Читать книгу Титрайди юрак. Шеърият - Зулфибегим Адҳамзода - Страница 4

Қабрдан мактуб

Оглавление

Эй синглим, жигарим омон бормисан,

Мендан узоқларда бахтиёрмисан.

Мени эслаб йиғладингми бугун сен яна.

Йиғлама, ўйлама, сен мени эслагин фақат.

Ҳаққимга дуони ўқиб,

Мен учун бағишла сен уни ҳар вақт.


***

Бу тошқин дунё сени қийнамадими,

Овсинларинг ғийбатинг қилиб, ғўштинг чайнамадими.

Кеча дардлашгали излабсан мени,

Суратимни олиб йиғлабсан роса,

Отамиз кирибди кеча тушингга сени.

Эй синглим, жигарим омон бормисан.

Мендан узоқларда бахтиёрмисан.

Мени эслаб йиғладингми бугун сен яна,

Йиғлама, ўйлама, сен мени эслагин фақат.

Ҳаққимга дуони ўқиб,

Мен учун бағишла сен уни ҳар вақт.


***

Хавотирга тушдим. Қизинг туғибди,

Бир кун аввал ношуд эри уни роса урибди.

Қудаларинг сенгга дўқ қилибди-ю,

Қизингга айб тўнкаб сени сўкибди.

Ҳеч кимга айтолмай қолдингми синглим,

Дардингни ичинга юттингми синглим.

Қани эди шу дам ёнингда бўлсам,

Куйган қалбингга малҳам бўлардим.

Дардкаш топилмабди сенга ўша пайт,

Эҳ дардкашинг, маслакдошинг ўзим бўлардим.

Эй синглим, жигарим омон бормисан.

Мендан узоқларда бахтиёрмисан.

Мени эслаб йиғладингми бугун сен яна,

Йиғлама, ўйлама, сен мени эслагин фақат.

Ҳаққимга дуони ўқиб,

Мен учун бағишла сен уни ҳар вақт.


***

Кеча тўйингда овсунинг ёндош бўлганмиш.

Тавонхона-ю, ошхонага пошшапанг бош бўлганмиш.

Ўша овсин тушмагур қудаларинг олдида юзинг қилмасдан,

Ўзининг қизига катта тоғорада ош берган эмиш.

Роса тутоқибсан, бир шайтон бориб айт дебди.

Бир виждон уйғониб, сабр сурасини такрор айт дебди.

Қизларинг ёшлигига бориб билмасдан,

Қайнонасин измидан зинҳор чиқмасдан,

Койибди сени кўнгилчангликда.

Шунда аламингга асло чидолмай,

Сени қўллайдиган паноҳ топа билмасдан,

Бир бурчакка бориб, мени ёдга олиб роса йиғлабсан.

Мени яна эслаб бағринг тиғлабсан.

Эй синглим, жигарим омон бормисан.

Мендан узоқларда бахтиёрмисан.

Мени эслаб йиғладингми бугун сен яна,

Йиғлама, ўйлама, сен мени эслагин фақат.

Ҳаққимга дуони ўқиб,

Мен учун бағишла сен уни ҳар вақт.


***

Қариганда суюлиб қолибди эринг,

Қуда анда демасдан шартта ёшига уйланиб олибди чолинг.

Сочинг юлибсан тўрт деворга пардани тутиб,

Қизингга айтолмай, аёллик дардингни ичингга ютиб,

Аламингни келиндан яширибсан тиззангни юлиб.

Оҳ, яна бечора синглим, суратимга бошингни қўйиб,

Қайдасиз опажон дединг-а, ер остидан бўлсада сени эшитдим.

Оҳ синглим-а, айт мен энди қандоқ қилайин,

Қани энди бир он умр берса-ю,

Бориб сочларингни силаб дардинг олардим.

Сен билан қайга десанг сингилжоним бирга борардим.

Эй синглим, жигарим омон бормисан.

Мендан узоқларда бахтиёрмисан.

Мени эслаб йиғладингми бугун сен яна,

Йиғлама, ўйлама, сен мени эслагин фақат.

Ҳаққимга дуони ўқиб,

Мен учун бағишла сен уни ҳар вақт.


***

Эшитдим кеча отам келди менинг ёнимга.

Тойни етаклармиш набирангни суннат тўйига.

Айтиб берди тўй олдидан бўлган жанжални.

Қудаларинг тойни деб қелибди қизинг қошига,

Солибдилар етим кунин унинг бошига.

Тойчага калталик қилибди қўлинг,

Мени тинч қўйинг деб силтабди ўғлинг.

Қайни бўйнингга чидамай юзинг,

Сотибсан балдоғинг бориб бир ўзинг.

Шунда ҳўрлигинг келибди синглим,

Онамиз суратин эмас, паноҳгоҳ падаримиз қолибди четда,

Яна менинг суратим олиб оқизибсан ёшлар оппоқ қўлингга.

Эй синглим, жигарим омон бормисан.

Мендан узоқларда бахтиёрмисан.

Мени эслаб йиғладингми бугун сен яна,

Йиғлама, ўйлама, сен мени эслагин фақат.

Ҳаққимга дуони ўқиб,

Мен учун бағишла сен уни ҳар вақт.


2019 й.

Титрайди юрак. Шеърият

Подняться наверх