Читать книгу АСАРЛАР (III жилд) - - Страница 79
Шеърлар
БУҒДОЙБЎЙ ВАТАН
ШОИР ВА ШОФИР
Оглавление(Т.А.га тезайтиш ҳазил)
Менга шоир керак эмас –
Шоирим ҳам ўзимман.
Менга шофир керак эмас –
Шофирим ҳам ўзимман.
Шоири йўқ шофирларнинг
Шоири ҳам мен ўзим.
Шофири йўқ шоирларнинг
Шофири ҳам мен ўзим.
2007