Читать книгу АСАРЛАР ТЎПЛАМИ (3-жилд) - - Страница 37
ШЕЪРЛАР
ДИЛ ФАСЛИ
ДЎРМОНДАГИ ҲАҚҚУШ
ОглавлениеФасллар кетдилар – ёзу қиш, кўклам,
Умрлар ўтдилар – рўёми ё туш.
Фақат кимларнидир чақириб, йўқлаб,
Бўзлаб қолаверди бунда бир ҳаққуш.
Баъзан ёлғиз қушга ўхшармикан руҳ,
Ўзининг тилида айлаб гуфторни –
Тунлар зору нолон йўқлармикан у
Абдулла Қаҳҳор ё Асқад Мухторни.
2005