Читать книгу Абадият қонунлари. 1-китоб - Мукимжон Фатхиддинович Исаков - Страница 3
БИРИНЧИ ҚИСМ
ОглавлениеБиринчи боб
ОИЛАВИЙ ЗАНЖИРЛАР
Даврлар, асрлар оша ер юзасида тарала, ранглана, турфалана, бири иккинчисидин орта, кучая, нисбатан ривожлана, қачонлардин ортда ва яна қачонлардир олдинда бора, қайсиларинингдир номи фақат тарихдагина қола яшаб келмиш одамийзотнинг бул сайёра асосий минтақасин Ўрта Осиё аталмишин ўртасида тоғлар бирла ўралмиш ва водий атамасин олмиш қисмидаги қавмлардин бирида ҳаётнинг машаққатларга тўла оқимида яшай, заҳматда, меҳнатда ва илмда келмиш, сўнгги юз йилликда бул ўлкаларда вужудга келмиш қонуниятли давлатчилик йўли ва ондин халқлар омихталикда шаклланмишлиги сабаб тупроқдаги ёзув кафт бирла сийпалана, текислана ўчирилмиши мисол келиб чиқмоқлиги ўтмиш қоронғулигида қолмиш ва бул даврлардагина моддий моҳиятда бўлмиш дунё ёруғлигига, яъни тарихга чиқмиш бир оддий ўзбек уруғидин, ул ўзбекким воҳадин эрмас, балки Шайбонийлар бирла келмиш ўзбек уруғидин бўлмоқлиги аниқликдадур, ул уруғдин оила ушбуни етказгувчига одамий мавжудотлик учун пойдевор бўлмишдур.
Ўрта Осиёда кичик хонликлардин бирида Худоёрхон ҳукмронлик қилмиш даврда яшамиш икки ака-ука полвонлардин бири ул хоннинг хос соқчисин курашда енгиб қўя, тинчлик топмаслигин сезиб, бир туннинг ўзида-ёқ кўч-кўронин йиғиштириб, ака-ука ўз оилалари бирла Қўқондин нари кўчмишлар.
Аларким келарда Шаҳрихонда, сўнг Андижонда тўхтамишлар. Андижон шаҳриким, кичик, лек марказий кичик шаҳарлардин бири эрмишдур, онда ҳам топиб олмоқликларидин безурлар, нари Наманган томон бора туриб, бири Олтинкўлнинг Оқтепа қишлоғида, яна бири Чинободнинг Олимбек қишлоғида оилалари бирла муқим қолмоқликни маъқул топмиш бўлгайлар.
Алардин Оқтепа қишлоғида қолмиш Абдураҳмон полвон фарзанларидин Рўзимат ҳожи, ондин деҳқон Зайниддин бобо, ондин ул бобонинг фарзандларидин бири бўлмиш Исҳоқ қори, улким Исҳоқ қори бува номи бирла атрофда машҳурлик топиб эрмиш, деҳқон эрмас, боғбон бўлиб эрмиш, ул боғбонликким, онга илм бирла шуғулланмоқ имкониятин бермишлиги қонуниятдадур, таралмиш Ислом дини шариати илмидин бохабар, падарибузрук Фатхиддин домланинг етказишича, Қуръондин, шу даражада бўлгай эрмишки, китоб бир қўлида, онга қарамасдин варақлаб, оятларин айта олур даражада ёддин билгич бўлмиш, ўз билдирувларида онинг мураттаб қори бўлмиш эрканин, Андижон вилоятин Олтинкўл туманига қарашли Оқтепа қишлоғи шимолида оқмиш Қорадарё бўйида катта боғ ул одамий боғи эканин бот-бот эслатиб, ондин эрса падарибузрук Фатхиддин домла эрканин, ёшлик чоғлар ёзги таътил даврларидин биридаким, Оқтепа қишлоғин қабристонига катталар зиёратига бормиш чоғлардин бирида ул боғ, ондаги уйлар, ул уйларким томи сомонли лойдин бўлмиш эрди ва ондин нарироқ қишлоқнинг шимолидин оқиб ўтгувчи бўлмиш Қорадарёнинг шундоқ қирғоғида ул аждодлар яшамиш ондинда олдинги даврдаги уйлар ўрнин ҳам кўрсатиб ўтиб эрди…
Чақалоқликдин одамий Араббой ака хонадонидаким, анчайин таъбли, чун уйга келмиш меҳмоннинг оёғи ҳидланур эрса, сўраб оёғин ювдурмиш ва сўнг ҳовлидин уйга киритмиш бўлгай, кўп покиза, нозик дидли, саҳоватпеша, меҳмондўст, камтарин, одамийпарвар, мард, очиққўл, ончаларким, келгувчининг усти нобут бўлса, охорли кийим, оёғи нобут бўлса, оёқ кийим кийдира кузатмиш, лек ўзликни оддий тутмиш одамий бўлмиш бўлғай, ўғил фарзанд кўрмамишлик сабаб, фарзандлари бўлмиш икки қизнинг каттаси Ҳурматойдин биринчи фарзанд ўғилким кўрилгач, ота-она раъй-ихтиёрига қарши уч ойлик мурғак невара бобо ихтиёри бирла ул одамийга ўғил фарзандликка олинмиш, ва ул хонадонда доимий эътиборли парвариш бирла дунёни илғамоқ даражасига етилмиш.
Шу аснода эски шаҳарнинг илон изи сифат чўзилмиш Шаҳрихон кўчаси аталмиш қисмида «Сирли мачит» отлиқ мачит ортидагиким тор кўчада, ул кичик-кичик уйли ҳовлилардин бирида болалик даври ўтиб эрди.
Бобо ўз укаси Маъруфбой ака бирла бирга турар отаси Раҳматжондин қолмиш ҳовлидин ўша кўчадаги рўпара ҳовлилардин бирин сотиб олиб, кўчиб чиқмиш бўлгай ва балким ёшлик хумори, эски ҳовлидаги уй олди баланд пиллапояда, уч-тўрт ёшлардурким балки, ўтирмиш ҳолат элас эсланур, ул Маъруфбой катта амакиким, улуғ ватан урушида қатнашмиш эрди, қуймичидин жароҳат олмиш эрди, анчайин оқсоқланур эрди, қўлтиқтаёққа суянмишликда турмиш эрди, сўзга тутур, ҳазиломуз сўзларни айтур эрди…
Кичик ёшли даврдин яна бир ёдда мустаҳкам қолмиши янги ҳовлида қизил тус тождор катта хўроз бўлур эрди, бобога қаттиқлар ўрганмиш эрди, ончаларким онин ортидин, ҳатто, таҳоратхонагача бирга кирур эрди.
Яна бир эсловки, кичиккина ҳовли ўртасида беҳи дарахти бўлур, бобо оёқ оғриғи дарди учун, ҳар дард тутмишда буви томонидин зангтортмас ялтироқ тунука чойнакка асал солиниб, беҳи остига қўйилур ва муддатлар беҳи дарахтида ўрмаламиш чумолилардин бу чойнак ичига анчайин жам бўлгач, чойнакка қайноқ сув қуйилиб, суюқ доруга айлантирилур ва бобо чойнакдаги пиёлага буви қуймиш бу қўлбола ҳапдоруни онинг аччиқлигидин юз буриштира бир-икки хўплар эрди.
Яна бир эслов, норасидалик даври қиш фасли юриб бўлмас катта қор ёғиб эрди, қорларни бобо мардикор солиб куратиб эрди, ул томдин куракдин ирғитилмиш қорлардин завқ ҳамонким ёддадур.
Яна бир эслов, маҳаллада ҳар ҳовлиларга сув уйлар остидин ариқда оқиб кирур, махсус тайёрланмиш тўртбурчак сувалма ер чуқурчаларга тўлур ва ондин нари оқиб қўшни ҳовлига ўтгувчи эрди ва барча ул сувдин чой қайната, овқат пишира фойдаланур эрдилар. Ул сувким, Бобурий таърифин келтирмиш «тўққиз тарнов”дин беш юз йилдин сўнг ҳам келур ва тоза, тиниқ эрур эрди. Бу кунларки, ул маҳаллаларда ул сувлар қолмамиштур, ҳатто изи – ариқлар ҳам.
Она авлод Араббой ака орқали Избоскан туманидин кўчиб келмиш Раҳматжон исмли оддий одамий оиласига, Ёқутхон буви орқали эрса Йўлдош Охун исмли одамийга тақалиши маълум эрур.
Ёшлик чоғда-ёқ дардманлик бирла бобо Араббой акаким олтмиш уч ёшда дунёвий даврадин чиққач, айтурларки, ончаким жанозага келмиш одамийлар кўча бўйлаб саф тортмишдурлар, ул сафким «Сирли мачит» масжиди олдидин то театр олдигачаким, булким бул каби ҳолат одамийда жуда кам рўй бўлибдурким, Ёқутхон она падарибузрук Фатхиддин домла ва Ҳурматой онанинг саъй-ҳаракати ва қайта-қайта сўровлари бирла Хакан даҳасин шимолий қисми ва Андижон шаҳрин «Янги шаҳар» қисмин жанубидагиким ерларга қурилмиш янги ҳовлига, ота-оналар олдиларига буви биргаликда кўчилиб эрди.
Ўспиринлик даврида, соғинчми ҳис, одамийсиз, яшовчисиз ва қаровсиз қолмиш ул ҳовлига қайта-қайта, қайта-қайта борилур, ҳеч кимсасиз уйда узоқ-узоқлар бўлинур, баъзан туналур эрдики, ҳамон ёдда эрур…
Қалбан ёлғизланмоқлик ёинки дунёга сиғмамишлик излари ул даврлардин бўлмишдур! Шукрелардур!
Лек ўспиринлик даври Хакан қишлоғин Андижон шаҳри бирла чегарадош қисмида ўтмиш…
Падарбузрук саъй-ҳаракати бирла тил илмидин таҳсилни дурустликда бўлиб эрди. Ўзлари ҳам тил тарихи илмидин, онинг нозик жиҳатларидин суҳбатларда бевосита айтиб турмиш эрди.
Хонадонимизда аксар китоблардинким, тил илмига оид, кутубхона бўлмиш эрди. Ёшликдин ана шу китобларни қўлда тута, варақлай, саҳифаларига қисман-қисман кўз югурта, тил тарихидин ҳар турли лавҳалар англай, они битмиш алломалар катта меҳнатидин ҳайратлана, тилда мумтозлик ва замонавийлик фарқин, тил тарихи лавҳаларин илғай вояга етилмишдур. Таҳсилга ҳар нечук падарбузрук анчайин ҳаракатлар қилиб эрди, эски ўзбек алифбоси аталмиш ёзувдин ҳам ёшликдин шахсан бохабар қилиб ҳам эрди. Яна рус тили ҳам анчайин эгалланиб эрдиким, ул тилда мураккаб мазмунли гапларни тузиб бўлур, сўнг мактабда ўзлаштирмиши ҳинд тилидин ҳам хабардорлик озроқ қолиб эрди, ҳар нечук ҳинд қўшиқларин маънисидин маъноларни ола илғай бўлур.
Падарбузрук илмда, адабда, одамийликда кўп ва хўб сарафрозликлар топмиш бўлғай, қирқ беш йилдин мўлким, таълими олийда тил илмидин таҳсил айтмиш ва хўб айтмиш, ончаларким, ўқигувчи толиб ва талабаларнинг барчаси ҳам падарбузрукни ўзига устоз санаб, эътиқодлар қилиб эрдилар, оддий халқ улуғ тутмишдурлар. Янги даврда илм туфайли мумтозликка дахлдор турмишдур. Оқкўнгил, зийрак, сезгир, лек вазмин, тўғри сўз, ҳалол, меҳнаткаш, илмпарвар, жуда камтарин ва кўп донишлик топмиш одамий эрдилар. Кўп тарбият ва ибратлари сингиб эрди. Назарлари тоза ва ўткир, лек юмшоқ ва ўта тўқ эрди, лафзи ҳам тоза эрди, лафзда ҳам тоза эрди, маънан ва жисман покизаликда эрдилар.
Назарким юмшоқ чиқмишлиги падарибузрукдин эрур. Ул зоти шариф орқали яралмоқликдин ва тарбият олмоқликдин кўпдин кўп сарафрозликдур. Ададсиз шукреларким, ул зотким, илмда кўп рағбат ва ибратлар кўрсатмиш, илм йўлига йўлламиш эрдилар…
Ўз ўрнида, катта авлоддин падарибузрукнинг Аъзамжон исмига мавсум катта акалари-иккинчи жаҳон урушида қурбонлик топмишким, ул ҳақида оз эшитилмишдур.
Улким уруш жараёнида тура хатлар битадур, жўнатадур, падариким ёш йигитдур, хатларни оладур, ота ва оналарига ўқий маънисин етказадур, ондин кичик Нуъмонжон амаки ҳақида эрсаким «қора хат» келур. Падарибузрук они не сўз бирла ота ва онасига етказмоқни билмас, аларнинг эхтиётида ота ва онасидинким яширур, хатни киймиш тўни қатига тикур ва сақлар.
Курраи заминда содир бўлмиш ул катта уруш, жаҳон уруши даражаси бирла баҳоланиб, номланмишким, якун топур, ғаддорким енгилур, ногоҳоний «қора хат» келмиш Нуъмонжон амакиким, қишлоққа кириб келмиш бўлгай, доимий хат жўнатмиш Аъзамжон амакимизким, ул уруш якунига ета ҳалок бўлмишлиги ҳақида «қора хат”да хабар келадур.
Падарибузрук ул тарихий воқеаларни, кўзлардинким ёшлар бирла сўйламишлар ва онинг ул жигарпоралик ҳолатлариким, ибратлар бўлиб эрди.
Ул Аъзамжон амакидин сўнг Нуъмонжон амаки бўлмиш. Улким, ончаким падарибузрук таҳсили ва фаолиятига жидд ва эҳтимом кўрсатмишким, падаримиз они ҳеч унутмас ва етишмиш кун ва халқ ичра топмиш эътиборлари учун алардин миннатдор ва то умр акасига ихлос, эътимодли бўлмишдур, отасидин сўнг ота ўрнида тутмишдур, ибратлардур. Ул амакиким мактабда тил илмидин муаллим эрди, ўзи ва ўзгага ҳам талабчан, ўзи илмга анчайин яқинликда турмиш, бадииятдин бохабар, Навоий ва Бобурий ижодига яқин ва сўзтанур эрди.
Урушдин сўнг, ўрта мактабни битириб, Оқтепа қишлоғидин чиқиб, Самарқандда олий таҳсил ва тил илми олимлигига номзодликлар ёқлаб, Андижон шаҳрига келмиш ва олий таълимда фаолиятин бошламиш падарибузрукким, тутмиш бирламчи оиладин талаблар, инкорлар ва нари тутмишликлар сабаб оила учун эришмиш барчасидин мусаво ҳолатда ёш йигит шаҳарда кеч қоронғусида на уй ва на жойсиз, киймиш бир сила уст-бошдаги қуруқ чўнтак бирла кўчада қолур, ҳайронликда ва ҳаётдин кўнгилсизланурликда қай сори бормоғин билмас.
Ул дамдаким, худди кимдир хабар етказмишдек, акаси Нуъмонжон амакиким қишлоқдин шаҳарга юмуш бирла келиб қолмиш эрур, ногоҳоний алар кўришурлар, падарибузрук ул учрашувни мутлақ ногоҳий бўлмиш эрди, деб таърифлармишлар эрди, улким воқифлик топур, падарибузрукга далдалар берур, келажак сари шаҳдамлар ва укасин қўлига йирик миқдорли бир дона янги пулни тутур, ул пулким ул даврда ёлғиз йигитга икки-уч ойга малолсиз етур эрмиш бўлгай ва фаолиятда чекинмамишликни, илгариламишликни тилар.
Ул учрашув сабаб падарибузрук руҳланур, шаҳарда, мустақил ҳаётда ёлғизликда турмиш ёш йигит суянчиқни сезур ва ўз ҳаётин, ўз ҳаётий режасин, ўз орзу-хавасларин янгидин бошлар. Ушбуни ул даврдаги ул ожизликка етмиш ҳолатларидин қаттиқлар ўксина, дил куюки бирла ва ўз акасидин ул қўлламишлик, ул тиламишлик, ул елкадошлик, ул дилдошлик ишларидин чексизлар миннаторлик ҳисси бирла ҳамки фахр, ҳамки озоридил аломатлари бирла сўзлаб бергувчи эрди…
Алардин сўнг падарибузрук бўлиб эрди, сўнг аммалар Ҳафизахон, Азизахон, Вазифахонлар, сўнг кичик Фазлиддин амаки, улким чапанироқ эрди, бўлибдурлар.
Азизахон аммаким, кўп меҳрли, эътиборли, эътирофли, сўзи ширин бўлмиш эрди, лек оғир ориза сабаб анчайин эртароқ даврадин чиқмиш бўлгай…
Сўнгралар падарибузрукга ҳислар ва алардин меросийлик қадамида қишлоқдаги Нўъмонжон амаки ўз оиласи бирла яшамиш «катта эшик”ни ва Фазлиддин амакини йўқловлар дуруст кечмиш, алар ҳамким эътибори ва эътирофи анчайин бўлиб эрди, ҳар нечук аларнинг меҳрли ва миннатдор назарин ҳар бормишда сезилур эрди.
Фазлиддин амакинингким, кетур даврларидаким, кўришилмишда онда падарибузрук суръати илғанур эрди…
Барча аммалар барча ўз ака-укаларин ҳам, лек падарибузрукни ўзгача, кўп ва хўб суймиш бўлгайлар. падарибузрукнинг ҳам аларга муносабати ўзгача эрди…
Оқтепа қишлоғида бул уруғ дуруст тараққий топмиш ва таралмиш бўлгайким, ҳар хонадонга қай тарафдиндур бир боғланув чиққай.
Аъзамжон амакидин Шаҳодат опа, билмон, балким онинг онаси сўнгралар турмуш тутмишга балким мажбур бўлмишдур, ёинки йўқ, ҳар нечук ул опа бирла ҳам дилдошлик бордур, Ҳасанбой ака сабаб ондин таралмиш фарзандлар ҳам бўлгай, аларким Олтинкўл тумани марказига яқин Қорақалпоқ қишлоғида эрдилар, одами оддий бўлмишлар.
Онахоннинг оналари Ёқутхон буви дўппидўзлик ҳунари бирла шуғулланиб ўтмишдур, «хом» чустий дўппиларниким олиб, қиррасин келтириб созлар, елимлар, қуритур, яна созлар, яна қуритур, ишни охир маромига етказур эрди, нисбатан каммеҳнат, яъни кам ипак «хашаки» дўппиларни суймас, «тоза» дўппи бирла иш тутур эрди. Ҳар нечук шаҳарда оз сонли бўлмиш дўппидўз аёл ҳунармандлар орасида анчайин танилиб эрди.
Ул даврларким, ёшлик даврлари эрди, кўчада кўп эркаклар дўппи кийиб юрур эрдилар, жумладин, падарибузрук ҳам, амакилар ҳам, айниқса, ёшликдин бошлаб, эс танир ёшдин бошда дўппи доимийликда эрди. Янги даврким анчайин замонавийлик бўлмишки, эндиликда кам эркак дўппи киюр, тўй ва эҳсон-тадбирларда кийилур, аксар катталар бошида кўрилур, ёшларда жуда кам ҳолатларда бўлур даражада.
Ҳурматой онахонким, умрин қирқ беш йилин таълимда, ёшларга тил илмидан таҳсил айтиб ўтмиш эрди, ёши мўътабарлашиб, кўзлари нурсизлангач, ишни тўхтатмоққа мажбур бўлмиш, йўқса ғайратдин аларни тўхтатиб бўлмас эрди. Ҳаракатчан ва меҳнаткаш ва содда ва ишонувчан ва тўғри сўз ва қўли очиқ ва мардгина, лек феълликкина аёл бўлмиш бўлғай, мардлиги ончаким, анча-мунча эркакда бўлмас эрди, лек қайсаргина ва феълликкина ва мўлтанқидгина ҳам эрди. Ўзи шуаролардин эрмас эрди, лек шеърият, ғазалиётни нозик фаҳмлагувчи эрди, ончаким падарибузрук ёқдириб айтмиш ғазалларни алардин сўнг ҳам 10—15 йил ўтгайки, ҳамон ёдда тутур ва келтирур эрди.
Бул оилада катта фарзанд ушбуни келтиргувчи эрди.
Укалардин бир Фароҳиддин эрди.
Фароҳиддинким, дунёвий илм устида тариқат илмига ихлос қилмиш, лек ул иш ҳали охирин топмамиш. Ашъорлар битибдиким, анчайин маъқул эди. Ўғиллари ёнига киргач, ҳаёти текисликлар тортмишдур.
Фикрлашур, онинг ёндашуви ўзга, барчаси онинг англамиш қонуниятига яраша эрди, ҳар кимда ўз тафаккур йўли, ҳар кимга ўз оқибати.
Ул тариқат йўликим, одамлар кўплаб талпинур, лек ул омма учун эмасдур, ул йўлга кириб қолмоқликдин одамий қўрқмоқ даркор, тафаккурда ортга йўл бўлмас!
Укалардин яна бир Заҳириддин эрди, ўғилликда кенжа эрди. Давлатчиликда хизматда тургувчи бўлмиш. Доим, кеча-кундуз хизматда қоим бўлмиш, ҳаётий тасаввурлари анчайин пишиқ чиқмиш. Мустақил интилиб ҳаётда ўзига муносиб ўрин ярата ва онда тура билмишдур, озроқ эрканамоликда эрди. Қайинотаси Исмоилжон акадин сўнг онинг ҳайдовчилик мактаби раҳбарлигин номзодлик бериб олмиш эрди, ҳисоб илмига дурустлиги бор эрди.
Сўнгралар сингиллар, эгизаклар – Фотимахон ва Зуҳрахон эдиларким, Фотимахонким анчайин ройишликда, хуштабиат, чиройкўнгил қиз бўлиб эрди, улким падарибузрук ризолиги бирла Хўжаободга тушмишдур.
Фотимахонгаким меҳр анчайин эрди, ажабким ул анчайин дурустликда эрди, диёнатни англамиш эрди ва ул ончалар меҳнаткашким, катта ҳовлининг осмони тўла узумларни парваришлар, хомтоклар қилур, доимий қўйларга қарар ва ҳовли-уй доимий саришта эрди, бир сабаб онинг падарибузрукга анчайин тортмишлиги эрса, яна бир сабаблардин бири онахоннинг оналари Ёқубхон буви ёмон касалдин оризланиб ётиб қолмиш эрди, анчайин қийналмиш бўлгай, аларким касалдурлар, ҳар не шифоликлар тиланмиш ва ҳаракатлар қилинмишдур, одамий мавжудот ожиздур, барибир бўлмас, улдаким Фотимахон, ул ҳали турмуш тутмамиш эрди, бувига кўп ва хўб хизматлар қилмишлар, мунтазам ёнида турмиш эрди, онга ризочилик ондин ҳам эрди.
Зуҳрахонким, оилада кенжаликда эркани сабаб ул ҳамки ўзин андак эрканамоликда тутур эрди, Андижонда эрди, умри олий таълимда таҳсил айтишда ўтмишдур, улким Андижон шаҳрида қолмиш эрди.
Иккинчи боб
АВЛОДЛАР
Оилада, Дилфузахонким, она тарафдин Ўратепа, ота тарафдин Душанбе тожикларидин эрди, аёллиги ўрнида эрди. Тушмиш келинларни келин эрмас, қиз деб эрмиш, ёнида тура иш тутмиш, ибратлар кўрсатмиш. Дунёвий ҳаёт ҳар нечук онинг тутмиш муҳити доирасида кечмишдур.
Қайинотаким, Маҳмуджон ака отлиқ одамий бўлмиш, оила қурилмасдин эртароқ, бир йил аввал, эллик ёшда қўрққисдин даврадин кетмиш, йил ўткариб, сўнг катта тўйлар бирла никоҳ тантанаси ўтказилиб эрди. Марду мардонаворлиги бор одамий таъриф этадурлар. Суҳбатин кўрилмамиш ва жуда оз эшитилмиш эрур.
Онинг даврадин ногоҳоний турмишидин сўнг қайинона Муҳтарамхон она фарзандларин йўлланмага олмишдур. Ажиб жоникуяр, илинчак, сўзамол, муомалали, мулоҳазали, дадил, қўли очиқ, фидойи, мард аёл бўлмиш бўлгай. Ўзлигин чиройли пана қилмиш ва сақламишдур. Кам кўришилур ва кам гаплашилур, лек қайинонага кўнгилбоғ ҳамиша ўзгача ва анчайин эрур эрди.
Ушбунинг тахрири якуни даврида оризланиб, бир-икки ойким қийинчиликда қолмиш, сўнгким даврани тарк этмиш эрди.
Оилада ортда қолмиш бўлгай фарзандлардин бир бош фарзанд Шоҳрух мирзодур. Келбатли, қўрқмас, вазмин, мутойибали, ажаб жўмард, саҳовати бисёр ҳамда муомалали, ботинан ва зоҳиран маънавий гўзаллик нишонали ва камтарин йигит бўлмиш эрди. Ишга қўл урса, қўрқмайдур, лек ишни ўйлаб қиладур, маъқулдур. Хизмати ҳам беминнатдур. Тафаккурда қонуниятлар топмишидин умидворлик бор эрур.
Улдин кўп ва хўп яхши ишлар воқеъ бўлгусидур ва ортдин боргувчи бўлгусидур, ҳар нечук бош фарзанддур!
Шоҳрух мирзо орқали келин Нозимахонким, ўзин келин эрмас, қиз тутмиш чиқмиш, латофатли ва анчайин ройишликда эрди, қўлни меҳнатдин тортмас эрди, ул ҳамким қувонгич эрди. Умрлар топсин! Дадаси Нуриддин акаким, асли Бухороликдур, тожикийлардиндур, сўнгралар саломатлиги сабаб бу юртга кўчиб келмиш бўлғай. Оиласи Одинахон опаким Андижонийдур, Бухорога турмушга чиқмиш бўлғай, фарзандлар топгач, биргаликда Андижонга қайтиб келмишдурлар.
Нуриддин аканингким, оталари Андижонга меҳмон бўлиб келмиш бўлгай, невараси Нозимахон тушмиш оила билан танишмоқ истагида бўлур. Сабаб бирла келур, меҳмоннавозликда турилур, ёши саксондин ортмиш, ёш туфайли анчайин кучсизланмиш, Бухорога қайтар маҳал кузатмоққа чиқилурким, хайрлашур, қучоқлашиб, ўпишиб хайрлашур, бирор йиллар ўта дунёвий даврани тарк этмиш.
Алардин бош невараким Меҳриноззамонким, қизалоқ эрди, ушбу тахрири даврида мактабга ўқувга бормиш эрди, Шохруҳ мирзо ва келин Нозимахонларга бош фарзанд ва бизга бош невара бўлмиш бўлғай, бўлар бола бошидин, анчайин фаросатли, зийрак ва зеҳнли эрди, латифлиги дадилликка ажиб ўралмишликда эрди.
Элрух мирзогаким, Гулруххонниким, тўй бирла тушуриб келинди, «юзочди» маросимида келиннинг юз пардасин олмоқ Меҳриноззамонга бўлди. Гулруххонким, кўрарга кирур қўшни, қариндош, яқинларга чиқиб эгилиб келин саломлигин берур, Меҳриноззамонким кўрур, ул ҳам салом даъвосин тилар, «ёпинчиқни менга ҳам тутаюрсан» маънисин ажиб ишоралар бирла дер. Ёпурлар, ул ҳам эгилиб-эгилиб саломлар бермиш бўлгай.
Онгаким, салом бермоқ иши маъқул тотинмиш, уч ёшда рўмол ёпиниб, «аччалом”ни кунора канда қилмас эрди. Завқли иш бўлмиш. Ажабким завқ келтиргич ишлари онда кўп бўлмиш. Уч ёшгаким кирмагайким, нутқида «яъни», «умуман» каби сўзларни шошила-шошила, билар-билмас қўллар. Бешубҳаким, ниҳоятда ажойиб одамий чиқур ва ортимиздин юрур!
Ушбуни ёзиб битирурда Меҳримоҳга мавсум яна бир қиз невара дунёни келмиш бўлгай. Қалбин туби мўминагина, лек шаклланмиш руҳида қатъияти ва дадиллиги ва анчайин шўхлиги бор қиз бўлмиш. Тиловким, айнан хонадон вакиллари сингари ўзига хос ва ўзига мос дилбар қиз бўлур.
Ушбуниким тахрири мазмун кенгаюви бирла боғлиқ ҳолда узоқ муддатларга чўзилур, ҳар қайта тушилмишдин ҳар тиниқликлар бўлур. Орадаким невара Меҳримоҳ беш ёшга тўлмишдур, кунларнинг бирида ўзбек йигитин «онажоним онам, меҳрибоним онам» дея она тарифин келтира айтмиш қўшиғин жим тинглаб туриб, овоз чиқара баралла йиғлаб юборур, ҳайратларки, беш ёшли қизалоқда қалбдур, таъсирчандур, зурриёдким англовчандур!
Сўнг Моҳизар отлиқ қиз невара ҳам туғилмиш, полвоннамолиги бор, дадаси каби одамталпингич, лек ажибким, қалби нафис бўлмишдур, ул ҳамким элсуяр бўлгай. Бул қизлар ҳамким тафаккурда қонуниятлар топмишидин умидворликдамиз.
Яна бир фарзанд Элрух мирзодур, улким дили содда, лек нозик дидли, фаросатли, анчайин оқилликда ва дилбар, меҳнаткаш ва ажиб мутойибали йигит эрди, ҳаваслар қилгулик. Диёнати мустаҳкам эрди. Ёш тура, ният қилмиш, давлатчилик йўли бирла бормиш, ўн йил Қурияда ишламиш, мард ишламиш. Ул ерлардаким ўзбеклар ҳақида аларда яхши таассуротлар уйғотмиш. Топганин оилада ўртада беминнат баҳам кўрмиш. Одамийликда қойимдур. Онинг тасаввур-тушунчалариким одамийлик қонуниятидадур. Ажиб пурфазилат чиқмиш. Умрлар топсин!
Ондин ҳам кўп ва хўп яхши ишлар қолгусидур ва ул ҳам ортдин тафаккурда қонуниятлар топмишидин умидворлик бор эрур.
Элруҳ мирзо орқали келин Гулруххонким, дили дилбар ва эсли, дадилгина ва матонатли чиқмишдур. Дили тўғри эрди, тўғрилар сўзламиш эрди. Умрлар топсин! Дадаси Нозимжонким, тенгқур эрдик, фикрлари ва қилмиш ишлари анчайин маъқул йигит бўлиб эрди, ониким меҳнатдин ҳеч нари топилмас.
Нозимжоннинг дадаси Рафиқжон акаким, масъулиятли ишларда ишлаб эрди, элдин ҳаёли бўлмиш бўлгай, ончаким, доимий хизмат аравасидин катта кўча бошида тушиб, уйга маҳалла ичра пиёда юриб кирмиш бўлгай, тушмиш жойдин ишга чиқиб кетмиш, уйга совға келтурурни чақириб совғасин қўлига тутмиш бўлгай. Чиройли ибратдур. Аҳли илмга мансуб ва тўқназар одамий бўлиб эрмиш.
Ушбуни битиб борилурким, Элрух мирзодин ўғил фарзанд дунёга келгай, исми падарибузрук шарафига Фатхиддинбек бўлмоқлиги кўп маъқул ва хосиятлик иш бўлмиш. Улким табиатан мард, саҳоватли, ўз ўрнида шаҳдам ва дадилқадам ва ўктам бўлмишлик аломатларин намоён қилгайдур.
Сўнг қиз келур, Моҳларой отлиқ, онаси каби матонатли, уддабурро ва ўзига хос тарзда қатъиятли, зеҳнли, фаросатли, таъб ва диди нозик қиз бўлмоқлиги онинг болалигидин сезилур, аларга ҳамким чексизлар шукрелардур! Аларнингда тафаккурда қонуниятлар топмишидин умидворликлар бор эрур.
Яна бир фарзанд, улким кенжадур, Комрон мирзодур, бўйчанликда, асли кўнгли синиқ, лекин дунёга ўзликни мутеъ тутмовчи, дидли, нозик фаҳмловчан, мулоҳазалари дуруст бўлмиш эрди. Бир меҳнатга киришмиш эрса, ҳеч шошилмас ва натижаси дуруст иш қиладур, охирига етказур. Олий таҳсилни кўрмиш эрди, дидиким анчайин ўсиб эрди, дилбарлиги дуруст эрди. Акаларига эргашувчандур. Кўп хизматлар қилур эрди. Ул ҳамким умрлар топсин! Ондин ҳамки кўп ва хўп яхши ишлар қолгусидур!
Ушбу ёзувлар тахририн тугатмиш муддатларгаким, ва ниҳоятким, дил ният амалга ошаким, Комронийниким оила қурмиш тадбири кўрилур. Йўқлов ва суриштирмоқликлардин сўнг Андижон шаҳрин Бўстон даҳасидин отасин боболари қандолатчилик бирла машғул бўлмиш Акбаржон отлиғ одамий бўлмишким, «қулоқланув» даврида Қошғар сори бенишон кетмиш бўлгай, лек етмамиш, гар етса, ондин нишон ва сўзи бўйича оиласин тортуви бўлмиш бўлгай эрди, ондин қолмиш бир фарзанд Муллохон исмли юртга хизматлари уруш ва тинчлик йилларида ҳам анчайин сингмиш одамий бўлгай, ондин бул Солижон ака ва онга рафиқа Гулбаҳорхон отлиғ одамийлар фарзанди бўлмишким, аларким яшар ёшда каттароқ эрмиш эрдилар, суҳбатдаким анчайин маънили кўринмиш, аларнинг кенжа қизлари Соҳибахон бирлаким, Дилфузахон суриштира-суриштира ва танламишдур, ул қиз ҳамким анчайин хуштабиат, латофатли, боодоб, меҳнаткаш, камтарин қиз бўлмиш, ва ажабким, китоб ўқимоқликка анчайин рағбатли чиқмишдур ва дид ва ҳафсала тилаб ҳар турфа ҳунарларга ҳам анчайин дуруст эрди, сўнгралар онга дейилмишким, китобга рағбат ончалар бўлса, падарибузрукдин қолмиш меросий кутубхона туфҳаликда турур, онингким, ул сўзлардин кўзлари ёнмоқда бўлур, Комронийнинг ул бирла никоҳ тўйин тўй-томошалар бирла ўтказилмиш, ушбунинг тахрири даврида алардин ҳам қизалоқни кўрилур, Моҳичеҳрага мавсум бўлмиштур, қўрқмас, вазмин қизалоқ чиқурлиги очиқлар кўринур эрди. Аларнингда тафаккурда қонуниятлар топмишидин умидворликлар бор эрур.
Ҳар уч ўғлонни аларнинг ёшлик даврларида қаттиқлар тутилмиш ва лек ўспирин йигитлик ёшларидин эркинлар ҳам қўйилмишким, ҳаётда мустақил ҳаракат қилгусидур, урингусидур, одамийликда ҳаётий малака-тажриба орттиргусидур дея ва лек аларнинг ҳаракатлари ҳамиша назарда турмишдур.
Қонуниятда бўлса, барчаси ортдин қолгувчи ва боргувчи бўлгайлар!
Учинчи боб
ҚАРИНДОШ-УРУҒЧИЛИК ИПЛАРИ
Ўзбекистоннинг Андижон шаҳриким, улким Фарғона водийсида эрди, бул водийким, дарҳақиқат, шимол, шарқ, жануб тарафларидин тоғлар бирла ўралмиш, ул тоғларким қирғиз ва тожиклар юртига ўтмиш ва қирғизга тааллуқли ул тоғларароким шарқдин Кошғарга ипакмисол йўл турур эрди, фақат ғарб тарафдин ўзбеклар юртига, воҳага чиқилур ва фақат Наманган вилоятин шимоли шарқи бирла, тоғ оралаб Тошкентга тушса бўлур, дунёвий истиқомат макони ва қариндош-уруғчилик муносабатлари ушбу юртда эрди.
Бобо орқали қариндошлар Избоскан туманин Маданият шаҳарчасида бор бўлмиш эрди, Ҳомиджон ака отлиқ бош. Улким, бобо ҳаётлик даврларида Эски шаҳарда яшамиш хонадонни кўп йўқлар, сўнгралар падарибузрук бирла тўй-тўркинда ва сўнг ҳам нечалаб йўқланур ҳам эрди. Ул Ҳомиджон ака оиласин, Сойибжонгаким онадур, ул юртдаги суҳбатлардин эсланурки, анчайин зукколикдаги аёл бўлиб эрмиш, ҳар сўзниким, маъниси кичикдур-каттадур, узоқлар ўйлаб айтур эрди, Маданият шаҳарчасиким қирғизлар юрти чегарасида турур эрди, сезилмишидин, Сойибжоннинг онаси қирғизга уланур ҳам эрди, Кейинчалик борди-келдилар озаймиш. Фарзандларидин бири тенгқур, ёшлик йилларидин анчайин яқинлашиб қолмиш ул Сойибжон эрди, ҳозирда таълим масканида ва ҳар нечук ишига дуруст йигит бўлиб эрди.
Бувининг опаси Турсуной катта буви Шаҳрихондин бир неча ойларда бир келгуси ва Андижонда бир турмишида ҳафталаб тургуси эрди.
Ажабки, беш вақт намоз ва рўзани беканда ўтар эрди, ҳар келмоғи ва Шаҳрихонга қайтмоғи оилада жиддий тадбирга айланур даражада эрди. Одамийда каттагина тугунким аларнинг бошида қўл тегмас ҳолда келур эрди, аксарият ҳар келурида ўғли – Кимсанбой тоғанинг фарзандларидин бирин ўзига йўлдош қилур ва бу бирла қариндош-уруғчиликда меҳр ва кўнгилбоғни мустаҳкамлаб эрди.
Аларнинг тиламиш якка-ю ягона ўғли Кимсанбой тоға бўлиб эрди, айтишларича, катта буви кўплаб фарзандларни дунёга келтирмиш, лек аларнинг ҳеч бири болалигида-ёқ турли сабаблар бирла турмагай, фақат мана шу Кимсанбой ака қолмиш бўлгай, ул ягона фарзанд ҳамким, ёзлар чўмилар маҳаллардин бирида Шаҳрихонсой сувида оқмиш бўлгай, аранглар қутқармишлар, ягона фарзанд ўз оиласида кўп арзандалик топмиш бўлгай, ул даражадаким эркалик ҳаётининг сўнгги йилларида ҳам андак-андак сақланмиши сезилмиш эрди.
Катта буви олдинроқ бормиш бўлғай эрди, буви даврадин чиқмишига узоқ йиллар бўлмишига қарамай, Кимсанбой тоға меҳр тортиб келур, икки-уч кунлаб қолур, навбатдаги қариндошникига йўл тутур ва бир-бир йўқлар эди. Ҳар нечук қадрли эрди ва тўй-маъракаларда доимо бирга эрди.
Улким, қизиқ воқеалардан гапирур бўлса, сўз охирида овозли жилмайишга енгил кучан чиқармоқлик қусур эмас, ўзига хослиги эди, бу соддадилликка хос хусусият кейинчалик ҳеч кимда кузатилмади.
Улким маҳсидўзлик касби бирла тирикчилик қилиб эрди, диний эътиқодли, дунёси ўта содда, тўғри одам эрди, беш вақт номоз ва йил рўзасин онаси каби беканда ўтаб эрди, меҳнатни яхши қилур эди, лек қонуниятли маълумотлардин мутлақ бехабарликда бўлиб эрди.
Оиласи Омадхон опа эрди, улким онга олти қиз ва бир ўғил топиб эрди, ўғли Адаҳамжон отлиқ, ёшлик йилларида Андижон шаҳрида ҳунар ўрганиб кетмиш эрди, лек аксар Русияда ишлаб, топмишига уй-жойлар қуриб, онга чирой ва шакл бериб эрди, тўй-тўркинлар ўтказиб эрди, ҳар нечук тирикчиликни хотини Дилоромхон бирла эплаб эрди.
Кимсанбой тоға барча қизларин турмушга узатиб, невара-ю чеваралар кўриб, ўз мавжудотлик умрин ўз битилмиш мазмуни бирла яшаб, бирда Асакадин бир маросим-тадбирдин қайтгач, эртаси кун кундуз ҳеч бир касалликсиз хотини Омадхон опага «ғалатиман-а» дея, ўтирмиш жойида онинг елкасига суяниб, жисман оддий, кичик, енгил «пуф» бирла 2014 йилда даврадин чиқмиш. Чиройли чиқмиш бўлмиш.
Яна бувининг она бошқа акаси Сотволди ака бўлиб эрди, Чоргузарда истиқомат қилиб эрди, ҳимоя соҳасида узоқ йиллар ишлаб, оилада Анваржон, Адаҳамжон, Аъзамжон, Кибриё, Зикриё, Акрамжон, Муҳайё отлиқ кўп фарзандлар топиб эрди, онинг оиласи Матлубахон аяким, биз ўспиринлик чоғимизда ёмон касалдин дунёвийлик муддати қисқалик топиб эди.
Катталарнинг маслаҳати бирла Сотволди аканинг катта ўғли Анваржонга бувининг иккинчи қизи, хола бўлур, Мавлудахон опа турмушга узатилиб эрди, онинг ихтиёрига қарши. Лек турмуш турмуш бўлиб кетмиш.
Ким Анвар ака алжабр илми муаллими касби бирла қурувчилик ҳунарин сирларин ҳам яхши эгаллаб, халққа хизматда бўлиб эрди. Қорачадин келмиш, келбатли, жисмий кучлигина, алжабрни чуқур ва тиниқ англагувчи бўлиб эрди.
Мавлудахон ҳолаким, дили яхши эрди, қувоноқ эрди, ҳаётда бир неча қур оғирликларни тортиб эди, қалби чуқур оғир жароҳатлар топиб эрди, лек ул аларни кўтариб эрди…
Бири қизи Муқаддасхон оғир касалланиб, бедаво касал бирла узоқ ётиб, сўнгралар йигирма саккиз ёшда дунёвий ҳаёти қисқалик топмишлигида бўлмиш.
Яна бир Анвар ака орқаликим, ёши улуғланганда укаси Акрам бирла ақлдин бир адашмоқлик бўлмиш, зарариниким халқда кўпчилик тортмиш… Анвар акаким ўн икки йилга чегараланмишлар, ҳолаким они ҳам кўтармиш.
Алардин таралмиш авлодлар, Муқаддасхон ва Мубинахон отлиқ икки қиздин сўнг, Илҳомжон отлиқ ўғли ҳам бўлиб эрди, ул ўғил ҳам ота изидан юрмиш. Улким отасин қурувчилик касбин маҳкам тутмиш, ёмон бўлмамиш эрди, ўз оиласи ва опа-сингилларига саҳоватда ва беминнат таянч бўлмиш ва бекаму кўст яшамоқда бўлмиш эрди.
Муштарий отлиқ кенжа қизи ҳам бўлиб эрди. Улким суймишига узатилиб эрди, икки ўғиллик бўлиб эрдилар.
Ушбуким битиб, тахрир борурким, Мавлудахон холанинг ўғли Илҳомжонким, қирқ тўрт ёшда эрди, навқирон даврким, мўмин йигит бўлиб эрди, Хўжаободдин келур йўлда онинг жияни, Муқаддасхоннинг катта ўғликим, ёмғирли тун эрмас, кечда катта тезликда йўл изидин чиқа, бошқарув эпин йўқота ҳалокат топиб, дунёвий даврадин чиқмиш. Ҳолаким, опа ўрнида эрди, оғир куювда бўлмиш, онга анчайин оғир куюв бўлиб эрди…
Яна бир Ҳабибахон онадур, онахонга амакиваччадур, тенгқурлардур, ҳисоб илмидин мактабда узоқ йиллар таълим айтмиш, сўнгралар эрса отинбувиликда халққа тўй-маъракаларда хизматда туриб, ризқланиб ҳам эрди.
Бул онанингким, қалби дурусттур, беҳасад ва дунёвий ҳаётда анчайин машаққатлар торта яшамишига боқмай, беафсустур, сершукурдур. Саксондин ўтибтур, лек ҳамон ҳаракатида эрди, ончаким ғайрати сезилур.
Яқинликдаги қариндошлик ипларида турмишлардин бир падарибузрук иккинчи акасин катта ўғли Ҳамидулло эрди. Оила тутиб, ўнга яқин қиз кўриб эрди. Улгаким қиз фарзандлар атрофида куймаланиб, ўшалча маънавий бўстон, гўзаллик манбаи меҳрибонлигидин бахтиёрлик тортмоғи битилмиш эрди. Мактабда алжабр ҳисобидин таҳсил айтур эди. Шатранжни анчайин яхши ўйнамиш эрди, ончаким, ўйинда билмасроқ кишин онинг ғолиблиги ва ўз мағлубияти сори етаклаб ўйнай билур эрди. Улким дуруст ишламиш, меҳнатга анчайин дуруст чиқмиш эрди. Қизларин барчасин олий таълимда ўқита турмушга узатиб эрди.
Яна падарибузрук катта синглиси-Ҳафизахон амманинг ўғли Адаҳамбек эрди, улким Оқтепа қишлоғин тарихин китобат қилиб, онинг бошланмоғин Кушонлар давлати даврига боғлаб, асослар келтириб эрди. Дадил сўз бўлмиш эрди. Муаллимликда узоқ ишлаб эрмиш эрди, ул одамийким, олдинроқ даврадин чиқмиш бўлгай.
Падарибузрук ортидин, тоза сўзламоқ мақсадида айта ўтилмоқдадур, олдинги оиласидин яна икки фарзанд қолмиш бўлгай эрди. Ул оилаким, падарибузрук сабаб бузилмамиш эрди, Оқтепа қишлоғидин келмиш қишлоқи илмли йигитдин ул эришмиш эътибор ва етишажак келажакдин кифоя топмай, нари туртурлар, ҳатто, ҳовлиниким, тортиб олурлар, улким, йигирма саккиз-ўттиз ёшлардаким, тил илмдин қонуниятли маълумотлар соҳиби эрканлиги сабаб Андижон шаҳрига келмиш ва фаолият кўрсатмиш эрди, кўчадаким, тун-кеч бир қатор уст-бошда, ёлғиз қолур, ул ҳақидаким келтирилмиш…
Ул дастлабки оиласидин қолмиш бир фарзанд Улуғбекдур, эски даврда Афғонистондаги жангу жадалларда бўлмиш эрди, муаллимликда қойим бўлиб эрди, мутойибали одамий чиқмиш эрди, ажабким маъқулдур. Оилали, икки ўғилли яшамиш эрди. Андижон шаҳрин Чоргузар даҳасида истиқоматда эрди, дарвоқеъ, онасиким ҳануз бор эрди, улким чорларким, ип узилмасликни тилаб.
Яна бирким, қиздур, исми Юлдузхонга мавсум, бизга опаликка ўтиб эрди, бизга ҳам кўп меҳрибон, жонкуяр бўлиб эрди, шифокорлик касбида ишламиш эрди. Онингким куёви, ул ҳам Улуғбек исмига мавсум эрди, ажаб чин муомалали, улфатчан, мард, меҳнаткаш, бағрикенг одамий бўлиб эрди. Алар Андижон туманин Янгиобод қишлоғида яшамиш эрдилар, ул маконким Андижон шаҳрин шимолида эрди.
Яна бир маънавий боғланув Хўжаободлик одамий уста Охунжон ака бирла боғланурким, падарибузрукдин эшитилмиш эрур, серфарзанд уста Охунжон ака бош фарзанди Дилбархон опанинг падаримиз таҳсил айтмиш олий таълимга ўқимоққа кирмоғин тилаб эрди, уста падарибузрукнинг инкорига қарши янги қурила бошламиш ҳовлида қолиб, ёғоч ишларига қўл урмиш.
Онинг фарзандларидин каттаси бир Набижон ака эрди. Савдогарчиликда хизматда бўлиб эрди, сўнгралар исломийлик даъвосин тилаб эрди, ҳатто, хожилик топиб эрди, ҳаётнингким ҳадисин анчайин олмиш, падарибузкурнинг таърифи ва ифодасида «илми маош”ни дуруст ўзлаштирмиш бўлгай.
Улким уста Охунжон акадан сўнг барча ука ва сингилларига бош бўлиб эрди, аларни уйлаб, жойлаб, йўллаб, ибратли ишлар тутмиш. Укалари яхши бормишдурлар, акасин ҳаёт илмидин йўл тутмишдурлар, тадбиркор бўлмиш ва яхши эришмишдурлар, зиёда кифоя қилгулик.
Уста Охунга жиянликда яна бир одамий бўлмиш эрди, исми Раҳимжон отлиқ. Отасидин эрта қолгач, учувчилик йўлидин кетмиш. Ҳарбий хизматдин нафақага чиққач, аввал Тошкентда, сўнг қозоқлар юртида Олматуда яшаб эрди. Оиласи рус миллатига мансуб аёл эрди, мулойимликдаги аёл эрди. Аларнинг бир ўғил ва бир қизи бўлиб эрди. Ушбу битуримизда алар ҳам фарзандлик эрдилар.
Уста Охунжон ака ўтиб, Набижон ака ул оилада ота ўрнига қолгач, оиламиз бирла қариндошлик ришталарин боғламоқ ва тутиб қолмоқ учун синглимиз Фотимахонни кенжа укаси Рустамжонга сўраб эрди.
Падарибузрук розилиги-ла Фотимахонни Хўжаободга тўй бирла узатмишмиз. Кўп маъқул оила бўлмиш, норизочилик ҳеч кўрилмамиш. Рустамжонким, Самарқандда ўқимиш эрди, қайтгач, тадбиркорлик қилмиш, яхши бормиш, тайёрламиш маҳсулотин чет элларга узатиб дадиллик қилмиш эрди, диний эътиқодда мустаҳкам эрди, намозни беканда ўтар эрди, ул ҳам ҳожиликда эрди.
Улким яхшилар борадур, кўп яхши ишлар қиладур. Уч қиздин сўнг ўғил фарзанди Абдумажидким, тилаблар топиб эрдилар, хийла зийрак, интилувчан, мақсадли йигит чиқур аломатида эрди.
Уста Охундин таралмиш фарзандлар дуруст фарзандлар кўтариб эрдилар, барчаси меҳнатда эрдилар.
Албатта, қариндош-уруғчиликда эрмас эрсада, қариндошлик даражасида яқинлик топмишлар ва бизга боғланмишларга боғланмишлар ҳам кўп ва хўб бўлмиш эрдилар, келтирилмади, келтирмоқлик учун изламоқ даркор эрди.