Читать книгу Тик қоялар қиссаси - Эдгар Аллан По, Marta Fihel - Страница 5
КИЧИК ЖАНР ДУРДОНАЛАРИ
ТИК ҚОЯЛАР ҚИССАСИ
Оглавление1827 йилнинг кузида, Шарлоттсвилл яқинида жойлашган Виргиния штатида вақтинча яшаб юрган пайтларим жаноб Огестес Бедлоу билан танишишга муваффақ бўлдим. Бу ҳар жиҳатдан келишган йигитча менда чуқур қизиқиш ва меҳр уйғотди. Юз кўринишидаги тан ва руҳнинг тенг мувозанати ақлимни шоширди. Қаердан келганини аниқлаёлмадим. Гарчи уни «йигитча» деб атасамда, ёши нечадалиги кишини иккилантирарди. Албатта, у ёш кўринарди, бундан ташқари, ўзининг ёшлигига урғу беришга одатлатган, ҳатто, баъзан юз ёшларда бўлса керагов, деган гумонга борардим. Кўпроқ унинг ташқи кўриниши мени ҳайратлантирарди. У дароз ва озғин эди. Доим энкайиб юрарди. Оёққўллари рамақи, пешанаси кенг, юзи зафарон. Оғзи катта, тишлари каттакатта бўлишига қарамасдан нотекис, бунақасини бошқа бировда кўрмаганман. Кўзлари ғалати, худди мушукнинг кўзларига ўхшарди. Кўз қорачиқларининг нур кучайибпасайганда торайибкенгайиши ҳам мушуксимонлар оиласига мансуб ҳайвонларда кўпроқ учрайди. Айниқса, ҳаяжонланганда кўзлари худди ўзидан нур таратаётгандай бошқача чақнаб кетарди.