Читать книгу АСАРЛАР ТЎПЛАМИ (3-жилд) - - Страница 144

ШЕЪРЛАР
БУҒДОЙБЎЙ ВАТАН
“АНДИЖОН КЎРИНАДИР…”

Оглавление

* * *

“Бир-икки кундин сўнг Кандирлик добони била Ахси ва Андижон сари азимат қилдим. Ахсиға етиб отамнинг мазорини тавоф қилдим”.

(Тўққиз юзинчи (1494-1495) йил воқиалари)

* * *


*

Андижон кўринадир,

       пайванди жон кўринадир,21

Осмони ерда, ери

       осмон кўринадир.


От чопиб юрганларим

       ёдимга тушса ҳар замон,

Қирларида лолалар

       бағримда қон кўринадир.


Эй Самарқанд, алвидо,

       осмонларингни ўйласам,

Ҳар булутдин менга бир

       соҳибқирон кўринадир.


Бир хазон япроғидек

       мен бу диёрдин кетмишам,

Кўзима икки жаҳон

       баргихазон кўринадир.


Тоғларинг ҳам бошима

       сермар чақинлардин қилич,

Эй фалак, ниятларинг

       асру ямон кўринадир.


Менга берган ранжларидан

       гар ҳикоят айласам,

Қанча беку қанча мирзо,

       қанча хон кўринадир.


Тожу тахтдин жонларим

       бўғзимга келмиш шунчалар,

Эй даҳр, тобутларинг

       тахтиравон кўринадир.


Бир уюм тупроқ бўлиб

       қолмиш Ватанда волидим,

Бир уюм тупроқда бор

       кавну макон кўринадир.


21

Халқ мулки.

АСАРЛАР ТЎПЛАМИ (3-жилд)

Подняться наверх