Читать книгу АСАРЛАР (II жилд) - - Страница 130
ШЕЪРЛАР
ҚИРҚ ҲАДИС
ЯХШИЛИК ЭСКИРМАГАЙ
САВОЛ
ОглавлениеЯхши одам эди отанг раҳматли.
Бу дунё азалдан мунг бирлан алам.
Тирик юрган пайти – майли, отангга
Яхшилик қилдингми ўлгандан сўнг ҳам?
Яъни ундан кейин дўстлари қолмиш,
Ярим кўнгилларин йўқлаб бир сафар,
Бирор-бир яхшилик қилолдингми ё
Аларнинг ҳолидан олдингми хабар?