Читать книгу Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - Зулфиябегим Адҳамзода - Страница 4

Нефрит остидаги жумбоқ
Мактуб

Оглавление

1929 йил, кузнинг сўнги кунлари. Ўша давр комунистик партияси авж нуқтасида. Владимир Илич Лениндан сўнг, ҳалқ Иосив Сталин бошчилигида янги ғоялар, янги сиёсат ҳукмида эди. Иосиф Виссарионович Сталин (асл фамилияси Жугашвилли) табияти ўта қаттиққўл, жоҳил инсон. Ўз сўзининг қадрини биладиган, ўта кибрли сиёсатчи. Ўтмишининг қора доғларини ўта усталик билан ёпган, уч фарзанднинг отаси. Келиб чиқиши Кавказ грузинларидан. Дойимий равишда қоп-қора қошлари чимирилган, нўхатдек кўзлари ҳамиша лочин каби сергак. Грузинларга хос ўткир тўти бурунли. Сочлари ёшига қарамақарши равишда умуман тўкилмаган. Кулганидан кўра жаҳли чиққанида савлатлироқ кўринадиган, қалин мўйлаб остидан ҳамиша трупкасини қўймадиган, кийиниш маданиятидан агар унинг аёли бўлмаганида умуман йироқда бир шаҳс эди. Битта пальтосини токи хотини тунда алмаштириб қўймагунича эгнидан қўймасди. Ҳокимятни севади-ю, молу давлатга ружу қўймаган сирли, жумбоқ инсон эди.

Катта хонанинг икки дераза ўртасидаги деворга В. И. Лениннинг катта портрети, четларига тилла ҳар билан ишлов берилган, жимжимали гардишда осилиб турарди. И. В. Сталин Деразага орқа қилиб жойлаш-тирилган иш столига тирсакларини босганча ҳужжатларни кўздан кечириб ўтирарди. Столнинг чап тарафига, деворга суяб жойлаштирилган, иш столидан чамаси икки қадам нарироқда, устига қизил чойшаб ёпилган диван жойлаштирилган. Диваннинг тепасига Иван Грознийнинг сурати осилган эди. Иш столининг рўпарасидан беш олти қадам нарида эса бир-бирига қарама қарши қилиб жойлаштирилган иккита кресло. Уларнинг ўртасига ёғочдан ишланган, биргина шаҳмат доскаси сиғадиган стол турарди. И. В. Сталин ҳужжатлардан чарчаб эндигина турмоқчи эди. Со-вет иттифоқининг маршали Г. К. Жуков, эшикни тақиллатиб унинг ёнига киришга изн сўради.

Георгий Константинович Жуков, баланд бўйли, сочлари деярли тўкилиб бўлган аммо юзидан, ҳудди чизиб қўйилгандек табассум ифодаси кетмайдиган, фариштали, оғир-вазмин, ҳар қандай ҳолатда ҳам Сталинга содиқ. Бурч тушунчасини ўзининг ҳаётидан ҳам устун биладиган ва албатта Сталинниг озми-кўпми сирларидан хабардор инсон. Сталин, ни-мадандир ҳавотирда, ҳарсиллаб кириб келаётган Жуковга:

– Уруш бошландими? – дея ҳазиллашди. Унинг ҳазиллари ҳам шу қа-

дар жиддий эдики, кулишга ҳам қўрқасан киши.

– Йўқ. Нега ундай дейсиз ўртоқ Сталин? Ахир СССРга ким ҳам ҳу-

жум қила оларди. Сиздек бошлиғимиз турганда ким ҳам журъат қила оларди. – деди Жуков ҳазил оҳангида. Сталинга бу лаганбардорлик ёқмаса-да, барибир чиройли сўзлар унинг юзига табассум бағишлади.

– Нега унда безовта кўринасиз?

– Мазангиз йўқлиги ҳақида хабар топдим. – Сталин, ҳа ол-а, лаган-

бардорлик ҳам эви билан-да, дегандек жилмайди ва Жуковга рўпара-сидаги Стулга ўтиришга ишора қилди.

– Ўлмайман, ахир ўзингиз айтдингизку «журъат қила олмайди» деб.

– Шундайку-я аммо… – деб эндигина муддаога ўтмоқчи эди Жуков,

шу пайт кремл ҳизматчиларидан бири хонага киришга изн сўради. Сталиннинг «кираверинг» ишорасини олиб, келган хатларни стол устига қўйди. Сталин бамайлихотир бояги хатларни кўздан кечира бошлади. Хатжилдлар орасида унинг назари Михаил Массондан, «ўта муҳим» деб ёзилган хатга тушди.

– Ўртоқ Жуков. Михаил Массон ким? —Сўради у таажжубланиб.

– Билмайман ўртоқ Сталин.

– Билиб қайтинг! – Деди Сталин Жуковга қошини кўтариб. Жуков

нима қилишини билмай қолди. Бехосдан айтилган бу буйруқни ҳозироқ бажариш керакми ёки кейинми билолмай эсанкираб турарди. Одатда Сталин буйруқларини кечиктирганни ёқтирмасди. Худди аскардек ўрнидан туриб, чиқиб кетаётганди.

– Ўртоқ Жуков, – деб Сталин уни тўхтатди.

– Эшитаман ўртоқ Сталин.

– Сиз Массонни бутун дунё бўйлаб изламоқчимисиз? – Сталиннинг

бу ҳазил таързидаги даккисидан Жуков бироз енгил тортди ва жилмай-ганча:

– Йуғ-ей. – Деди.

– Хат Самарқанддан. Эътиборга оласиз деган умиддаман. – Деган

жиддий оҳангидан, Жуков Сталиннинг жаҳли чиққанини дарров пайқади. Эгасининг феълини билган итдек унинг буйруғини кутиб турарди.

– Худди шундай ўртоқ Сталин. – Деди-ю чиқиб кетди.

И. В. Сталин хатни энди ўқимоқчи эди, Сталиннинг аслида кичкина, аммо ўша пайтдаги хотинидан бўлган катта ўғли, Василий Сталин (Жугашвилли) югуриб кирди.

Василий Сталин, отасига фақатгина димоқ қисми билангина ўхшаб кетадиган, сочлари сарғиш, кўзлари сал қаттиқроқ аммо жоҳил эмас, эркалигидан жуда инжиқ, буйруқ беришга шунақанги ўрганганки, катта бўлган сари бу тобора сезилиб борарди. Ҳамма менга ҳизмат қилиши керак деган тушунча билан катта бўлаётган Вася кирганини кўриб, ҳозиргина жиддий давлат бошлиғидан асар ҳам қолмади. У болаларча ўйинқароқлик билан, югуриб кирган болакайга қучоғини очди. Бола эса унга табассум қилиб кутиб турган отасининг қўйнига отилди. Зум ўтмай Надежда Алиулова боласининг кетидан югурганча, кирди. Надежда Алеулова Сталиндан деярли 22 ёш кичкина, юзлари думалоқ, чаккалари юзининг деярли учдан икки қисмини эгаллаган, юзига табассумни худди ёпиштириб қўйгандек, ҳатто жаҳли чиққанда ҳам кўзлари мўлтираб ожизлигини, ўта нозик қалб эгасилигини сездириб қўярди. Табиати тез жаҳл отига минадиган ва бир онда яна юзини табассум қоплаб оладиган, ёш, ҳаёт завқидан ҳали тўймаган. Сочларини дойимий равишда ортига турмаклаб юрадиган, табийиликни хуш кўрадиган аёл эди.

Бола ниманидир чангаллаб олган, онаси қўлидан ола олмаётганди. Сталин бу ҳолатдан жаҳл қилмади, аксинча худди меҳрибон отадек боласини эркалай кетди. Ва унинг важоҳати, ўрталаридаги ёшдан қаттий назар уни жонидан ортиқ кўрадиган хотинига:

– Надя. Бу нимаси? Болани ўтакасини ёрасанку ахир, – деди ўзгача

бир меҳр билан.

– У онамнинг совғасини синдиришига қараб туришим керакми? —

Деди Надежда, эшик тутқичини тутиб турганча. Эрига эркалик билан жаҳлини кўрсатган бўлиб.

– Секин, ётиғи билан эркалаб сўрасанг беради-ку.

– Сўра, сўра. – Деб унга қўлини пахса қилди. Қўлини қовуштириб

эшикка суянди-да, қани бир кўрайлик дегандек эшик олдига туриб олди.

Сталин болани эркалаб, уни қўлидан идишчани олмоқчи эди, бола уни қўлини тишлаб олди. Аммо Иосиф бунга жаҳл қилмай, аксинча бола билан ўйнашиб ерга йиқилди. Тишлаган жойи оғриётгандек ёлғон йиғи қилди.

Шу пайт Надежда, Иосифга қараб турди-да, унинг оталарча меҳрибонлик билан болани авайлаб, унга озор бермай қўлидан идишчани олишини кузатиб, отаси тенги бу инсонни нима учун севиб қолганига яна бир бор амин бўлди. Шу пайт Иосифнинг биринчи хотинидан бўлган, ва онасининг ўлимидан сўнг, отаси билан яшаётган ўғли Якоб кириб қолди.

Сталинга Якобнинг Надеждага қараши ёқмади шекилли. Надеждага чиқиб кетишига ишора берди. Якоб онасининг ўлимидан кейин отасини анча йил кўрмаган, рус тилини умуман билмасди. Кремлга эса отаси сайланганидан кейин кўчиб келган. Кийиниши ҳам қишлоқча, кенг, осилиб турган шимлари ҳам унинг табиятан кўркамлигини яшира олмасди. Камсуқум, ўгай онасидан фақатгина беш, ё олти ёш кичгина, эсини таниган кап-катта 14 яшар йигит. Сочлари қоп-қора, бурнининг қирралиги унга янада кўрк бериб турибди. Эндигина мўйлаби ниш урган, қошларининг қалинлигидан, қоп-қора кўзлари унинг тагида ёниб қўринарди. Аммо отасидан феъл атвори билан жуда катта фарқ қиларди. Ҳаётда мақсади йўқ. Ўта содда ва меҳрибон, ишонувчан, ким бўлса шунга ёрдамга шошиларди. Ўгай онасига қараши, четдан қараган инсонга ғалати туюларди. Албатта-да ахир ёш, хушчақчақ, ҳаёт нафаси билан тўла, туртиб чиққан сийналари кийим остидан шундоққина кўзга ташланиб турадиган, юрганида олдинга эгилиброқ қадам ташласа-да, унинг қадди қоматидаги латофат ва қиёмлик бузилмайдиган, эгнидаги ҳарир либоси, юрганида енгил шабадада силкиниб, ўзига ярашиб турган бу аёл, қишлоқдан келган, ҳали аёл кишининг ҳидига тўймаган бу йигитнинг, қандайдир маънода ҳис туйғуларини жумбушга келтиргани табиий. Тўғри бўй-басти кичкина бўлгани билан аммо унинг ёниб турган кўзлари, гарчи эркак нусҳи ҳали юзидан акс этмаса-да, ҳар қандай аёлни мафтун қиларди.

Иосиф Сталин, ўғли Якобни олдида ўзини тутиб олди. У дарҳол жиддийлашиб,

– Хўш ўқувчи. Кел. Ўтир, – деб унга креслодан жой кўрсатди.

– Салом ота. Мен бир дақиқага, – деди Якоб.

У столдан, аллақачон тамаки тўлдириб қўйилган, аммо чалғигани учун чекишга улгурмаган трубкасини олиб, оғзига солди. Ва унга гугурт чақиб бир варакайига ўғли Якоб билан суҳбатлашаверди.

– Эшитаман, – деди Сталин чап қўлини кастюмининг чўнтагига су-

қиб.

– Гимназияга қайтмоқчи эдим, ота, – деди Якоб, бояги девор тарафда

жойлашган диван лабига омонат ўтираркан. Сталин чекиб турган ҳола-тида унга ҳайратлангандек қошини кўтарди.

– Нега? Кремлнинг сенга нимаси ёқмаяпти? – деди, бир қўли билан

иш столидаги китобларни тўғирлаган кўйи.

– Йўқ асло. Нега ундай дейсиз ота? – деганча, отасининг жиддий

таързда берган бу саволига ҳаяжонланиб, худди уни ҳафа қилиб қўядигандек бошини кўтарди Якоб. У гапираркан ҳаяжондан ўтирган курсисига хотиржам ўтиролмасди. Нуқул турмоқчи бўлган одамдек ҳар гапирганида диваннинг лабига янаям яқин келиб оларди.

– Бўлмаса қандайдир сабаби бўлса керак?

– Дўстларим билан бирга турмоқчи эдим. – Отасининг салавати ту-

тиб, нафаси ичига тушганча, баъзўр гапира олди Якоб. Сталин икки мартта чуқур-чуқур трубкасини торти. Одатда у жаҳли чиққанида шундай қиларди. Ўнг қўли билан трубкасини тутганча, чап қўлини кастюмининг олдидаги тугмалар орасига суқиб, – Комунал уйда? Дўстларинг билан? Жиддий айтяпсанми? —деди кесатиб. Ҳали кибр, обрў нималигини билмаган йигит,

– Ҳа. Буни нимаси ёмон? – деб отасига жавдираб қаради.

– Буни нимаси ёмон, – у ўғлининг гапини Такрорлади. Кинояли жил-

Майганча, дивандан унча узоқ бўлмаган, журнал столини ёнидаги Креслодан аста турди. Дераза олдига бориб, қўлларини ортга жуфтлаб, жаҳлдан тушишга ҳаракат қилди. Ва давом этди.

– Якоб Жугашвилли. СССР бош қўмондони, ҳалқлар отаси. Истедод-

ли сиёсатчи ва. х. казо Иосиф Виссарионович Сталиннинг ўғли гимназия ётоқхонасида. Тўғри айтасан, буни нимаси ёмон. Қайтага газеталар учун яхши мақола, тўғрими?

– Ахир ота… – деб, Якоб таклифни изоҳламоқчи бўлди. Аммо

Сталин жаҳл отига миниб:

– Бўлди қил! Сен кимлигингни унутган кўринасан. Ёки менинг устим-

дан кулмоқчимисан? – дея кафтини унинг юзи олдида тўхтатди. Бу билан унинг оғзига ургандек бўлди. Якоб ҳам отасининг боласи-да, қизиққон. У бирдан ўзига қилинган муомалага беихтиёр жавоб қайтарди.

– Ота, сиз фақат ўзингизни кимлигингизни гапиравермай, менинг

кимлигим ҳақида, менга нима кераклигини ўйласангиз ёмон бўлмасди.

Иосиф Сталин ўзига бундай муомала қилишларига ўрганмаган. Анчадан буён фақат хўп сўзини эшитиб келаётган инсон, жаҳл билан ўғлини ёқасидан тутди.

– Сен бола ҳаддингдан ошма. Яхшиямки ўғлимсан. Бўлмаса… – Якоб

ҳам отасининг қўлларини олиб ташлаб, ҳимояланди.

– Биламан. Бўлмаса ҳозир мени, йўғ-е, жасадимни олиб чиқиб кети-

шарди тўғрими ота? – деди жўжа хўроздек бошини кўтариб.

– Нима истайсан? сенга нима керак? нима етишмайди сенга? – Ўш-

қирди Сталин кўзларини ола-кула қилиб. Якобни ютиб юборгудек.

– Менга отам керак. Қўмондон эмас, – деди-ю, ўзининг гапидан ўзи

қўрқиб кетиб, бир икки қадам ортга тисланди. У отаси унга ҳеч нима қилмаслигини билса ҳам, барибир ҳадик уни тарк этмасди. Балки онасининг, бир пайтлар тўпалон қилганида» ҳали шошмай тур, отанг келсин» деган гапи унинг онгида муҳрлангани учунми, ёки отасига бўлган ҳурматими, хуллас Якоб ортиқча сўзни ичига кўмди-ю, қўлларини муштлаганча ўзининг кафтига бир икки мушт уриб, эшикни тарс ёпиб чиқиб кетди.

М. Е. Массоннинг хати эса стол устида қандай қўйилган бўлса шундай қолди. Уни ўқишга на истаги ва на вақти бўлди Иосиф Сталиннинг.

М. Е. Массон эса хат жавобини нақд тўрт йил кутди. 1936-йил Массон, одатдагидек музейни кўздан кечирар чоғи, бир расмга узоқ тикилди. Суратда жанг тасвирланган, ўша давр одамларининг кўзлари худди нафрат шаробида тўйдирилгандек, қонга тўлган. Бир-бирларига найзаларни ҳеч қандай шавқат, раҳм туйғуларисиз шунақанги санчишяптики, бу манзарани кўриб юрак бир сесканади. Отларнинг одамларни эзиб, оёқ қўлларини устидан мажағлаб, бу даҳшат ичидан чиқолмай икки оёқлаб кишнаши, у пайтлар нақадар даҳшатли бўлганини намоён қиларди. Бу расмни тамошо қиларкан, Массоннинг хаёлидан Амир Темур ўтди.

– Қандай инсон бўлган экан-а, бир бор. Фақатгина бир бор қабрни

очиб кўрганимда эди, ҳаммасини тушуниб етган бўлардим. – Дея хаёлидан ўтказди. Анчагача ширин хаёллар оғушида ўша сурат қаршисида туриб қолди. Уни ҳаммадан ҳам кўпроқ, Сталин унинг хатини ўқиганмикин деган савол қийнарди.

Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман

Подняться наверх