Читать книгу Чет эл замонавий архитектураси. Ўқув қўлланма - Ибадулла Самандарович Байджанов - Страница 7

Х1Х аср мабайнида шаҳарлар тараққиётидаги янги тенденцияларнинг пайдо бўлиши

Оглавление

Х1Х асрдан бошлаб шаҳарларни модернизация қилиш бўйича уринишлар бошланди лекин шаҳарларни таъмирлаш билан боғлиқ кўп лойиҳалар маълум бўлмаган кўп хусусий мулкчиликни қаршиликларига учради ва қоғозда бажармасдан қолди.

Янги қурилишлар эски қурилишлар сиқувида қолиб эски режа тизимида ёки шаҳар ташқарисида амалга ошириларди. Таъмирлаш учун ўтказилган тадбирлар айрим йирик шаҳарларда (Осман режаси ва унинг Парижда амалга оширилиши, Венадаги ҳалқали тизимни ётқизилиши) булар якка қилинган характерли ишлар эди.

Капитализм эпохоси даврида архитектурадаги муҳим муаммолар вазифаларни, кўп образли кўриниши жамоат ва ишлаб чиқариш биноларини янги функцияларини ишлаш билан боғлиқ эди.

Саноат архитектурасининг капиталистик ишлаб-чиқариш билан бевосита боғлиқлиги, утилитар биноларни ечими эса функционал қаттиқ бўйсундирилиши ва иншоотларни ишчи ўрни ва жихозларни рационал фойдаланишга қаратилганди.

Шунинг билан бир қаторда ишлаб-чиқариш мақсадида айрим ҳолларда ёруғ шамоллатиладиган хоналар ва бир кв. метр майдон рационал фойдаланиш учун қуриларди.

Саноат архитектурасидаги рационализм қурилиш техникасида ҳам кўрина бошланди: бу ерларда янги қурилиш материалларидан ва конструкциялардан фойдаланилди. Механизациялаш ва стандартлаштириш қўлланилди ҳам йиғма элементлардан.

Буржуазия жамиятининг ривожланган ишчанлик алоқалари тизими ва бюрократик аппарати кўпгина янги типдаги жамоат биноларини, контор, кўргазмалар биноси, банк, сберегательних (жамғарма) касса ва ҳакозалар.

Темир йўлларни, телеграф ва телефон ривожланиши билан кенг вокзаллар ва почтамт бинолари катта операцион заллар ва хизмат шаҳобчалари қурилди.

Янги типдаги бинолар ривожи шаҳарларни ривожи билан бевосита олиб борилди ва таъсир этди.

Ҳаво транспорти, дирижабль кейинчалик самолёт, катта эллинг хоналарини, ангарларни, аэропорт ва бошқа иншоотларни қурилишини талаб этди.

Шунингдек катта омборхоналарга элеваторларга эҳтиёж пайдо бўлди ва мухандислик иншоотлари, кўприк, сув босими вишкалари, алоқа вишкалари ва бошқалар.

Янги типдаги бинолар қурилиши масштабининг бирданига ўсиши, янги техник ечимларни, қурилиш техникаси ва фанни тез ривожланишини ҳаракатга келтирди.

ХУШ – Х1Х бошларидаги саноатдаги техник революция, қурилиш техникасини ривожлантирди ва янги қурилиш конструкцияларни пайдо бўлишига олиб келди, уларни амалда кенг қўлланиши эса Х1Х аср иккинчи ярмида янада ривожланди.

Кенг миқёсда қурилиш материалларини ишлаш, иншоотлар статикаси борасидаги изланишларни бошлаб юборди.

Х1Х аср ўрталарида қурилиш механикаси ривожланди, унда аниқ статик конструкцияларни чизмалари, рационал инженерлик қарорларини излаб топиш борасида бўлди.

Аввало, устун, балка, тизими услубини, статик ҳисоблари, услуби ишланди, катта оралиқларни томини ёпиш учун эса фермалар конструкцияси. Бундай изланишлар уч шарнирли арка ва рамаларни пайдо бўлишига олиб келди, булар ўз навбатида катта оралиқларни метал конструкциялар билан ёпилиши имкониятларини яратди.

Иншоотларни динамик ҳисоб услублари ривожланиши амалда оғир ҳаракатчан кран ва механизмларни саноат биноларида қўлланишга олиб келди.

ХХ асрнинг 20 йилларидан юпқа (тонкостенных) сводларни, стерженларни ва бошқа фазовий конструкцияларни тарқатилиши янги ҳисоб услубларини, конструкцияларни геометрик формаси структурасини ишлашини инобатга олган ҳолда бажарила бошланди.

Бу конструкциялар металлда ва бетонда бажарила борди, чугун ва қўйма темир пўлат билан алмаштирилди. Шундай қилиб 1850 йил арзон пўлат ишлаб чиқариш учун мартен печида пўлат эритиш услуби пайдо бўлди. 1913 йилда эса зангламас пўлат ихтиро этилди.

Х1Х юз йиллик – «темир ва пўлат» асри бўлиб, металл конструкциялари борасида жуда катта муваффақиятлар келтирди. Решёткали металл конструкциялар жуда кўп ишлатила борди.

Катта оралиқларни ёпиш эҳтиёжлари кўпайди, кўприк, саноат цехлари, темир йўл вокзаллари томлари, универсал магазинларни томини ёпиш, катта оралиқларни ёпиш арка-свод ва рамали конструкцияларни ишлаб чиқариш бошлади. (Эйфел минораси, хрусталь қаср Лондонда, машиналар галереяси кўргазмаси 1889 йил. Шуховнинг радио башняси ва бошқалар) (схемалар бор ушбуни кўрсатиш лозим).

Биринчи жаҳон урушидан кейин, енгил конструкциялар (листовой металл) турли конструкцияларни мустаҳкамлигини таъминлаш учун қўлланила бошланди.

Айниқса янги йўналиш, осма тизим вантлари, конструкциялари мустаҳкам пўлатлардан тросслар, томларни ёпишга ишлатила бошланди. Мисол; АҚШдаги Роули аренаси 1953 йил архитектор М. Новицкий лойиҳаси асосида.

Бундай тизимларни яратишда ва амалда қўлланишда немец инженери архитектор Фрей Оттони хизматлари катта бўлди.

Қурилишда темир-бетонни ривожи асосан ХХ асрга тўғри келади. Темир-бетонни яратиш бирданига бир неча изланувчиларни иши бўлиб чиқди. Бунда француз инженери Жорж Монье ишлари кўпроқ танилди.

1980 йилда эса бу йўналиш бўйича патентлар Германияга, Австрияга, Россияга ва бошқа давлатларга сотилди. Биринчи железо-бетон конструкциялар Россияда 1885 йилда ишлатила бошланди.

ХХ аср бошларида АҚШ ва Ғарбий Европада (протофункционализм) «Тараққиёт архитектураси».

Тараққиёт архитектураси – ХХ аср биринчи ўн йилликда Ғарбий Европада Модерн ва ретроспективизм билан бир қаторда пайдо бўлиб йўналиш рационализми билан боғлиқ бўлди. Тараққиёт архитектурасининг тарафдорлари архитектурада декоративизмни кенгайтиришга қарши чиқдилар. Улар ўзларини антидекоративист ва протофункционалист ва рационалистлар деб номладилар.


ХХ аср бошларида АҚШ ва Ғарбий Европада (протофункционализм) «Тараққиёт архитектураси».


Венадаги Штейнер уйи (Австрия), арх. А. Лоос.1910й


Венадаги Штейнер уйи (Австрия), арх. А. Лоос.1910й


Берлиндаги АЭГ заводининг турбина цехи (Германия) арх П. Беренс.1909й


Берлиндаги АЭГ заводининг турбина цехи (Германия) арх П. Беренс.1909й


Афилледаги «Фагус”фабрикаси (Германия), арх. В. Гропиус.1910—1911йй


Афилледаги «Фагус”фабрикаси (Германия), арх. В. Гропиус.1910—1911йй

Чет эл замонавий архитектураси. Ўқув қўлланма

Подняться наверх