Читать книгу Чет эл замонавий архитектураси. Ўқув қўлланма - Ибадулла Самандарович Байджанов - Страница 4
СЎЗ БОШИ
ОглавлениеЖаҳон архитектура тажрибаларини келгуси архитекторлар биринчи курслардан архитектура тарихи жараёнларини ўрганиш, сўнгра эса катта курсларда замонавий архитектурага оид маърузаларини тинглайдилар, бу борада ушбу қўлланма уларга ёрдам беради.
Қўлланмада даврлар архитектураси ривожининг ўзига ҳос хусусиятлари, услубий ва бадиий маҳорат таснифи, меъморчиликнинг шаклланиш стил ва йўналишларни тамойиллари иллюстрацияларда келтирилган.
Мақсад – келгуси меъморларда санъат тарихи, архитектура тарихи, шаҳарсозлик тарихи ва назарияси бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малакани шакллантиришдир, Бунда талабалар назарий билимлар, амалий кўникмалар, меъморлик тарихи, архитектура ютуқлари, архитектура жараёнларига услубий ёндашувни ҳамда илмий дунё қарашни шакллантириш вазифаларини бажарадилар.
Педагог архитекторлар ушбу фанни, катта ҳажмдаги материалларини қисқа муддатларда ўқитишда, катта қийинчиликларга дучор бўладилар.
Ўқув қўлланма фақатгина талабалар учун бўлиб қолмасдан, шунингдек етакчи курсларда замонавий чет эл архитектурасини ўқитувчилари учун ҳам фойдалидур.
Талабалар чет эл замонавий архитектурасининг мураккаб жараёнини умумий томонлари билан чегараланиб қолмасдан, ҳар томонлама аниқ тасаввурга эга бўлишлари керак.
Катта ҳажмдаги материалларни албатта тизимлаштириш, мураккаб тарихий жараёнларни схемалар асосида шартли классификациялаш, баён қилиниши керак бўлган материалларни тартибга солади, стилларни йўналиш ва оқимларни алмашишини аниқлаб кўрсатади.
Ўқув қўлланма муаллифи ушбу холатларни тушуниб, архитектура тарихи стилларини механик равишда алмашиши деб қарамасдан, уларни ўзаро боғлиқлигини муқобил яроқлилик, ўзгарувчанлигини қўлланмада келтирган.
Ўқув қўлланма муаллифи ҳамма материалларни тўла қамрашни ўз зиммасига олмаган, бунда қисман давр билан боғлиқ сиёсий иқтисодий аҳвол ҳамда архитектура янгиликлари билан боғлиқ стил ва йўналишлар ёритилган.