Читать книгу Архитектура назарияси - Ибадулла Байджанов - Страница 4

Сўз боши
Кириш

Оглавление

Инсониятнинг тараққиёти жуда узоқ давом этган жараён бўлиб, кўп босқичларни ўз ичига олади. Тарихчилар, файласуфлар, иқтисодчилар, сиёсатчилар ва жамиятнинг турли-туман соҳаларини ўрганувчи бошқа илм вакиллари ана шу тараққиёт босқичларини бир қанча белгиларга кўра бир-биридан ажратиб ўрганишади. Шунинг учун ҳозирги пайтда жамият тараққиётининг босқичлари ҳақида бир- биридан фарқ қиладиган бир қанча қарашлар мавжуд.

Буларнинг бири ижтимоий тараққиётга ижтимоий-иқтисодий формацияларнинг кетма-кет босқичлари сифатида назар ташласа, иккинчиси уни цивилизацияларнинг ўзига хос синтези сифатида талқин қилади, учинчиси жамият тараққиёти босқичларини бир-биридан технологиялар тараққиётига кўра ажратишни таклиф этади, тўртинчиси эса маданиятларнинг ўзига хослигини асосий белги сифатида олға суради ва ҳоказо.

Албатта, бундай ёндашувларнинг ҳар бирида ўзига хос мантиқ, ўзига хос хусусиятлар, ўзига хос ижобий жиҳатлар, ҳамда, айтиш мумкинки, уларнинг эътиборидан четда қолган жиҳатлар, камчиликлар мавжуд. Аслини олганда уларни яқин-яқинларгача бўлгани каби, бир-бирига қарама-қарши қўйиш эмас, балки умуман олганда жаҳон тараққиётига турли нуқтаи назарлардан ёндашиш сифатида қараган маъқулроқ.

Дунёқараш шахс маънавиятининг асосий мазмунини ташкил қилади. Жамиятнинг маънавият тизими ўз таркибига сиёсий ҳуқуқий, ижтимоий онги, аҳлоқ, фан, фалсафа, санъат, диний онг ва бошқа қарашларни ўз ичига қамраб олади. Уларнинг ҳар бири ижтимоий тарихий фаолиятини муайян томонини ташкил қилиб маънавий озиқ воситаси сифатида амал қилади. Маънавият тизими юқорида кўрсатилганлар билан чекланмайди. У янада бой мазмунга эга. Кундалик онг ижтимоий психология, мафкура ва бошқа муносабатлар ҳам бу таркибга киради. Ижтимоий онг шакллари маънавиятда асосий ўрин эгаллаб, муайян ижтимоий-иқтисодий муносабатлар асосида ривож топади. Маънавий муносабатлар таркибига киради.

Шунинг учун ҳам инсоннинг маънавий дунёсининг ҳам мазмуни жуда мураккаб бўлади. Шахс маънавияти жамият маънавий ҳаёти, тизимининг ўзаги, юраги ҳисобланади. Маънавият социологик жиҳатдан ўрганишда ижтимоий фаолиятида айниқса миллий ўзгаришнинг ҳозирги илк ривожланиш босқичида шахснинг ҳиссий эҳтирос даражасига эътибор бериш муҳим аҳамиятига эга.

Чунки унда шахснинг миллий Ватан туйғуси халқ иши Ватан учун фидоийлиги, ижодкорлиги, шижоати, келажакка ишонч каби қарашлари юзага келтириш зарур бўлган руҳий кучлар ётади. Мустақил Ўзбекистон миллий мафкурасининг шаклланиши маънавият соҳасида жиддий ўзгаришлар ясаши аниқ. Миллий истиқлол мафкураси жамият маънавиятининг таркибий қисми бўлган маданий меросга бўлган муносабатда ҳам катта ўрин тутади.


Маданий, маънавий мерос ҳар қандай миллат халқнинг ўлкан хазинасидир. Бу хазина инсонга ҳаётда баркамоллик бағишлайди, унинг қарашлари шунчаки бойлик орттириш йўлида кун кўришга йўл қўймайди, фожиалар вақтида омон сақлаб қолади. Инсон ҳаётида юз берадиган маънавий ва моддий қийинчилик кунларида иродани мустаҳкамлайди.

«Архитектура назарияси» ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг ва бадиий маданиятнинг ўзаро боғлиқлиги, архитектура ва санъатдаги назария тўғрисида билимларга эга бўлишлигини таъминлайди.

– Қадимги Шарқ, антик дунё, Ўрта асрлар уйғониш даври архитектурасидан бошлаб 20 асргача, айниқса асосий уруғни Ўрта Осиё санъатининг ибтидоий даврдан бошлаб истиқлол йилларигача бўлган даврдаги назарий услублар, йўналишларни ажрата олиш бўйича кўникмаларга эга бўлишларини.

Архитектура ва шаҳарсозликдаги муҳим тарихий ютуқлар, усуллар ва услублар йўналишларини, уларнинг қайси давр, худудга мансублигини, меъморий жиҳатларини, маданий мерос ва анъаналарини назарий жиҳатдан фарқлай олиш, архитектура ва шаҳарсозлик назарияси каби малакаларга эга бўлишларини таъминлайди.

Архитектура назарияси – табиат тўғрисидаги фан ва архитектуранинг маҳсуслиги ва умумий қонуниятчилигидир.

Архитектура назарияси архитектуранинг фундаментал муаммоларини ишлашни ўз ичига қамраб олади.

– унинг ижтимоий ва ижтимоий функционал аспектларини, форма ва стилларни шакллантиришни семантикани, эстетикани ва бадиий образларни, шунингдек конструктив-техник, иқтисодий, ижтимоий маданий ва экологик шартларни архитектуранинг фаолиятида этно маданият ва регионал муҳимлигини, тарихий маданий қийматларини сақлаш, меъморий мерос, анъана ва новаторликни муносабатларини, тарихий тажрибаларни ижодий ўзлаштириш;

– архитектура ва шаҳарсозлик хайкалларини аниқлаш топиш ва ўрганиш, қадимдан шу бу кунгача касб усталигини ривожланиш жараёнлари муҳим қонуниятчилиги, роли ва архитектуранинг ўрни, жаҳон архитектураси жараёнида архитектура усталарининг ижоди.

Архитектура назариясининг предмети

– Умумий илмий (фалсафий) саволлар

– Тарихий саволлар

– Семантика (семосиология) тил бирлиги

– Семиотека (белгилар (знак) тизими коммуникатив)

– Архитектуравий композиция назарияси

– Шаҳарсозлик назарияси


Архитектура назариясининг услуби

Архитектурага эволюцион қарашлар.

Архитектуранинг категорияси

Архитектура назариясининг предмети ҳар қандай илмий тартиб ўзини предметини ва объектини ўзлаштиради ўрганади.

Архитектура назарияси архитектурани лойиҳалаш санъати ва бино ва иншоотларни қуриш, моддий ташкиллаштирилган муҳитни яратишни кўриб чиқади.

Шунинг билан бир қаторда архитектурани ўрганишда бошқа фанлар ҳам шуғулланади. Мисол; философия (фалсафа), архитектура тарихи, ижтимоият (социология), маданиятшунослик (культурология) юқоридагиларнинг ҳар биттаси архитектурани маълум бир бурчак остида кўрадилар, ўзларига хос ва мос томонларини ўрганадилар.

Архитектура назарияси предметининг асоси: архитектурани санъат сифатида ривожланиши ва функцияларининг умумий қонуниятчилигининг келиб чиқиши унинг мақсади, мазмуни ва формаси. Шунингдек архитектура назарияси предмети асосий тушунчалар тизимига киради. (категория).


Умумий (фалсафий) саволлар.


Архитектура фаолиятига узоқ давр эпоха дунё қарашининг таъсири.

Парадигма (маълум концепция, стандарт, назария, изланиш услуби) формулировкаси шаклланиши Архитектура фаолиятининг (фарқланиш моҳияти, ўйлаб кўриш).

Тарихий саволлар

Архитектура ривожланишининг векторини аниқлаш.


Архитектуранинг дастлабки ривожланишларга мисоллар


Архитектуранинг дастлабки ривожланишларга мисоллар


Архитектуранинг дастлабки ривожланишларга мисоллар


Архитектуранинг дастлабки ривожланишларга мисоллар


Стилистик йўналишларни асослаш ва ёзиш, таърифлаш. Назарий изланишларни ўтказишда назарий архитектура ва архитектура тарихининг алоқаси ва боғлиқлиги конкрет тарихий материалларсиз, тарихий воқеалик ва жараёнларсиз, уларни тушунмасдан архитектура ривожининг жараёнини ўрганиш архитектура тарихи чегараси бошқа бўлган ва хронология (кетма-кетлик) тартибида изланишсиз қилиб бўлмайди.


Семантика

Архитектура назариясини бу бўлими архитектурани бадиий тилини ва бадиий образларини излайди. Архитектура стилини шартлари ва сабабларини аниқлайди. Стилнинг софлигини белгилайди.


Архитектуранинг бадиий тили бадиий образларига мисоллар


Стилнинг софлиги


Архитектуранинг бадиий тили бадиий образларига мисоллар


Семиотека

Семиотека белгилар тўғрисидаги фан архитектура назарияси белгиларни излайди архитектурада фойдаланиш учун. Умберто Эко Архитектура кодларини классификацияси мисолларига таклиф киритган.


Эҳтиросли чизиқлар характеристикаси


Рамзий чизиқлар, формалар ва фигуралар


– Синтактсик кодлар: қурилиш техникасига оид.

Архитектура формаларига қуйидагилар киради; балка, потолок, перекрития, консол, арка, пилястра, бетон клеткалар. Бу ерда на функцияга, кутилган фазога, кўрсатма йўқ, бунда фақат структуравий мантиқ келгуси шарт-шароит фазо детонацияси бор.


Қадимий синтаксис


Қадимий синтаксис. Иншоотларни гармоник қоидаси


Функционализм қоидаси


Архитектуравий композицияга мисоллар


Синтаксис ойналарга мисоллар


Синтаксис ва деконструктивизм


Семантик кодлар

а) архитектура элементларининг артикуляцияси

– Элементлар бирламчи функциясини бажарувчи том, балкон, слуховое окно (туйнук), купол (гумбаз) зинапоя, ойна…

– Элементлар иккиламчи «символик» (рамзий) функцияси: метона, фронтон, колонна (устун) тимпан.

– Элементлар, функцияни белгиловчи (бажарувчи) ва яшаш идеологиясини (ғоясини): салон, турар жой қисми, кун ва кеча, меҳмонхона, ошхона.

б) архитектура иншоотларини типлар (турлари) бўйича артикуляцияси:

– Ижтимоий: касалхона, дача, мактаб, қаср, сарой, вокзал.

– Фазовий; храм (ибодатхона) доира шаклидаги асоси билан асоси грек крести турида, «очиқ» режа, лабиринт… бундай мисоллар кўп келтирилиши мумкин.


Архитектура элементлари артикуляциясига мисоллар


Архитектура элементлари артикуляциясига мисоллар


Архитектура элементлари артикуляциясига мисоллар


Архитектура элементлари артикуляциясига мисоллар


Архитектура элементлари артикуляциясига мисоллар


Архитектуравий композиция назарияси


Архитектуравий композицияни элементларни ва воситалари, усулларни принципларни ва қонуниятларни қурилишини ўрганувчи фан.


Шаҳарсозлик назарияси


Аҳоли пунктларини жойлашиш тизими, режалаштиришни ташкиллаштиришни уларни шакллантириш функционал ва ривожланиш алоқаларини ижтимоий, иқтисодий ва табиий шароитларни ўрганади.


Архитектура назарияси услуби


Фан услуби деганда шундай жамлама тушунилади, услуб, восита принцип ва қоида шулар (асосида) ёрдамида предметни янги билимлари очилади ва ўрганилади.

Архитектура назариясининг ҳамма услублари, даражасининг тарқатилишини, қуйидаги тизимга келтириш мумкин.

– Умумий услублар – булар фалсафий, дунёвий йўллар, универсал фикрлаш принциплари. Умумийлар ичида метафизика ва диалектика ажратадилар (материалистик ва идеалистик ғоявий).

– Умуммиллий услублар – бу усуллар илмий билимни ҳаммасини қамраб олаолмайди, улар айрим этапларда қўлланилади, шуниси билан умумий усуллардан ажралиб туради. Умуммиллий услубга қуйидагилар киритилади таҳлил, синтез, тизими ва функцияли йўллар, ижтимоиий эксперимент услуби.

– Хусусий илмий услуб – бу услублар архитектура назариясининг аниқ (хусусий) техник, табиий ва гуманитар фан илмий ютуқларни олдинга суради. Буларга аниқ ижтимоий, статистик, кибернетик, математик ва ҳакозалар киради.


Архитекторнинг ижодий услуби концепциясини таълим жараёни тармоқларини билан боғликлиги


Архитектуранинг категориялари


Ҳар қандай фандаги каби архитектура назарияси ҳам ўзининг тушунарли категорияли аппаратига эгадир.

Категориянинг асосий тушунчаси предметни энг умумий ва бор томонларининг ҳақиқати ёки айрим кўринишлар алоқа ва муносабатлардир.

Фақат ҳамма категорияларни бирлашмаси бизга предметларни тўла тасаввурини мантиқий унинг қурилишини, қонуниятчилик асосида ривожланишини беради.

.Композиция (харакатдек жараён) – баён, тузилма, ишланма

.Архитектура композицияси – бино ва мажмуа формасини ва уларни бир бири билан бўлган муносабатларини жойлашувини билдиради.

– Биринчи навбатда архитектуранинг кўп мазмунли эканини аниқлайди, шунингдек ҳамда атроф муҳитни шароитларини.

– Фан ва санъат қонуниятчилиги асосида қурилади.

– Мақсади реал асарларни ташкил этишга хизмат қилади.

– Ҳар томонлама уларни алоқа муносабатларини қисмда ва тўла келишувчиллиги органик бирлиги гармонияси билан ажралиб туради.

– Функция – хонанинг бинонинг фазонинг катта ёки кичик даражасидаги формасини тасаввур этади.

– Форма (фалсафаси) – тушунча, материя ва мазмун тушунчасига нисбатан аниқлик

– Форма (предмети) предметларни ўзаро жойлашув чегараси.

– структура (тузилма) – предметни ички қурилмаси, ташқи форма билан ёпиқлиги, ички қурилма категорияни қисми ва тўлиқлиги билан боғлик.

– конструкция – архитектуравий объектни режа ва ўзаро жойлашув тузилмасини, инженер қарори.

– архитектоника (тектоника) – конструкцияни ишлаш принципини архитектура формасида кўриниши

– архитектуравий муҳит ҳажм ва фазони ифодалайди.

– фазо ичкари кўринишда архитектуравий муҳитни қисми

– Фазо очиқ майдон ёки (полость), ҳажмга қарама-қарши (ҳажмий фазовий композиция).

– Фазо эмоционал характерга эга ёки белгиланган функцияни бажарувчи. Мисол. Сакраль фазо (иеротопия).

.Архитип -бирламчи модель, биринчи шаклланган изланиш типи.

.Симметрия -кенг маънода, қайта ўзгаришлардаги ўзгармаслик.

.Асимметрия – симметрияни бузилиши ёки йўқлиги.

.Пропорционаллик-предметларнинг ўзаро айрим қисмларни аниқлик муносабати размерлилик.

.Масштабность (мутаносиблик мос келмоқ) архитектура элементларининг формаси инсон размерларига мослиги

.Масштаб – архитектура элементларини формасини тўла архитектура объектларига мутаносиблиги, шунингдек объект размерлариннинг атроф муҳит элементларига мослиги.

.Метр.– Бир ёки бир қанча элементларнинг текис такрорланиши

.Ритм – нотекис лекин қонуниятчиликда бир ёки бир қанча элементларни такрорланиши.

.Модуль – олдиндан берилган катталик, размер, бино ва иншоотларни лойиҳасини ишлашда такрор қўлланиладиган размер.

Архитектура назарияси

Подняться наверх