Читать книгу АСАРЛАР (II жилд) - - Страница 101
ШЕЪРЛАР
ҚИРҚ ҲАДИС
ЯХШИЛИК ЭСКИРМАГАЙ
* * *
ОглавлениеОгоҳ бўлингки, ҳар бир хиёнатчи қиёмат куни хиёнати миқдорида танилиш учун байроқ кўтариб юради. Огоҳ бўлингки, хиёнатнинг каттаси амирларнинг халқ оммасига қилган хиёнатидир. Огоҳ бўлингки, ҳақ гапни билган кишининг у гапни гапиришига одамларнинг ҳайбати тўсқинлик қилмасин! Огоҳ бўлингки, жиҳодларнинг афзали золим йўлбошчи олдида айтилган ҳақ сўздир. Огоҳ бўлингки, умрингизнинг қолган қисми бамисоли яшаб турган кунингизнинг қолган қисми кабидир.