирганлар жуда кўп эди. Жаноб Хафиз тунлари ухлай олмай қийналарди. У бойлигидан хавотирланиб эмас, бойлигининг кўплигидан оиласига зиён етишидан жуда қўрқарди. У ана шунинг учун ҳам тунлари оз ухларди. Ҳар кун ухлашдан аввал боллаларининг хафсизлиги учун қўриқчилар кўярди. Жаноб Хафизнинг уйқусиз кунларини кўрган аёли Афифа хоним унинг бу ахволидан тушкунликга тушарди. Лекин унга қандай қилиб ёрдам беришни, уни қандай қилиб овутишни билмасди. Афифа хоним динга берилган аёл эди. У тун-у кун оиласи ҳақига ибодат қиларди. Болаларини истиқболини, порлоқ келажагини кўришни истарди. Жаноб Хафиз ҳаётини тинч ва тотув ўтиши учун бойлигини қийналган одамларга тарқатиб берарди. Лекин бойлиги эса ҳеч тугамайдигандай эди. Аксинча яна кўпаётгандай бўларди. Жаноб Хафизнинг душманлари уни йўқ қилиш илинжида турли хийлаларни ўйлаб топарди. Минг кучли бўлсанг ҳам, бир кун келса сендан ҳам кучлиги барибир чиқади. Жаноб Хафизнинг бойлигига кўз олайтирган қароқчилар бошлиғи Чилтон одамлари билан қишлоқ томонга бостириб келардилар. Бу хабарни эшитган қишлоқ ахолиси яширина бошладилар. Жаноб Хафиз эса уйидаги стулига ўтирганча ўйга ботиб қолди. Чунки душманлари оиласини йўқ қилиб ташлашини биларди. Жаноб Хафиз бошини қаттиқ сиқиб олганча анча муддат ўйланиб қолди. Унинг хаёлида фақатгина оиласини сақлаб қолишни ўйларди. Қароқчилар қишлоқ томонга яқинлашиб кела бошладилар.

– Хафиз, – деб кўзларида ёш билан эшик олдида аёли Афифа турарди. Хафиз аёлига нима деб жавоб беришни ҳам билмасди. Кўзларида ёш билан Хафиз аёли Афифани ёнига яқинлашиб келди. Уни қучоғлаб олди ва йиғлай бошлади. Жаноб Хафизнинг бу аҳволини кўрган Дилрух ва Рауф дадасининг оёқларини қучоғлаб олдилар. Хафиз болаларининг юзига қараб нима дейишни ҳам билмасди. Улар отаси олдига отилиб, қучоғлаганча йиғларди холос. Қароқчилар қишлоқни кулини кўкка совуриб, жаноб Хафизнинг уйига яқинлашиб келгандилар. Қароқчиларнинг овозини эшитган жаноб Хафиз ҳаракатга туша бошлади.

– Ҳаётда бойлик ёки бошқа нарсалар эмас. Асосийси хаётда тирик қолишлик муҳимдир. Нима бўлганда ҳам, бошингизга қандай кулфат тушса ҳам, асосийси тирик қолишга ҳаракат қилинглар – деб болаларини бойинларидан қаттиқ сиқиб қўйди.

– Хадича, – деб бақирди жаноб Хафиз.

– Лаббай жаноб, – деб жавоб берди.

– Булар сенга, сен эса Оллохга омонатсан. Дарҳол улар билан бирга орқа эшикдан қочиб кетинглар, – деди жаноб Хафиз. Аёли Афифанинг қўлларини сўнги бора ушлаши эди. Қўллари бир-биридан узилар экан Хафиз бунга чидай олмасди. Кўзларидан оққан кўз ёшлари ичида қолганди. Хафиз ва Афифа бир бирларидан айрилиб, бутун умирга видолашарди. Лекин уларнинг мангу ва ўчмас севгиси бир кун келса авлоддан авлодга ўчмас хотира бўлиб қолади.

– Хафиз, – деб бақирарди. Аммо энди кеч бўлганди. Хадича уларни орқа эшикдан аравага ўтқазиб олиб кетди. Қишлоқдан узоқлашиб кетган Афифа ва унинг болалари вайрона бўлган қишлоқни араванинг ойнасидан кўриб йиғлашарди. Жала куярди. Йўлларни сув қоплаганди. Хаммаёқ лой билан қопланганди. Чилтон Хафизнинг оиласи қочиб кетганини билгач унинг орқасидан одамларини жўнатди. Чилтоннинг одамлари Афифа ва унинг болаларини тақиб этиб кетардилар. Арава катта тезликда нотекис йўлда кетарди. Йўлнинг бир томони баландлик бўлса, иккинчи тарафи жарлик эди. Йўллар қоронғу ва сирпанчиқ эди. Афифани араваси қанча тез кетмасин Чилтоннинг одамлари тақиб этиштан тўхтамасди. Катта тезликда кетаёткан Афифанинг араваси жарликка қараб қулаб кетди. Чилтонни одамлари уни ушлаб қолишга ҳаракат қилишди. Лекин бу жуда мушкул эди. Арава жарликга қулаётиб Афифа ва Рауф араванинг ойнасини синдириб чиқиб кетди. Дилнур ва Хадича араванинг ичида қолди. Улар янада чуқурликга тушиб кетди ва уларни тошлар босиб қолди. Қўлида Рауфни ушлаб олган Афифа қўрқанидан боласини бағрига босиб индамасдан тошнинг остида бекиниб ўтирарди. Чилтоннинг одамлари уларни барчасини ўлган деб ўйлаб орқасига қайтиб кетдилар. Афифа тоғлар ичида эридан қолган ёлгиз ёдгорини қўлига олганча, кўзларида ёш билан, кўзига тушаётган узоқдаги ёруғлик томонга йўл олди. Афифа йўлда кетаётиб жуда кўп ўйларди. Агар ўғли Рауфни ўзи билан олиб қолса, унинг ҳам келажаги йўқ бўлишини сезди. Чилтоннинг одамлари асло тинч қўймаслигини жуда яхши биларди. Ана шунинг учун ҳам Афифа ўғли Рауфдан вос кечишга қарор қилди. Ёмғирли тун давом этарди. Хаммаёғи ивиб кетган Афифа Олмазор қишлоғига етиб келди. Қишлоқ ичини аралаб у ердаги бир хонадонни эшигини тикирата бошлади. Тун ярими эди. Эшикни ҳеч ким очмасди. Афифа эшикни таққиллатишдан тўхтамасди.

– Ким, – деган овоз ичкаридан кела бошлади. Афифанинг кўзлари севинчдан порлаб кетди. У боласини эшик олдига қўйди. Ва буйнидаги туморини чиқариб ухлаётган Рауфнинг бўйнига тақиб қўйди. Ўрнидан туриб кетмоқчи эди. Лекин боласига бўлган мехри уни ушлаб қолгандай бўларди. Фарзандидан кўзларини уза олмасди. Эшик остонасида боласи ширин бўлиб ухларди. Унинг юзларига қараганда эса эри Хафизни кўргандай бўлди. Лекин Афифа уни ташлаб кетишга мажбурди. У орқага ўгирилиб қараб, кетаётганди.

– Синглим, шунчалар ҳам бағрингиз тошми? Она ўз фарзандидан қандай қилиб вос кечиши мумкин. Бир кун келса фарзандингиз катта бўлганда нима деб жавоб берасиз. Унинг юзига қандай қилиб қарайсиз, – деб эшик олдида ёши ўтган бир аёл турарди. Афифа у кампирнинг юзига қараб ҳеч нарса демади. Кўзларидан ёшлари оққанча юзини терс буриб йўлини давом этди. Гапларига жавоб ола олмаган эшик олдида қолган кампир ухлаб қолган болани аранг кўтариб уйга олиб кирди. Болани ётоқга ётқизиб, унинг кийимларини алмаштира бошлади. Бола чўчиб ўйғониб кетди. Лекин Рауф бу кампирни танимасди. Рауф нима бўлаётганини тушинмасди. Кампир унинг устиларини алиштираётганда ҳам йиғламасдан кўзларини катта очиб турарди. Отаси Хафизнинг охирги гапини хотирларди. Рауф онасининг қаерда қолганини ва нималар бўлганини билмасди. Лекин яшашга ҳаракат қиларди. Рауф жуда ширин болакай эди. Унинг юзларига қараб кампир кулиб турарди.

– Менинг исмим Алфия. Сеникичи, – деб кулиб Рауфга қаради.

– Рауф, – деп кўллари калтираб аранг гапирди.

– Қўрқма болам, мен сенинг бувижонингман, – деди жилмайиб. Рауфни кучоғлаб олди. Рауф бўлган вокеаларни ҳеч ҳам унута олмасди.

– Ойингни соғиндингми? – деди Алфия кампир. Рауфни юзлари маюс бўлиб қолди. У юзини ерга қаратиб олди. Алфиянинг саволига жавоб бергиси келмади.

– Майли, хафа бўлма. Бир кун келса мен сени онанга олиб бораман, – деди Алфия болани бошини силаб. Рауф кампирнинг сўзидан хурсан бўлиб кетди ва унинг юзига қараб жилмайиб қўйди.

– Болам, қорнинг очдими, – деб сўради. Рауфнинг қорни жуда очганди. У буни айтгани аввалига уялди. Сўнгра бошини қимирлатди. Алфия хоним унга егуликлар таёрлаб бермоқчи бўлиб, ошхона томонга борди. Шу пайтда эса ётоқда ўтирган Рауф ўрнидан туриб уйнинг ойнасидан ташқарини қаради. Рауф ташқарида онасини кўраман деб ўйлаганди. Аммо ташқари қоронғу эди. Рауф эса ҳеч нарса кўра олмади. Онасини кўришга бўлган умиди сўнгач, бошини ерга эгганча деразадан юзини терс бурди. Ота-онасини соғинарди. Аммо онасини эшик олдига ташлаб кетганини билмасди. Рауфнинг кўзларига ёш кела бошлади. Хунг, хунг отиб йиғламоқчи эди. Аммо Алфия кампирнинг овозини эшитгач кўзидаги кўз ёшларини артди. Алфия кампирга билдирмаслик учун ётоғига келиб ўтириб олди. Алфия кампирнинг Рауфга меҳри туша бошлади. Уни овқатлантираркан боласининг ёшлигини эслаб йиғлаб юборди. Алфия хонимнинг кўзларидаги ёшни кўрган Рауф ҳеч нарса емай унинг юзига қараб турди.


– Бувижон, нима сиз ҳам ёлғиз колдингизми? – деб савол берди. Рауфнинг бу саволига анча муддат ўйланиб қолди.

– Нега болам, мен ёлгиз эмасман. Ахир ёнимда сендай арслон болам борку, – деб Рауфнинг юзига қараб жилмайиб қўйди. Аммо эртага тонг отиб Рауф онасини сўраганда нима деб жавоб беришни ҳам билмасди. Рауф овқатланиб бўлгач ухлаб қолди. Лекин Алфия хонимнинг кўзларига ҳеч ҳам уйқу келмасди. Бу бола кимнинг авлоди эканлигига қизиқа бошлади. Бироз аввал юзларини ёпиб олган аёл нега шундай ширин болани ташлаб кетгани Алфия хонимни ўйлантирарди. Ўзига ўзи савол берарди. Лекин саволларининг бирига ҳам жавоб топа олмасди. Анча муддат ўйланиб ўтирган Алфия кампир ухлаб қолди. Қуёш нурлари деразанинг ойнасидан Рауфнинг юзларига тушиб, унинг ухлашига халақит берарди. Рауф деразанинг пардасини ёпмоқчи бўлиб яқинлашиб келди. Лекин мусаффо осмон, ўзига жалб қилиб турган табиат уйқусини қочириб юборди. Рауф деразани очди. Майин эсаётган шабода унинг юзига ура бошлади. Рауф чуқур нафас ола бошлади. Деразадан бошини чиқариб ташқарини кўздан кечирарди. Онасини келиб қолишига умид қилиб йўл томонга тикилди. Лекин ҳеч кимни кўрмади. Бошини ерга эгиб олиб, ташқарини томоша қилгиси келмасди. Кўзларига ёш ола бошлади. Ичкарида ёткан Алфия кампирга тикилиб қараб қўйди. Онасини қаерда эканлигини сўрамоқчи бўлди. Лекин Алфия кампирни ухлаётганини кўргач, уни безовта қилгиси келмади. Яна ойнадан ташқарига қаради. Ва аста пичирлаб гапира бошлади:

Парчаланган юрагим парчаси,

Келмас энди асло ўз ҳолига.

Кўз ёшларим оқиб дарё бўлади,

Онам келмаса энди ёнимга.

Эркаласа, босса бағрига,

Мехр бериб, турса қўлимдан.

Бошимни қўйиб ётсам оёғига,

Жаннатнинг хидини хидларди бурним.

Ойижон, мехрибоним. Яна тонг отди. Ширин уйқуда ётган фарзандингиз яна кўзларини очди. Минг афсузки унинг кўзлари, бугун меҳрга тўлган, юзлари порлаб турган онасини кўра олмади. Биласизми ба мисли туш кўраётган инсондайдим. Кўзларимни очганимда бошка бир дунёга келиб қолгандай бўлдим. Бошқа оила, бошқа одамлар, янги бир дунёнинг бошланиши эди. Ойижон, каердасиз? Нега ҳали ҳамон келмадингиз? Наҳотки мени соғинмадингиз? Энди ҳеч ҳам келмайсизми? Мени болам деб бағрингизга босиб, эркалатмайсизми? Балким буларнинг барчаси тушдир. Бироздан сўнг ўйғониб кетсам хаммаси ўз холига қайтар. Биламан сиз бизни ҳеч қачон ёлғиз қўйган эмассиз. Сиз албатта келасиз. Мен бунга ишонаман. Чунки оналар ўз фарзандини ёлғиз ташлаб қўймайдилар. Фарзандларини қийин бир аҳволда яшашларига асло йўл бермайдилар. Мен сизни яҳши кўраман. Ишонаманки сиз ҳам мени яхши кўрасиз,-деб кўзларида ёш билан ойнадан ташқарига қараб турарди. Анашу пайтда эшик таққилай бошлайди. Рауф чўчиб кетди. Эшик томонга қаради. Эшик янада қаттиқроқ таққиллай бошлади. Рауфнинг кўз олдига ота –онаси билан бўлган вокеалар эсига кела бошлади. Қўрққанидан Алфия кампирнинг олдига келиб ётиб олди. Рауфнинг бу ҳаракатидан Алфия кампир ўйғониб кетди. Қулоғига эшикнинг кимдир таққиллатаётган овози эштиларди. Алфия кампир ўрнидан турди. Эшик томонга яқинлаша бошлади. Эшикни очмоқчи бўлиб, эшикнинг тутқичини ушлади. Эшикни таққиллатаётган уй бекаси Сабинур эканлигини англаган хизматчи Алфия кампир Рауфни яшириш ҳаракатига туша бошлади. Чунки Рауфни уй эгаси Сабинур кўрса яхши бўлмаслигини биларди. Ана шунинг учун ҳам Рауфни яшириб, сир сақлашга қарор қилди. Эшик олдидан Рауфни олдига шошиб келди. Рауфни ётоқ остига яширди.

– Мен сени бу ердан чиқармагунимгача жим, гапирмай ўтир хўпми, – деди Алфия. Рауф Алфия кампирнинг бу гапларидан қўрқа бошлади.

– Нега бувижон, – деди Рауф. Кўзларидан қўркаётгани билиниб турарди.

– Ёмон одамлар сени олиб кетмоқчи, – деди Алфия. Рауф тезлик билан ётоқнинг остига кириб олди. Алфия мато билан ётоғни устини ёпиб қўйди. Чуқур-чуқур нафас олиб эшик томонга яқинлаша бошлади. Бироз тинчланиб олиб, эшикни очди. Қаршисида қовоқлари солинган, жаҳли чиқиб турган Сабинур хонимни кўрди.

– Аф этинг хоним. Ухлаб қолибман, – деди Алфия кампир.

– Мен билан келинг, – деди Сабинур хоним. Алфия кампир қўлини кўксига кўйиб чуқур-чуқур нафас ола бошлади. Орқасига ўгирилиб қаради. Рауф ётган ётоқни кўздан кечирди ва Сабинур хонимнинг орқасидан кетди.

Алфия кампирнинг Афифа хонимга айтган сўзларидан йиғлай бошлади. Орқасига ҳам ўгирилиб қарамасдан тун яримида йўлида давом этарди. Анча йўлни юрганидан сўнг эса, ерга йоруғ туша бошлади. Афифа хоним каерга ва нима мақсатда кетаётганини ҳеч ҳам билмасди. Унинг хаёли жуда паришон эди. Аммо унинг кўзларидан кўз ёшлари ҳеч ҳам тўхтамасди. Йўлида юришда давом этаётган Афифа хонимнинг қулоқларига араванинг овози эштила бошлади. Аммо ҳеч ҳам этибор бермай йўлида давом этишга ҳаракат қиларди. Лекин ич ичидан қўрқарди. Арава яқинлашиб келарди. Афифа хоним араванинг янада яқинлашиб келаётганини сезгач янада кучлирок қўрқа бошлади. Юраглари дуккиллаб, тез ура бошлади. Афифа хоним аравага қарагани сари қўрқа бошлади. Аста секин кўзининг қири билан қорамоқчи бўлди. Аммо уддалай олмади. Янада тез юра бошлади. Арава унинг яқинига келди. Афифа хоним араванинг ўтиб кетишини кутиб, юзини тескари буриб, юришда тўхтаб қолди. Арава ҳам Афифа хоним тўхтаган ерга келганда тўхтади.

– Эй, хоним – деб чақирди аравачи. Афифа хоним унинг юзига қарашга қўрқарди. Аста секинлик билан унинг юзига қаради. Сочларига оқ тушган, юзларидан нур порлаб турган кишини кўрди. Арава ҳам шохона эмас, оддий эди. Афифанинг қўрқуви йўқола бошлади. У ўзини хотиржам ҳис қиларди. Аммо ҳеч нарса демасди.

– Қаерга кетяпсан? – деб сўради аравачи. Лекин Афифа хоним ҳеч нарса демасди. Фақатгина олдидаги йўлга қараб қўйди. Чунки Афифа хоним қаерга кетаётганини билмасди. Ҳаттоки хозир қаерда турганини ҳам билмас эди. Аравачи Афифа хонимнинг юзларига қараб турарди. Афифа хоним саволига жавоб бермаганлиги учун уни соқов бўлса керак деб ўйлади. Уни ҳам ўзи кетаётган қишлоққа кетаётган бўлса керак деб ўйлади.

– Гапира олмайсанми? Майли ўтир, – деди аравачи. Афифа хоним шошганича аравага чиқиб жойлашиб олди. Улар йўлни давом этдилар. Анча йўл йўрдилар. Афифа хоним ухлаб қолганди. Араванинг ғилдираклари тошга тегиб арава силтаниб кетди ва Афифа хоним ўйғониб кетди. Қўрқганидан юзлари оқариб кетганди. Юраги дуккиллаб ураётганди. Аста секин араванинг ойнасидан ташқарига қаради. Арава бир миёрда йўлини давом этарди. Лекин араванинг ойнасидан қараб турган Афифа хонимнинг кўзлари ўзининг вайрона бўлган қишлоғига тушди. Аравадан тушмоқчи бўлиб араванинг эшигини ура бошлади. Араванинг ичидан келаётган овозга аравачи аравани тўхтатди. Афифа хоним арава тўхтагач, аравани эшигини очиб пастга тушти. Тоғлар орасини оралаб ўтган йўлдан қишлоғини кўриб турарди. Кўзларида ёш билан ерга тизалаб ўтириб олиб йиғлай бошлади. У ерда болалари ва турмуш ўртоғи билан ўтқизган кунларини хотирлаб янада ғамгин холда эди. Унинг бу аҳволини кўрган аравачи унинг ёнига яқинлашиб келди. Афифа хонимнинг елкасига қўлини қўйиб уни овутмоқчи бўлди. Унга нима дейишни ҳам билмасди.

– Қизим, сенинг хаётингда нима воқеалар бўлган, яхшими ёки ёмон бунисини билмайман. Аммо сен кучли бўлишинг лозим. Бу қишлоқни ахволи ва бу ерда яшайдиганларнинг аҳволи барчага маълум. Аммо сен ўзинг ва яқинларинг учун янада кучли бўлишинг керак. Кўз ёш инсонни мағлубиятга учраганини ва заифлигини билдиради. Кўз ёшларингни арт ва яшаш учун кураш, – деб орқасига арава, томонга йўл олди.

– Тўғри, инсон ҳоҳласа ҳам, ҳоҳламаса ҳам пешонага ёзганини ўзгартира олмайди. Раҳмат сизга. Инсон яшаш учун курашиш керак эканлигини менга ўргатдингиз, – деб аравачининг юзига қаради. Аравачи киши Афифани соқов деб ўйлаганди. Нима деб жавоб беришни билмай қолди.

– А-а-а, – деб қараб турарди аравачи.

– Менга ёрдам бера оласизми, – деб суради Афифа.

– Мен сенга қандай ёрдам бера олишим мумкин? Агар буни уддалай олсам хурсанд бўлардим, – деди аравачи.

– Қаршимизда турган қишлоқни кўряпсизми? Ана ўша қишлоқга олиб бориб қўя оласизми, – деди Афифа.

– Ахир у ер жуда хафли-ку, – деди аравачи.

– Қолиб кетган бир нарсам бор уни олишим керак, – деб аравачини алдади. Аравачи унинг бу гапини анча муддат ўйлаб қолди. Аввалига қўрқа бошлади. Лекин Афифа хонимнинг ахволини кўргач унга раҳми келиб таваккал қилишга қарор қилди.

– Розиман, – деди аравачи. Улар от аравани вайрона бўлган қишлоқ томонга қараб буришди ва йўлда давом этишди. Анча йўл юриб қишлоқга кириб келдилар. Одамлар хаммаёқни тозалаб аввалги ахволига келтиришга ҳаракат қилишарди. Афифа хоним аравадан тушди. Одамлар таниб колмаслиги учун юзини қора мато билан ўраб олганди. Қишлоқ оралаб уйи томонга келарди. Атрофни томоша қилиб келаётган Афифа хоним қишлоқ одамларига ачинарди. Бир вақтлардаги бахтли, юзлари кулган инсонларни биронтасини хам кўрмасди. Аксинча хомуш, паришон, юзларидан кулгуси кочган инсонларни кўрарди. Уларнинг барчасига ёрдам бергиси келарди. Лекин хозирги вактда унинг ўзига ёрдам бера оладиган инсоннинг ўзи йўқ эди. Афифа хоним йиғлай бошлаганди. Кўз ёшлари юзидаги кора матосини намлаб йиғлаётканини билинтириб турарди. Унинг бу ахволини кўрган аравачи ёнига яқинлашиб келди. Пиёда юриб келаётган Афифа қишлоқни анча оралаб қўйди. Қишлоқ одамалари гавжум бўлиб турганини узоқдан кўрди. У ерда нима бўлаётганини билиш мақсадида яқинлашиб келди. Не кўз билан қарасинки, қишлоқнинг ўртасига барчага Чилтон ким эканлигини билдириш мақсадида Хафиз осиб кўйилганди. Одамлар Хафизнинг осилиб турган мурдасига қараб турардилар. Афифанинг оёқ қўллари қалтираб кетди. Ўзини тутиб туролмади. Бақириб юборди. Тўпланиб турган одамлар ва Чилтоннинг одамлари унга қаради. Афифа яна бирор нарса деган бўлса унинг ҳам ахволи шундай бўлиши маълум эди. Буни сезиб қолган аравачи Афифа Хафизнинг аёли эканлигини англади. Унинг хётини сақлаб қолиш мақсадида унинг ёнига яқинлашиб келди.

– Аравага чиқинг Афифа хоним. Бу ахволингизни кўрганлар сиздан шубҳалана бошлайди, – деб қулоғига пичирлади аравачи. Афифа хоним аравачининг юзига тикилиб каради. Исмини каердан билганлиги хакида ўйлана бошлади. Ва Афифа хоним аравага ўтирди. Афифа араванинг ойнасидан ташқарига қараб Хафиздан кўзларини уза олмасди. Қишлоқ оралаб кетардилар. Афифа уйига яқинлашиб келгани сари юраги дуккиллаб, тез ура бошлади. Кўз олдига бахтли онларини келтиришга харакат қилди. Аммо буни уддалай олмади. Унинг ўтқизган ёмон кунларининг хотиралари халақит бера бошлади. Кўзларини юмиб олиб, йиғларди. Бирдан арава тўхтади. Афифа нима бўлаётганини тушинмасди. Араванинг ойнасидан аста секин карай бошлади. Афифадан шубхаланган Чилтоннинг одамлари уни аравасини орқасидан тақиб қилиб келаётган эканлар. Афифа араванинг ойнасидан ташқарига тўпланиб турган қароқчиларни кўриб қўрқа бошлади. Ўзини химоялаш мақсадида араванинг ичидан бирор нарса қидирарди. Афсуски ҳеч нарса топа олмади. Ҳаммаёғи қалтирарди. Икки қўлини бириктирганча, юзини юқорига каратиб пичирлаб дуо қиларди. Хаёлига ҳар хил ёмон фикирлар келарди. Уларни ўйламасликга ҳаракат қиларди. Аммо унинг қўрқоқлиги, хаяжонланиши уни фикрини жамлаб олишига халақит қиларди. Қўли билан аста секин араванинг пардасини очишга ҳаракат қилди. Лекин буни уддалай олмади. Ташқаридан эса ҳар ҳил бақириқларни эшитарди. Бирдан Афифанинг қулоғига аравачининг бақириқ овози келди. Таппиллаб кимдир араванинг эшиги тарафга яқинлашиб келаётганини сезиб турарди. Афифа қўрқанидан арава ичидаги тошпонорни олиб, ургани таёрланиб турарди. Кўзларини араванинг эшигидан уза олмасди. Бирдан арава эшиги очилиб қароқчилар Афифани ушламоқчи бўлди. Қўлидаги тош понори билан Афифа арава ичкарисига кирган қароқчининг бошига урди. Тошпонор синиб кетди. Қароқчининг боши қонаб йиқилди. Икки қўлини маҳкам мижиқлаб олиб орқага силжиди. Араванинг ойнаси синиб, Афифанинг сочидан биров тортди. Бошида ўралиб турган қора матоси ечилиб кетганди. Томдан ҳам кимдир пичоқ билан йирта бошлаганди. Сочларини оғриқларига чидаб туролмади. Ерда турган арава ойнасининг синган парчасини олди. Қўлларини юқорига кўтариб қароқчининг қўлини кесди. Қўллари кесилган қароқчи Афифани сочларини қўйиб юборишга мажбур бўлди.Арава эшигидан отилиб чиқти. Бор кучи билан югириб кетарди. Қароқчилар уни қувлаб етмоқчи бўлдилар. Аммо уларнинг бошчилари уларни тўхтатди.

– Менга қўйиб беринг, – деб елкасида осилиб турган халтасини ерга қўйди. Афифа улардан қутилдим деб ўйлаб жон жахти билан югириб кетарди.

– Менга камон беринг, – деди қароқчилар бошлиғи. Одамларидан бири камон ва ўқ келтирди. Камон ўқларини ерга санчди. Улар ичидан бирини олиб камонини ўқлаб отди. Ўқ Афифанинг оёғига санчилди. Оёкларининг оғриқларига бардош бера олмаган Афифа ерга йиқилди. Қароқчилар у томонга яқинлашиб келардилар. Афифа орқасига қаради ва эмаглаб қочишга ҳаракат қилди. Аммо оёқлари жуда қаттиқ оғриётганди. Кўзларини юмди ва кўз олдига фарзанди ва тумуш ўртоғини келтирди. Чукур нафас олиб, кўйлагининг чекасидан йиртди. Оёғига санчилиб турган камон ўқини суғирди. Ўқни суғирганда оғриқга чидай олмай бақирди. Қон оқаётган жойини йиртиб олган кўйлакнинг парчаси билан боғлади. Ўзида куч тўплаб қочишда давом этди. Унинг бу ҳаракатини кўрган қароқчилар ва унинг бошчиси ҳайрон қолди. Афифа анча узоқга қочди. Холдан тойган Афифа тўхтаб қолди. Чунки энди йўлини бошқа давом эттира олмасди. Қароқчилар унинг орқасидан тақиб этиб келгандилар. Унинг бу аҳволини кўриб кулиб туришарди. Кўзларида ёш билан қаршисидаги жарликга қараб турарди. Орқасида эса қароқчиларнинг кулгуси қулоғига чалинди. Афифа икки қўлини юқорига кўтарди. Ва орқага ўгирилиб қаради. Қаршисида камонини ўқлаб Афифага қаратиб турган қароқчилар бошлиғига кўзи тушди.

– Эй аҳмоқ, балким бизга бирор сўзинг бордир, – деб масқаралаб туришарди. Ана шу пайт камон ўқи Афифага келиб санчилди. Афифа жарликга қараб кўлай бошлади.

– Биз яна учрашамиз, – деб охирги гапини айтиб жарликга қулади.

– Жоним, хаётим, ишонган тоғим, ягонам, менинг бу дунёдаги бутун борлиғим. Бир гул эдим сизнинг ёнингизда хуш бўй ҳид таратиб очилаётган. Сизнинг табассумингиз учун бутун ҳаётини бераётган Афифа. Бугун сизни кўрдим. Кўзларимда ёш, қалбим эса чилпарчин. Қалбим сиз билан эди. Лекин танам сизга ета олмади. Сизнинг борлиғингиз менга қувонч, бахт, омад бағишларди. Бугун сизни кўрдим, аммо қўлларингизни тутиб иссиқ тафтингизни хис қила олмадим. Ҳаётнинг аччиқ синовлари иккимизни айирди. Муҳаббатимизни парчаламоқчи бўлишди. Иккимизни айиришгани рост. Аммо муҳаббатимиз қасрини ҳеч ким, ҳеч қачон буза олмайди. Муҳаббат қасримизни бузишларига йўл бермайман мен ҳам бугун сизнинг ёнингизга кетмоқдаман, – деб хаёлида гапирмоқда эди.

Осмондаги бахт

Подняться наверх