Читать книгу Ҳаёт қайиғи (2 китоб) - - Страница 18
Биринчи қисм
ИККИНЧИ ТУҒИЛИШ
Махфий гап
Оглавление“Ленин учқуни”да ижодкор болалар учун адабий тўгарак очилган эди. Машғулотларни Раззоқ Абдурашид, Сафар Барноевлар олиб боришарди. Кейин Мурод Хидир, сўнг каминага ҳам бу масъулият юкланган. 1967 йил эди шекилли, ой ва кун ҳам ёдимда йўқ, бирга ишлайдиган Эрмат акамиз ранги оқарган, бармоқлари титраган ҳолда кириб келди. Ўша куни ишга барвақтроқ келган эканман. Шу сабаблимикин, Эрмат ака дардини менга айтди. Тўгаракка қатнайдиган ўқувчи қизни ижарадаги уйига олиб бориб, номусига тегиб қўйибди. Хабарни қўрқув аралаш айтгач, “Ўзи бокира эмас экан, бултур акаси номусига тегиб қўйган экан”, деб ўзини оқлай кетди. Кейин “Бу сирни бировга айтиб қўйманг”, деб қаттиқ тайинлагач, нонуштага ҳам пули қолмаганини ўкинч билан билдирди. “Сиздан олган пулларимни ёзиб боряпман, ҳаммасини қайтараман”, деб ён дафтарчасини кўрсатди. Дафтарчада мендан бошқа одамларнинг ҳам номи ёзилган эди. У уч ёки беш сўм эмас, ҳамиша 50-60 тийин сўрарди.
Вақт пешинга яқинлашганда муҳарриримиз барчани шошқич равишда йиғдилар. Маълум бўлдики, “бу сирни бировга айтиб қўйманг”, деб тайинлаган Эрмат акамиз, воқеани барча ходимларга, ҳатто аёлларга бир-бир айтиб чиқибдилар. Ниҳоят “сир” муҳаррир қулоғига етиб боргач, ҳамма мажлисга чорланибди. Муҳаррирнинг ташвишида жон бор эди. Қиз ҳали вояга етмаган, агар ота-онаси жанжал кўтарса, шоир қамалиши баробарида юқори идора муҳаррирни ҳам жазолаши аниқ эди.