Читать книгу Титрайди юрак. Шеърият - Зулфибегим Адҳамзода - Страница 6
Насиҳат
ОглавлениеАёлинг ҳўрлама, силталаб уни ногоҳ,
Нозиккина қалбини беихтиёр тирнама.
Ҳар қадамда лоф тўқиб, ҳар ўтганда бир сўкиб,
Чиқса бир сиқимгина юрагини доғлама.
Билсанг ҳар бир улуғнинг ортида ёри бордир,
Ўша улуғга битган нолали тори бордир.
***
Аёлинг ёшини тўкма эй нодон, аҳир улар мисли дур.
Сен хўрлаган аёлинг, сенга қадар эди ҳур.
Шу кўзларга боққанинг, тунда эриб оққанинг,
Унутдингми эй инсон,
Ёш қалқиган бу кўзлар йўлингда эдику нур.
***
Қўлидан таом емай, оғриндингми сен бугун,
Аҳир шу қўллар боқди фарзандингни туну-кун.
Юзларингдан силаса қадоқлари ботдими?
Шу қадоқ қўлларини очиб бугун дуога,
Илтижо қилиб, сенга умр тилаб зорланяпти худога.
Илло роббим наздида бефаҳм бир зотсан асли,
Шу ожиза бўлмаса, маймундек бир зотсан асли.
***
Сени севиб ардоқлаб, ишонмайди ҳеч кимга,
Тун оғса ҳамки сенсиз кетолмайди уйқуга.
Ҳавотир олар гоҳо кечикиб қолсанг ногоҳ,
Сергак ётар, таом дамлаб йўлингдан бўлиб огоҳ.
***
Қаро тун кирар аммо сендан дарак бўлмайди,
Билмас қай ошна ёҳуд, қай жононни қучасан.
Сўрамайди деб жуда ўзингга эрк бермагин,
Сўрамаса, севмайди у мени деб билмагин.
***
Аҳмоққа йўйиб унинг сенга бўлган меҳрини,
Йўқотиб қўйма яна фариштадек сеҳрини.
Шунчаки у сенга ишонади ҳизрдек.
Сен ҳам шунга яраша этгин иззат,
Тарихдаги жахонгир-у, бир ҳазрати Алидек.
2011 й.