Читать книгу ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ - Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов - Страница 15
7-ҚОИДА. ҲАР ДОИМ ГЛОБАЛ (ОЛИЙ) МАҚСАДНИ ЁДДА ТУТИШ
ОглавлениеСен қандайдир ҳақиқий нарсалар билан шуғулланишинг мумкин эди, тушуняпсанми? Аммо орзуйингга нима бўлди?
Ўз Глобал мақсадингни шакллантир
Ўз Глобал мақсадингни (Бурчни, Вазифани, Йўлни) аниқ тасаввур қилиш қисқа муддатли ҳаракатларни тартибга солишга ёрдам беради. У ақлни дарҳол пешлайди.
Диққатингни Глобал мақсадга йўналтир
Ҳар доим куйманиш ва кундалик майда ва аҳамиятсиз масалалар билан шуғулланиш ўрнига диққатингни Глобал мақсадга жамла. Ҳеч қачон умумий манзарани кўздан қочирма ва сен учун ҳақиқатан ҳам муҳим нарсани доим биринчи ўринда тутиб тур. Илк манбага қайт.
Ўйлаб кўр – агар бугун ўлиб қолсанг, қабртошингда нима деб ёзилган бўларди?
Франклин пирамидаси
(“Ҳаёт Мақсади”да таърифланган)
Глобал мақсадни ҳар доим эсда тут
(“Ҳаёт Мақсади”да таърифланган)