Читать книгу Архитектура назарияси - Ибадулла Байджанов - Страница 5

Сўз боши
Архитектура ва жамият. Тамаддун, санъат, архитектура (архитектура функциясига доир)

Оглавление

Жамият тараққиётига ижтимоий-иқтисодий формациялар кетма-кетлиги сифатида ёндашув асосан XIX асрда диалектик ва тарихий материализм назариясининг ғояси сифатида вужудга келди. Уни кўпинча иқтисодий детерминизм деб ҳам аташади. Чунки унда жамият ҳаётида иқтисодий соҳанинг етакчилик ва белгиловчилик ролига алоҳида аҳамият берилади.

Ижтимоий-иқтисодий формациялар назариясига кўра жамият ҳаётида инсоннинг ишлаб чиқариш фаолияти, иқтисодий соҳа, ишлаб чиқариш қуролларига муносабат, хуллас мулкчилик муносабатлари асосий аҳамиятга эга. У жамият ҳаётининг қолган барча соҳаларини белгилаб беради. Шунинг учун Ер юзининг исталган минтақасида, исталган пайтда ҳар қандай жамиятни характерлайдиган, инсониятнинг барча даври, барча ижтимоий тизимлар учун умумий бўлган ижтимоий-иқтисодий қонунлар мавжуддир. Улар орқали исталган жамиятни таҳлил қилиб, характерлаб бериш мукин. Булар асосан материалистик диалектиканинг ҳамда сиёсий иқтисоднинг асосий қонунларидир.

Шу маънода формациявий ёндашув жамият тараққиётининг умумий қонуниятларини тушунтириб беради. Бу ёндашувга асосланиб инсоният жамиятидаги айрим қайтарилмас хусусиятлар, у ёки бу халқ маънавияти, маданияти, тарихий ривожланиши, руҳий-психологик хусусиятлари, уни бошқа

халқлардан ажратиб турувчи жиҳатлар, уни айнан ўша халқ қилиб турган муайянликларни тушунтириб бўлмайди.

Аксинча бунда жамиятни, ундаги бирор ҳодиса ва жараёнларни тушунтиришга бўлган ана шундай нуқтаи назарларга «ўнг», «сўл» ва бошқа «ёрлиқлар» ёпиштирилиши характерлидир. Бундай фикрларни баён этувчиларнинг тақдири эса кўпинча фожиали тугаган пайтлар ҳам бўлганлиги яқин тарихимиздан бизга маълум. Албатта, жамият тараққиёти босқичларини ижтимоий-иқтисодий формацияларга бўлиб ўрганишнинг ҳам ўзига яраша ўрни бор.

У ижтимоий тараққиётнинг умумий, такрорланувчи томонларини, йўналишларини тадқиқ қилишда катта аҳамиятга эга. Аммо бу унинг тарихий жараённи таҳлил қилишга қодир бўлган ягона усул эканини билдирмайди. Афсуски бу ҳақиқатни бизнинг жамиятимиз жуда кеч англади.

Жамият тараққиётига цивилизациявий (баъзи муаллифлар бу иборани «тамаддун» деб аташади) ёндашув эса, аксинча, юқорида эслатиб ўтилган умумий қонуниятлар, умумий хусусиятларни эмас, аксинча ҳар бир халқ, миллат, элат ва ундан ҳам кичикроқ бўлган ижтимоий бирлашмаларнинг қайтарилмас жиҳатларини, таъбир жоиз бўлса, уларнинг «менталитети»ни, руҳияти, маънавияти, маданияти ва шу кабилардаги ўзига хосликларнинг аҳамияти борлигини таъкидлайди.

Ана шу ёндашувга асосланган ҳолда планетамизнинг турли-туман нуқталарида вужудга келган халқлар, миллатлар ва элатларнинг тарихида кузатилган ва кузатилаётган маданий, диний, илмий, хуллас, интеллектуал «портлаш»ларнинг табиатини ва хусусиятларини англаш мумкин. Масалан, қадимги Мисрдаги цивилизациялар ва пирамидалар қурилиши масаласи, Лотин Америкасидаги инклар цивилизацияси, Қадимги Ҳиндистон, Хитойдаги цивилизациялар, ҳозирги замонда – Жанубий Кореянинг иқтисодий ривожи, Япония, Малайзия, Сингапур ва бошқа Жанубий Шарқий Осиё мамалакатларидаги кескин олға сакрашларнинг цивилизациявий асосларини ана шу ёндошув орқали тушунтириб бериш мумкин.

Лекин жамиятни ўрганишда шуни эътиборга олиш керакки дунёда бир-биридан тарихий тараққиётининг ўзига хосликлари билан фарқ қиладиган, турфа хислатларга эга бўлган халқлар ва давлатлар мавжуд экан, уларнинг манфаатлари турлича эканлигини, ана шу манфаатларни англаш даражаси ҳам турличалигини, уларнинг барчаси у ёки бу даражада сиёсийлашганини тан олмай илож йўқ.

Бунинг натижасида уларнинг инъикоси бўлмиш барча «мафкуравий омиллар турли халқлар, маданиятларнинг ўзаро алоқасига, ўзига хослигига салбий таъсир кўрсатиши"табиийдир. Бу цивилизацияларнинг кўп ҳолларда ички ва ташқи ўзаро низолар, курашлар, бўлинишлар, тахт талашишлар, манфаатлар тўқнашувининг таъсирига учраганлигини, учраётганлигини ва бундан буён ҳам учрашини тушунишимизга ёрдам беради.

«Цивилизация» ибораси лотин тилидаги civilis – давлатга, фуқаровийликка хослик, фуқарога монандликни билдиради ва бир-биридан фарқ қилувчи бир неча маъноларга эга. Мазкур тушунчага тарихий ёндашувга кўра у инсоният ҳаётининг ёввойилик ва ваҳшийлик босқичларидан кейинги, соф инсоний маънодаги ижтимоий муносабатларнинг вужудга келиши, бир сўз билан айтганда маданийлашув даврининг бошланиши ва кейинги барча даврларни англатади.

Бунда кўпроқ тарихий жараённинг нисбатан фарқланувчи икки босқичини бир-биридан фарқлаш кўпроқ аҳамият касб этади. Айни ёндашувда формациялар умумцивилизациявий тараққиётнинг босқичларига айланиб қоладилар. 2) Кенг тарқалган бошқа ёндашувга мувофиқ цивилизация моддий ва маънавий маданият, ижтимоий ривожланишнинг турли даражалари, босқичларини англатади.

Бунда инсониятнинг ана шу ваҳшийликдан кейин бошланган тараққиётини хронологик кетма-кетликда ёки географик мазмундан ёхуд ижтимоий ҳаёт соҳалари хусусиятларидан келиб чиқиб тушуниш ва улардан ҳар бирининг ўзига хослигига урғу бериш кўпроқ аҳамиятга эга (масалан, антик ва ҳозирги цивилизация, Шарқ ва Ғарб цивилизацияси, Бобил, Рим ва Турон цивилизацияси, аграр ва индустриал цивилизация, ислом ва христиан цивилизацияси ва ҳ.к.).

Асосийси, шу пайтгача тарихда бўлганидек уларни бир-бирига қарама-қарши қўймасдан, уларнинг ҳар бири ўзига хосликларга, ноёбликларга, қайтарилмас жиҳатларга эга эканлигига эътибор қаратишимиз

Барча нарса ва ҳодисаларга ҳар томонлама назар ташлаш тамойилидан келиб чиқиб, ушбу ёндошувларнинг ҳар иккиси ҳам тўғри эканлигини таъкидлашимиз керак. Юқорида келтирилган ёндашувларнинг турличалигига мисол тариқасида қуйидагиларни илова сифатида келтирамиз:

– Н.Я.Данилевскийнинг (1822—1885) фикрича ҳар бир цивилизацияни жамиятнинг «маданий-тарихий типи» сифатида қараш мумкин. Ҳар бир типнинг ядросини ўзига хос ғояга ва вазифаларга эга бўлган «тарихий халқ» ташкил этади. Шу маънода у цивилизацияларни хронологик кетма-кетликда қуйидаги тартибда жойлаштиради: 1) мисрликлар цивилизацияси, 2) хитой цивилизацияси, 3) ассирия-бобил-финикияликлар, халдей ёки қадимий семитлар цивилизацияси, 4) ҳинд, 5) эрон, 6) яҳудий, 7) юнон, 8) рим, 9) янгисемит ёки араб, 10) герман-роман ёки европа цивилизацияси.

«Ана шу маданий-тарихий типларни ташкил этувчи халқларгина инсоният тарихида ижобий арбоблардир; уларнинг ҳар бири ўз руҳий табиатларининг хусусиятларида ва ўз яшаш тарзларининг ташқи хусусиятларида мужассамлашган ибтидони мустақил равишда ривожлантирдилар ҳамда шу билан инсониятнинг умумий хазинасига ўз ҳиссаларини қўшдилар»

Инглиз тарихчиси А. Тойнби (1889—1975) ҳам мустақил локал цивилизациялар мавжудлиги ғоясини ёқлаган. Уларнинг ҳар бири, Тойнбининг фикрича, вужудга келиш, ривожланиш, чўққига эришиш, вайрон бўлиш ва йўқолиш босқичларини босиб ўтади. Шу маънода ҳар қандай цивилизация тўлиқ доира ясаб тарих саҳнасини тарк этади. Цивилизациялар ривожи, унинг фикрича, «чақириқ – жавоб» қонуни асосида содир бўлади.

Тарих жамиятга доимо «чақириқлар» ташлайди. Унга мос келувчи «жавоблар», вужудга келган муаммолар ечими ижодий фикрловчи озчилик – элита томонидан амалга оширилади. Элита мавжуд чақириқларга жавоб топиш қобилиятини йўқотса ўзининг жамиятдаги ҳурматини йўқотади ва уни куч билан сақлаб қолишга интилади. Ана шунда ижтимоий бирликка путур етади, ажралиш юз беради. Бу эса цивилизацияни ҳалокатга олиб келади.

Унинг қарашлари, айниқса цивилизациянинг босқичлари ва унинг доирасимонлиги ҳақидаги фикрлари О. Тоффлер (1928 й. туғилган) ва У. Ростоу (1916 й. туғилган) томонидан иқтисодий нуқтаи назардан янада такомиллаштирилди. Жумладан, О. Тоффлер жамият тараққиёти унинг бошланишидан то ниҳоясигача уч босқични босиб ўтади, дейди. Булар а) анъанавий жамият (индустриалгача бўлган давр), б) индустриал жамият, в) ахборотлашган жамият (постиндустриал жамият) лардир.

Ўзбекистонннинг бир қатор тарихчилари ҳам бу масаланинг ўзига хослигини таъкидламоқдалар. Маълумки, шўролар даври тарих фанида кишилик жамияти тарихини 5 та ижтимоий-иқтисодий формациялар (ибтидоий жамоа тузуми, қулдорлик, феодализм, капитализм ва социализм) га бўлиб ўрганиш услуби қўлланилди. Олимларнинг фикрича жамиятнинг ривожланиш қонуниятларини 5 та формацияга бўлиб ўрганиш эндиликда замон талабига тўғри келмай қолди.

Чунки Ўрта Осиё халқлари тарихи мисолида оладиган бўлсак, қулдорлик тузуми махсус ижтимоий-иқтисодий формация сифатида бизда бўлмаган. Социалистик жамият эса тарих тақазо этмаган хаёлий бир уйдирма бўлиб чиқди. Ўрта Осиё шароитида ана шу 5 ижтимоий-иқтисодий формацияларнинг фақат учтасигина (ибтидоий жамоа тузуми, феодал жамияти ва капиталистик муносабатларнинг дастлабки босқичлари) юз берганлигини таъкидлаш мумкин.

Совет даври жамияти эса колониал давлат капитализми шаклида ривожланди. Энг қадимги даврлардан то ҳозирги кунимизга қадар бўлган жараённи даврлаштириш масаласи ҳозиргача ўзининг тўлиқ илмий ечимини топгани йўқ. Цивилизацион даврлаштириш асосида инсоният тарихида юз берган маданий юксакликлар ётади. Шу маънода кишилик тарихи ўз тараққиёт йўлида 5 марта цивилизацион юксалишларни бошидан кечирди.

Биринчи цивилизация милоддан аввалги учинчи минг йилликда Евфрат ва Дажла, Нил ва Ҳинд дарёлари ҳавзаларида юз берди. Шунинг учун у тарихга «Қадимги Шарқ цивилизацияси» номи билан кирди. Унинг таъсир доираси милоддан аввалги 3-минг йилликнинг охирларида Хуросонга ва 2-минг йиллик бошларида Мовароуннаҳрга ёйилди. Иккинчи жаҳон цивилизацияси милоддан аввалги биринчи минг йилликнинг ўрталарида Греция ва Римда юз берди. У тарихда «Антик давр цивилизацияси» номи остида маълум.

Унинг таъсир доираси македониялик Александрнинг Қадимги Шарққа томон ҳарбий юришларидан сўнг Ўрта Осиёга кириб келди. У «Осиё-Европа эллинизм цивилизацияси» шаклланишига олиб келди. Учинчи цивилизация ўчоғи Мовароуннаҳр ва Хуросон бўлиб, ушбу ҳудудларда милодий IX – XIII асрларда юз берди, унинг таъсирида Европа уйғонди. Тўртинчи цивилизация XIV – XV асрларда Европа ва Осиёда юз берган уйғониш даври билан боғлиқ. Бешинчи цивилизация бутун жаҳонни қамраб олган ХХ аср цивилизациясидир. Цивилизациялар оралиғида нотекис ривожланишлар, турғунликлар, инқирозлар юз бериб турган.

Шунинг учун кишилик тарихи цивилизацияларнинг узлуксиз тарихидан иборат эмас. Ҳозирги пайтда тарафдорлари кўп концепциялардан бири планетамизнинг ягоналиги, «умумий уй» эканлигини асослашга йўналтирилган ягона цивилизация концепциясидир. Бунинг исботи сифатида бу қараш тарафдорлари Ер юзи бўйича – а) жаҳон хўжалиги ва бозорининг мавжудлиги, б) глобал муаммоларнинг умумийлиги, в) жаҳон фанининг мавжудлиги, г) дунёда ҳарбий мувозанат борлиги ва шу кабиларни кўрсатадилар.

Архитектура сўзи бизга қадимги грек тилидан кириб келган, унинг маъноси «катта қурувчи», «бош қурувчи» деганини англатади, шунингдек меъмор тушунчасини билдиради. Бу демак инсонлар фаолияти ва ҳаёт учун бино ва иншоотларни фазовий муҳитини шакллантиришни англатади.

Шунингдек архитектура сўзи билан шундай вазифаларни иш фаолиятини яъни уларни бутун ҳаётий жараёни жамият ва алоҳида одамларни – иши, маиший яшаши, маданияти, мулоқати, дам олиши ва хакозалар.

Шунингдек ҳар қандай санъат тури каби архитектура жамиятни ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ, унинг тарихи, дунёқараши ва ғоялари билан.

Тасодифан эмаски улуғ тамаддунлар фақат урушлар ёки савдо билан эсламасдан аввало унинг архитектура хайкаллари қолганлари билан эслашади.

Яхши бино ва ансамблларни архитектураси мамлакат ва шаҳарларни рамзи сифатида эсланади.

Ҳар қандай шаҳарга борган одам сарой, ратуша, хусусий коттежларни турли архитектура стилида қурилганларини кўради. Ушбу стиллар орқали қурилиш даврини аниқлаймиз, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий даражасини, халқни анъаналарини урф одатларини, унинг маданияти, тарихи миллий ва руҳий меросини балки темпераментини ва характерини билиб оламиз.

.Ҳажмий иншоотлар архитектураси (қисқа маъноли фикрда, меъмор). у ўз ичига турар жойлар, жамоат ва саноат бинолари.


Ҳажмий иншоотлар архитектурасига мисоллар


Шаҳарсозлик ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади. Янги шаҳар ва аҳоли пунктларини ташкил этиш, эски шаҳар районларини реконструкциясини.


Шаҳарсозлик кўриниш


Шаҳарсозлик кўриниш


.Ландшафт архитектураси. Унинг бош вазифаси боғ-парк фазосини ташкиллаштириш билан боғлиқ.


Ландшафт архитектурасидан кўриниш


Ландшафт архитектурасидан кўриниш


.Кичик архитектура формалари – архитектура бўлими, бунга функционал декоратив, меъмориал характердаги, кўпинча шаҳарни ободонлаштириш ахборот ташувчи объектлар киради.


Кичик архитектура формалари


.Интерьер дизайн — архитектура бўлими ҳисобланади. Бунда биноларни интерьери безалади, яъни айнан одамларни яшаш муҳити.


Интерьер дизайн


Интерьер дизайн


Минг йиллик эволюция даврида инсоният табиий ресурсларни ҳазм қилиб келди. Токи табиатдан фойдаланиш экологик тенглик геосферасини бузилмагунча атроф муҳит хавфсизлигини муаммоси шу даврга қадар аёвсиз ишлатилиб келинди.

20 аср техника тараққиёти янги технологияларни амалга оширилиши ва техник имкониятлар ошиб бориши жамиятда ҳамма нарсаларни ишлатиш истеъмол қилиш психологиясини шакллантирди.

20 ва 21 аср бошларида глобаль экологик кризис остонаси шаҳарларга боғлиқ бўлди.


Глобаль экологик ҳолат


.Кўпгина шаҳарларда муҳитни ифлосланиши ўсди.


Шаҳар муҳитнинг ифлосланиш ҳолати


.Шаҳар худудини ва аҳоли сонини ўсиши (ўта зичлашишни ташкил қилди).


Шаҳарларни ўта зичланиш ҳолати


Шаҳарларда аҳоли сонининг кўплиги ҳолати


.Табиатни сиқиб чиқариш, шаҳарда табиий ландшафтни ўрнига уни сунъийлаштирди.


.Одамларни табиатдан узоқлаштирди.

.Одамларни табиий биоритмига таъсир ўтказди (кечалари) тундаги ортиқча ёруғлик, шовқин, тунда ухламасдан ишлаш ва ҳакоза.


Одамларнинг табиий биоритмига салбий таъсири


Жамият ва тамаддун


Тамаддун моҳияти ҳаёт мазмуни. Ҳар қандай тамаддун жамиятнинг борлиқ ва ривожланишини аниқ формасидир. Бирламчи тамаддун инсониятнинг ибтидоий жамоа тизимидан пайдо бўла бошлади яъни моддий ва маънавий маданият пайдо бўлиши билан боғлиқ.


Тамаддун моҳияти ҳаёт мазмуни


Инсоннинг бошланғич тамаддуни шундай бир даврда ёввойилик ва варварликнинг жамиятда маданий ва ижтимоий асослари алмашиши билан бошланади.


Бошланғич тамаддун


Тушунарли; бу давр – тўлиқ эпохалар билан боғлиқ бўлиб ўзида хусусий жамиятни ижтимоий асосларини тўплаш билан: ҳаётни жамоа тарзи, инсонни истеъмол талабларини қондиришда намоён бўлади.

Ер янги тамаддун фазасига кирмоқда

Инсон тамаддунини бошланишининг хусусий ижтимоий укладнинг табиат устидан юқори келишидир.


Янги тамаддун фазаси


Тамаддун классификациянинг турлари


– Космоген


Космоген


Ер унинг тортиш кучи ундан қочиб бўлмайди


Ернинг тортиш кучи


– Техноген ёки индустриал


Техноген ёки индустриал


Чиройли дунё биз уни йўқотдик


Техноген ва глоболлашув


Техноген ва глоболлашув


Техноген ва глобаллашув


Техноген ва глоболлашув


Техноген ва глоболлашув


– Индустриал пост ёки ахборот (тамаддуни, цивилизацияси).


Индустриал пост ёки ахборат


Биринчи тип тамаддун ўз ичига қадимги дунё ва Ўрта аср эпохасини қамраб олади. У даврда асосан қўл меҳнати, технологияси бўлган.

Тамаддун типологияси бўйича олимлар сиёсатчилар, публицистлар дунёни икки мегатузимга (мега сўзи катта) Шарқ ва Ғарбга ажратганлар.

Шарқ тамаддуни анъанавий ҳақиқатда ҳам бу ерда анъаналарга катта аҳамият берилган. Анъаналарни сақловчи бўлиб катта авлод чиқади улар фахрийлар доимо ҳурматда бўлади. Хокимият монах қўлида унинг хуқуқи чекланмаган ҳаммаси оллоҳдан деб қаралган. Шарқ тамаддуни географияси


Шарқ тамаддуни географияси


Шарқ тамаддуни географияси


Шарқ тамаддуни географияси


Марказий Осиё тамаддуни географияси


Марказий Осиё тамаддуни географияси


Ғарб жамияти тамаддуни шундай характерли чизғиларга эга, булар бозор иқтисодидай қонун билан ҳимояланган хусусий мулкчилик, фуқоралик жамияти, демократия, хуқуқий давлат, синфий бўлиниш, оммавий ишлаб чиқариш ва маданият.


Ғарб жамияти тамаддуни


Ғарб жамияти тамаддуни географияси


Бирламчи тамаддун типи

Бу типни тараққиёти йўқ, ёзувсиз ибтидоий тарих этапи. Лекин қадимги одамлар катта гигант қадамни ўтаб, маданий ҳолатга келдилар. Бу даврда инсон физиологик ўзгарди, унинг мияси катталашди. Инсон ҳаёти ривожида палеолетик қўзғолон билан боғлик. Инсон ишлаб чиқариш, меҳнат соҳаларини – ерда ишлаш ва чарвочилик билан шуғуллана бошлади.


Олдинги тамаддун.

Эрамиздан аввалги 3 минг йилликда бирламчи тамаддун пайдо бўлди. Египет, Вавильон бир қанча кейин ҳинд, хитой шунингдек тамаддун қабилалари Кичик ва Олдинги Осиё Паластинда.

Европа тамаддуни ўчоғи бўлиб Жанубий Балкон, Крито-Микен «Миной маданияти кириб келди.»

Қадимги тамаддун

Европа тамаддуни ўзининг илдизлари билан қадимги даврга боғлиқ Ўрта ер денгизининг қадимги маданияти, инсониятнинг улуғ ижоди ҳисобланади. Мисол: қадимги Греция. қадимги Грек маданияти космологик ҳисобланиб. Космос грекча бўлиб абсолютни англатади, на фақат дунё атрофи муҳити, бутун дунё ва тартиб, дунё тўлиқлиги, Хаус ҳаракатларга қарши турувчи маънолар билан боғлиқдир.


Қадимги грек санъати.

Эрамиздан олдинги 3 ва 2 минг йиллик даврни ўз ичига олади.


Эллинизм тамаддуни

Эрамиздан олдинги 4 аср даврини Александр империяси даврида.


Қадимги Рим тамаддуни

Эрамиздан аввалги 1-асрларда Эллинизм давлатининг сўниши билан дунёда етакчи аҳамиятга эга бўлган Рим маданияти кириб келади. Рим сиёсати 7 асрда реал ҳаракатда бўлди.


Ўрта аср эпохаси тамаддуни

Ғарбий европа тарихи, қадимги ва янги вақтни фанда ифодаланиши билан белгиланди (5 – 16 асрлар) феадализмни ривожланиши ва йўқолиши билан боғлиқ.


Уйғониш эпохаси тамаддуни

Европа тарихининг янги калитларидан бири Уйғониш эпохасидир. (бу буржуазиясининг шаклланиш жараёнлари билан боғлиқ).Н. Коперник, Дж. Бруно, Г. Галилей дунё қурилишдаги гелицентрик дунёқарашлари билан боғлиқ. Уйғониш даврининг рассом усталари Леонардо Да Винчи, Микеланджело, Буонарроти, Рафаэль Санти, Альбрехто Дюрер даври.


Ислоҳатлар ҳаракати

Ислоҳатлар деб номланиши христиан динини Европада 16 асрда янгилаш яъни кенг миқёсда антикатолик ҳаракатлар олиб боришга боғлиқ. Мартин Лютер ва Жан Кальвин. Ислоҳатлар ҳаракати Германияда бошланди. М. Лютер тезислари 1517 й. тезисларда гуноҳлардан кечиш амалиётини сотиш индультенцияси қаттиқ танқид остига олинган. Библияни қўллаб қувватлади.


Маърифат эпохаси тамаддуни

18 асрни Ғарбий Европа тарихида маърифат эпохаси деб атай бошладилар. Фан ва илмий рационаллик шу вақтнинг дунё шаклланишини характерли томонлари бўлди. Давлатни черковдан ажратиш кенг масштабларда олиб борилди. Янги ҳуқуқий сиёсий ғоя унда инсон инглиз файласуфи Джон Локкни инденпендента (мустақил ўзига) меҳнаткаш ва хусусий ҳисобланади. Биринчи ғоя бўлиб тараққиёт олдинга чиқади.

Франция энциклопедислари илмий ақлга таянч бердилар.Ж.Руссо, Вольтер, П. Гассенди, Ж Мелье, Ж. Ламерти, Д. Дидро, Гольбах, К. Гельвеций. Инглизлардан Джон Локк, Д. Толанд.


Индустрия тамаддуни.


18 аср ўзининг рационаллиги билан чегараланмасдан Ғарбий Европа давлатларида капиталистик ишлаб чиқариш усуллари тасдиқлана борди. Жамият ривожида шундай фактлар пайдо бўла бошладики тезкор равишда техник муваффақиятлар, иқтисодий рақобат бардошлик ва ҳакозалар.

Янги «идеал» сифатида пул, бойлик, капитал ҳаёт мазмунига айлана бошлади. 18 асрда йирик машина ишлаб чиқариш шакллана борди. 19—20 асрда индустриал жамият ривожлана борди ва Европа континенти чегарасидан чиқди.


Индустрия пости тамаддуни

Постиндустрия назарияси биринчи марта Америка олими Даниел Белл томонидан илгари сурилди 1965 йилда. Унинг ғояси жамиятни тарихий даврларини алмаштириш фикри бўлди. Жамият ҳаётида постиндустрия омилини аста-секинлик билан пасайтириш эди.

20 асрда Ғарбда бошқа кўп концепциялар ҳам пайдо бўла бошлади, супериндустрия, технотроин, кибернетика, ахборот ва бошқалар. Уларни қуйидаги ғоя бирлаштирди. Янги техника авлодлари, авваламбор ҳамма ахборотлар.


Глобаллашув

Замонавий дунёда интеграцион алоқалар айрим одамлар орасида, ташкилотлар ва давлатлар орасида кучая борди. Бу жараённи изланувчилар глобаллашув деб номладилар. Глобаллашув жамиятни турли соҳаларини эгаллай бошлади, айниқса бу жараён иқтисодий соҳада дунё жамоатчилигида намоён бўлмоқда. 600 дан ошиқ Транснационал компаниялар дунё саноати ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш бешдан бир қисмини таъминлайди. (Мисоллар китоб охирида иловада келтирилган)

Архитектура назарияси

Подняться наверх