Читать книгу Титрайди юрак. Шеърият - Зулфибегим Адҳамзода - Страница 3
Опа
ОглавлениеЮрагимнинг туб-тубига алам билан чўкканимда.
Гоҳида ғам-ғуссани аччиқ- аччиқ ютганимда.
Кўзларимга меҳр билан боқувчи,
Сирларимни дилларимдан олувчи,
Энг яқиним, қориндошимсиз менинг.
Жигар-жондошим, опамжонимсиз менинг.
***
Дугоналар орттирдим мен сони йўқ,
Қалбимга тутдилар қулоқ аммо ҳеч дармони йўқ.
Берган даккилари меҳрдан ҳеч фарқи йўқ.
Сирларимни дилимдан бир-бир олувчи опам,
Жондошим, сирдошим опамжонимсиз менинг.
***
Опажоним, бугун ташлаб катасизми шу синглингизни,
Майли бахтли бўлинг, орзулари осмоним опам.
Ҳеч бўлмаса ташлаб кетинг бир елкагингизни,
Соғинганда бошим қўйиб йиғлайин мен ҳам.
***
Тунлари осмонга боқиб ётардик,
Айвончага чиқиб ёстиқ отардик.
Эсланг опа юлдуз санагач,
Бир кўрпа остига кириб олардик.
Сирларимни дилимдан бир-бир олувчи,
Жондошим сирдошим опамжонимсиз менинг.
***
Эсланг опа кунда бир жанжал қилардик.
Арзимаган ишни тенгга бўлардик.
Тандирдан узилган нонни тортишиб гоҳо.
Баъзан эса бурда нонни тенгга бўлардик.
Сирларимни дилимдан бир-бир олувчи,
Шундай жигар-жондошим опажонимсиз менинг.
***
Янги либос кийсангиз борми,
Қиёмат қойимни қилардим атай.
Кўзимни ёши оқмасин дея,
Эгнингиздан ечиб берардингиз асло ўйламай.
Қани энди яна бир кун менла қолсангиз эди,
Бор йўғимни сизга берардим ҳеч ҳам аямай.
Сирларимни дилимдан бир-бир олувчи,
Жондек қориндошим опамжонимсиз менинг.
***
Остона супуриш сан-солар эди.
Ким мени оларкин дебон бечора супурги овора эди.
Ҳар не бўлса бўларди аммо,
Супургини қўлимга тутмасдим асло.
Шу синглим дакки емасин дея,
Супуриб қўярдингиз индамай опа.
Сирларимни дилимдан бир-бир олувчи,
Жигар-жондошим опамжонимсиз менинг.
***
Ким энди койиди упасин олсам,
Ким энди тортади сочимни боғлаб.
Кетяпсиз опажон юрагим доғлаб,
Сирларимни дилимдан бир-бир олувчи,
Жонидан мени севгувчим опам.
2019 й.