Читать книгу Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - Зулфиябегим Адҳамзода - Страница 6

Нефрит остидаги жумбоқ
Мотам

Оглавление

Москвада ҳаво ўша кун бирданига совуб кетди. Оппоқ қор, Москвани забт этгандек атрофни қоплаган, одамлар узун қўнжли этиклари билан қорни босар эканлар, тизза баробар ёққан қор этик қўнжларидан кириб кетаяпти. Аёлллар, болаларини чанғига қуббадек ўтқазиб, оғзига шар-фини қаттиқ боғлаганча, боғчага йўл олган. Катта асфалть йўлакларни, қор куровчи машиналар икки четга сидирганча кураб бораяпти. Бошларига телпакларини бостириб, эгнига меҳли пўстинларни кийиб ишга югураётган одамлар, узоқдан қўнғир айиқчаларни эслатади. Кечга бориб совуқ янаям кучайди.

Паст тембрдаги овоз ҳам, худди мекрафонда гапираётгандек акс садо берадиган кремлнинг бефайз хонасида, Сталин иш Столи ортидаги деразадан осмонга боққанча кечаги зиёфат ҳақида, Надежданинг зардаси ҳақида, умуман СССРнинг келажаги ҳақида хаёл суриб, қўлларини ортига жуфтлаганча ҳаракатсиз, табият мўжизасини кузатарди. Георгий Жуков кетишга изн сўраганди, Сталин бош чайқади аммо ўгирилиб қарамади ҳам. Жуков, Семен Тимошенко, Ежовлар бирин кетин чиқиб кетишди. Улар кетгандан сўнг, Сталин анчагача уҳлолмади. Бироз китоб ўқиди. Китоб ҳам унинг қалбига оро кирмагач, у ўзининг хуфия хонасига кириб кета туриб, ойнадаги парда ортида кимдир борлигини сезиб қолди.

Соат алла маҳал, ким бўлиши мумкин? Ҳамма алла қачон уҳлаб бўлган. Кремлнинг бу совуқ, қўрқинчли хоналарида, айниқса Сталиннинг хонасига ким ҳам киришга журъат қила оларди? Бу ерда бир гап бор, ёки бу суюқасдмикин. Тун ярмида унинг хонасига ўғринча киришга кимнинг журъати етти экан? Шу хаёллар билан Сталин ҳеч иккиланмасдан, ёнидан тўппончани чиқариб, огоҳлантириб ҳам ўтирмай ўқ узди.

Ўқ ўз ишини қилди. Парда узилиб, унинг ортидаги жасад бўй баробар ерга йиқилди. Ерда ётган, карнизни девордан суғириб тушган парда орасидан аёл кишининг инграган овози эшитилди.

– Ҳизматчилардан бири экан шекилли. – Деб, худди ўлжасини қоп-

қонда кўрган овчидек, хурсанд яқинлашди. Тўппонча учи билан қонга беланган парданинг бир четини очди. Кийим жуда таниш. Унинг кўзлари ўлжага яқинлашаётган қоплондан, дарров жавдираган охуга айланди.

Ҳа, у кийм Надеждага тегишлилигини ва шу киймни бир пайтлар унга ўзи совға қилганини эслаб, Надя кийимини аллақачон кимгадир совға қилган бўлсину, ўша киймни кийиб олган ҳизматчилардан бири бўлсин деб нола қиларди ичида. Сталин жон ҳолатда пардани олиб ташлади. Не кўз билан кўрсин-ки, бу унинг хотини Надя эди.

– Надя-я-я… азизам-м-м. – Деб бор овози билан бақириб юборди.

Унинг овози шу қадар жаранглаб акс садо бердики, бамисоли эшикдан чиқиб, кремлнинг ўша совуқ, кимсасиз йўлакларида сайр қилаётган дайди шамолдек, ҳар томондан эшитила бошлади. Надянинг кўксидан отилиб чиқаётган қонни кўриб, Сталин шошиб қолди. Нима қиларини билмай бир қўлидан, бир сочларидан силай бошлади. Надя жон талвасасида эридан кўзини узмас, ёрдам сўраб, раҳм истаган охудек мўлтиллаганча қон ютарди. У Надяни кўтариб диванга ётқизди.

– Азизим… Шу қадар бераҳммисан? – Кўксига теккан ўқ зарбидан,

шу икки жумлани жон талвасасида аранг айта олди.

– Йўқ …йўқ. Мен билмай қолдим ишон…, – дея олди Сталин. қўли-

да жон бераётган, хотинига қандай ёрдам беришни била олмай, худди уни қаттиқ қучоғига олса, у ўлиб қолмайдигандек.

– Биргина гапим учунми? – Деди оғриқдан титраб кетаётган лаблари-

ни баъзўр ишлатиб, оғзига қон келаётган Надя. Унинг сўзлари борган сари чалкашиб, овози худди узоқлардан келаётгандек баъзўр эшиталарди.

– Йўқ. Йўқ. Нималар деяпсан азизам. Мен… билганимда эди…, – деб

минг афсуслар билан бошини сараклаб турган Сталин, Унинг қўлидаги қогозни кўриб, қўлидан юлқиб олди.

– Нима бу? – Шусиз ҳам жон оғриғидан кўзлари юмилиб бораётган

Надянинг бу саволга жавоб бериши осонми. Жон аччиғида, ҳатто ортиқча нафас олаолмаётган Надяни қўлларидан ушлаб бир силкитти ва саволни яна такрорлади.

Одатда Сталин ҳужжатларига текканни ёмон кўрарди. Бу ҳужжат унинг Столидан олинганини билиб, хотини жон таслим қилаётганини ҳам унутди.

– Менга… ҳиёнат қилаяпсан деб, хонанагдан шу қогозларни топиб ол-

гандим. Эндигина ўқиётганимда қадам товушингни эшитиб, беркиниб олгандим. – Деди эрининг қистовига жавобан Надя. Шу икки оғиз сўзни айтиш, унинг учун жаҳаннам азобига тенг бўлди. У ҳар икки жумланинг бирида аранг нафас олар, лабларини бот-бот ялаганча яна сўзларди. Сталиннинг бешавқат кўзларида, яна меҳр учқуни порлади.

– Азизам, чида ҳозир врач келади. Ким бор-р-р? Тез ёнимга келинг-г-

г! – Дея бақирди Сталин. Надежда унинг қўлида борган сари кўзлари юмилиб борар, энди ҳатто кипригини кўтаришга-да мадори қолмаганди. Совиб келаётган танасини иситиш мақсадида, Сталин унинг қўлларини ишқалади, уни бағрига сўнги бор босаётганини ҳис қилган сари унсиз, ундан «мени ташлаб кетма» дегандек, бармоқларини бирма-бир ўпиб, унга илтижоли боқарди. Ҳаракатсиз, ҳатто нафас олмаётганини сезган Сталин Надянинг юзига уриб кўрди. Уни силкитиб кўрди. Энди гапириш тугул ҳатто иҳрамас, киприкларини ҳам қимирлатмасди. Надянинг жони узилга-нини билган Сталин уни диванга юз тубан ётқизди. Икки қадам ортга тисланиб, қўлига ўша машъум, совуқ тўппончасини, титраган қўллари билан ердан кўтараркан, аламли кўз ёшлари мўйлабидан томчиларди. Кўзида ёш билан Надянинг пешонасига яна бир ўқни жойлади. Ва тўппончани кийими билан артган бўлиб, Надянинг қўллари остига минг афсуслар ичра ноилож, қўлларининг ўзи ҳавода тебранганча, ўша совуқ қуролни ерга ташлади.

Никита Хрущев, Ежов ва ҳизматчилар, кириб келганида Надежда Алиулова аллақачон жон таслим қилиб бўлганди. Сталин эса унинг жасади олдида тиз чўкканча, бошини қуйи солиб, унсиз йиғларди.

– Нима бўлди? – Деб Никита Хрущов ҳаллослаганча кириб келди.

Эшик олдида нафас ростлади-да, атрофга кўз югуртирганча майда қадамлар билан юриб кела бошлади ва жасадни кўриб таққа тўхтади. Эгнидаги костюмини, югураётиб кийиб олганми, ёқавайрон, бир енгидан астари чиқиб ётарди. Сталин ўнг қўлини кўтариб, диванда юз тубан ётган Надянинг жонсиз жасадини кўрсатиб бошини кўтармай йиғлашда давом этди.

Ўнг қўли ерга осилганча сизиб чиққан қон, бармоғининг учида қотиб қолган. Гиламга, челакдан қуйгандек қон сингиган. Диванда ётган жасаднинг фақатгина пешонасигагина сизиб чиққан, аммо диванни булғаб улгурмай қотиб бўлган. Ва жасаддан бир икки қадам нарироқда, карнизи билан полга юлиниб, қонга беланган пардага ишора қилганча:

– Бу қандай юз берди? – Деганди Никита Хрущов, рафиқасини жон-

сиз қўлини қаттиқ сиқиб, мушукчадек йиғлаб ўтирган Сталин, Хрущовга аста, қошларини чимириб ўгирилди-да, бурнингни суқма дегандек озгина зарда ва киноя билан:

– Ўзини ўзи отди. – Деб изоҳ берди. Никита Хрущёв билан Ежов дар-

ров бу кинояни англашди ва албатта суд мед экспертлар ҳам Надежда Алеулованинг кўксидаги ўқ изи ҳақида бирорта ҳужжатга, худди Никита Хрущевдек қайд этишмади. Ўлим қоғозига “ юрак ҳуружи» деб қайд этишдан бош тортган врачлар эса ўша тундаёқ отишга ҳукм қилинди. Ҳужжатга Сталин берган изоҳнинг ўзи кифоя бўлди. Бу хабар тонга қадар ҳаммага тарқалди.

Кремлдан қўнғироқ бўлганида, Жуков уҳлаб ётган эди. Бу хабардан у ўрнидан сакраб турди. Ва телефоннинг трубкаси унинг қўлидан тушиб, бурмали сими, пружинадек осилиб қолган трубкани сакратарди. Бу шум хабар уни эсанкиратиб қўйди. Жуков Сталиндан ҳамма нарсани кутиши мумкин эди-ю, аммо буни ҳатто хаёлига ҳам келтирмаган эди. Трубка ортидаги Власик Николай Сидрович, Жуков уни аллқачон эшитмаётганидан хабари йўқ, тафсилотларни баён қиларди. Жуков ўзига келгач, трубкани олиб гапириш ўрнига, уни жойига қўйди. Ҳали тамомила ўзига келмасдан кийина бошлади. У кўзини бир нуқтадан узмай, нималарнидир ўйлаганча, енгига қўл тиқаркан, ҳеч нимадан бехабар, ярим кечадаги шитир-шитир овоздан рафиқаси уйғониб кетди.

– Нима бўлди ўзи? Қаерга шошиб кетаяпсан? Соат эндигина тунги 3

бўлди ахир. – Деди ўрнидан турар-турмас, бир ёнбошга тиралганча. Кўзларини ишқалаб, каравот ёнидаги, тумбочка устида турган қўнғироқли соатга қаради.

– Сталин, рафиқасини отибди. – Деди Жуков бир нуқтага тикилганча,

олди тугмаларини пала—партиш тақаётганини ҳам сезмай. Хонадаги ойнага қарарди-ку, аммо хаяжонланганидан, ўзидан бор йўғи бир қадам наридаги чироқни ёқиш хаёлига ҳам келмасди.

– Нима? – Дея ўрнидан сакраб турди Жуковнинг рафиқаси.

Устидаги кўрпани, мағизини тишлаб хаёлга чўмди. «Ахир сир очилиб-ди-да» – деди у ичида. Надежданинг шаҳсий ҳаётига оид қандайдир сирга гувоҳ бўлгандек.

– Ҳа шундай. Отибди. —Деди Жуков, хаёл суриб турган хотинига

аҳамият ҳам бермай. Бу гап Жуковнинг рафиқасини сергак торттирди.

– Бор йўғи бир гап учунми? – Деб эрининг кўзларига, худди билса

Айтаман, билмаса индамай қўя қоламан дегандек, қаради. деразадан тушиб турган ойнинг хира ёғдусига қониқмай, ёнидаги тумбанинг устида, иккита миттигина ҳайкалчага ўрнатилиб, устига баҳрамалар билан безатилган тунчироқни ёқди.

– Билмадим. Мен боришим керак. – Деб Жуков, фақатгина ойнинг

шуъласи ва тунчироқнинг бор йўғи бир китобнигина ёритиб бера олади-ган нуридан ҳира тортиб кўрсатаётган ойнага қараб, сочларини тўгрила-ди-ю, чиқиб кетди.

Бу хабар, бутун СССРни оёққа турғазди. Ҳалқлар отасининг аёли ўлибди деб, сиёсат оламига тегишли барча, бирин-кетин, узоқ-яқиндан, таъзияга кела бошлади. Сталин тобут тепасида Надянинг совуқ дийдорига тўймасди. Шўппайиб қолган ола қарғадек, энди то абад очилмайдиган, табасум ҳадя этолмайдиган, Надянинг юмуқ кўзларидан бир зумга бўлса-да, кўзларини узмасди.

Ўғли Василий анча катта бўлиб қолганлиги учун онасининг тобути ёнида туриб кўз ёш қиларди-ю, аммо бола эмасми дарров нималаргадир чалғиб кетарди. Қизи Светлана Алеулова эса ҳали жуда кичкина, ҳаётида нима юз берганини тассавурига ҳам сиғдира олмайди. Кимдан жудо бўлганини, найинки одамлар, балки бугун фалакнинг гардиши ўз ўқидан чиқгудек чир айланаётганини, самодаги булутлар ҳам унга мунгли боқиб, жамиийки жонзот унга сабр тилаётганини тушунмасди. У ГУМнинг орқа тарафида, дугонаси билан ўйин ўйнарди. Энагаси эса бугун унга ҳар қачонгидан кўра самимий кўзлар билан боқар, унга ҳар дойимгидан кўра мулойим ва меҳрибончилик кўрсатарди.

Шу маҳал дугонаси, Светлананинг энагасидан ГУМда нима бўлаётганини сўради. У анча эсини таниган қиз эди. Вазиятни билганида эса, Светланага ачиниб ўсмир қизнинг қалби ларзага келди. Унинг қаршисида, эрта тонгдан уйқусини бузиб, кийинтириб олиб келишган, шошилинчда, бошидаги лентаси яхши боғланмаган қизалоқ мўлтира-ганча турарди. Ҳар сакраб, оёқлари остидаги кичкина тўпини тутаман деб югурганида, сочининг бир томони силкинганидан бўшашиб қолган.

Бу беғубор қизалоқни, кундузи офтобидан, тунда ойидан жудо қилишганини тушунмасди. Энди у кремльнинг хар бир хонасини кезиб чиқганда ҳам, кремль нима, дунёни остун устун қилганида ҳам ўша самимий, хақиқий муҳаббат ила уни қучадиган, юзларидан бор меҳрини лабларига жамлаганча, жон-жаҳони билан ўпадиган, йиғлаганида эрка-лайдиган, чиқса бир кафтга сиғадиган юрагининг қайноқ тафтида бола-ларини бутун оламдан ҳимоя қилишга-да қодир, онасини топа олмайди. Ўсмир қиз, буни у англаб етмаётганини ўйлаб жон ҳолатда уни қаттиқ қучганча, астойидил йиғлай бошлади, – Нима бўлди, сени ким урушди? Нега йиғлаяпсан айт ҳозироқ отамга айтаман отиб ташлайдилар. – Деб болаларча беғуборлик билан уни овутишга тушди жажжи Светлана.

Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман

Подняться наверх