Читать книгу Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - Зулфиябегим Адҳамзода - Страница 8

Нефрит остидаги жумбоқ
Якобнинг хатоси

Оглавление

Якоб билан Сталин анча вақтгача бир бирлари билан муроса қилмадилар. Якоб Жугашвилли, Зоя билан бирга жуда ёш турмуш қуришди. Улар комунал квартиралардан бирида, кенглиги тўртта каравот сиғадиган, на ошхонаси ва на ҳожатхонаси бор хонани ижарага олиб яшай бошлашди. Улар ҳали оила нималигини, фарзанд нималигини билмасдилар.

Тез орада фарзандлик ҳам бўлишди. Қизалоқ 7-ойлик бўлганида анча кўзга кўриниб қолди, унинг ширин табассуми, янгидан-янги қилиқлари, эркаланиб гувраниши ўша комунал квартирадаги қўшниларининг ҳам қалбларига ором бахш этарди.

Кунлардан бир кун, Якоб хурсанд кириб келди. каравотнинг бош тарафига ётқизиб қўйган қизалоғини ёнига оёқларини ҳам ечмай чўзилиб, уни эркалай бошлади. У ўзида йўқ хурсанд, қаергадир шошаётгани шундоққина кўриниб турарди.

– Зоя отлан. Меҳмонга борамиз, – деди бирдан. Ўзи қизалоғининг

касалидан чарчаб турган Зоянинг энсаси қотгандек бўлди.

– Қаерга? – Деди у хонанинг бошида битта темир каравот, ёнида ик-

ки киши аранг сиғадиган, эски, ғичирлайдиган стол ва бир биридан сифати ва ҳажми билан умуман фарқ қиладиган иккита стул қўйилган. Эшикдан кираверишга тепага дор қилиб осиб қўйилган боланинг иштон-чаларини сиқиб осарди.

– Дўстларимиз билан бир дам олиб келамиз. Қўшни партада ўтиради-

ган Андрей эсингдами?

– Ҳа нима эди?

– Ўша уйланаётган экан.

Зоя ҳайратланиб, қўлидаги боланинг ювилган иштончаларини эски, сири кўчган яшил пақирга ташлаб, Якобнинг олдига келиб қаравотга ўтириб олди-да, унинг қўйнига кириб, юзларидан ўпди. Ва гапни давомига қизиқа бошлади.

– Кимга?

– Буни борганда биламиз. Қани отлан. – деди Якоб.

Ёш эмасми, барибир Зоянинг ўйин-кулги қилгиси келади. Ҳали ёшига тўлмаган қизалоқ иситмалаётганини, онасининг ғамхўрлигига муҳтож бир пайтда, қизалоғини ташлаб кетишга иккиланди.

– Қизимизни нима қиламиз? Озгина иссиғи борга ўхшайди. Балки

бошқа сафар, бориб табриклаб келармиз. Негадур кўнглим ғаш. —Деди Зоя.

– Уни Анюта холага ташлаб кетамиз. Қўрқма эртага қайтамиз унга

ҳеч нима бўлмайди. – деди Якоб, худди мушугимга қараб туринг, эртага келаман деб кетган ҳайвон ўргатувчисидек. Тугмасини шоша-пиша тақа бошлади.

Кўчада қор бўралатиб ёғиб турибди, изғириннинг шамоли дераза ортидан ҳам увиллаб эшитиларди. Одамлар кўчаларда қалин шубаларини тугмасига ҳам қониқмай, шамолда очилиб кетмасин дея олдини ғижимлаганча, бошларига қалин телпакларни бостириб, қулоқларигача ёпиб, томоқларидан бойлаб олишган. Уйларига шоша-пиша ким бир сетка ун, ким пакетчада сут олиб кетаяпти, бири эса папкасини қўл-тиқлаганча, учириб юборай деб юзларига урилаётган шамолга қарши кучанган кўйи ишдан қайтаяпти.

Кремлда эса хоналар яхши жиҳозлангани учунми ёки камин атрофида ўтиришгани учунми, Жуков билан Сталин, енгил кийимда эгниларидаги пиджакни ечиб, креслога илиб олганча шаҳмат ўйнаб ўтиришарди. Ора-чора Сталин Якобнинг расмига қараб қўяётганини Жуков сезди шекилли:

– Ўртоқ Сталин, Якоб фарзадлик бўлганидан хабарингиз борми? —

Деб хабар берган бўлди ўз кўнглида. Сталин бошини қуйи солиб худди унга буни фарқи йўқдек.

– Мени ундай ўғлим йўқ. – Деб совуққонлик билан шаҳмат ўйнашда

давом этди. Орага сукунат чўмди, аммо ота барибир отада, қанча яширмасин, меҳрини қалбига қулфлай олмайди. Кимнингдир назарида бу гаплар Сталинни четлаб ўтган дея ишонч билан айтиши табий, четдан қараганда Сталин бешавқат бошқарувчи, бераҳм ота рўлини қойилмақом ўйнарди. Аммо унинг ҳар дойим ҳам кулиб турмайдиган кўзларининг тубидан, қалбининг яширин дарчаларида бамисоли маҳбусдек қамалиб ётган меҳр-муҳаббатини кўра олиш, яхши псиҳолог учун чўт эмасди. Сталин, яъни Сосо ўта меҳрибон ва ўта ишонувчан болакай бўлган ёшлигида. Аммо унинг жажжи қалбларидан отилиб чиқаётган меҳр булоғини, кимдир ёҳуд кимлардир ўзининг калтабинлиги билан ифлослагани ва унга етарлича эътибор бермагани, керакли сўзларни вақтида айта билмагани уни жажжи фариштадан улкан маҳлуққа айлантиргандир эҳтимол. Балки шу сабаб, ҳеч ким уни топтамаслиги ва уни шоиромуз иқтирорининг устидан кулмаслиги учун, уни банди қилган бўлса ажаб эмас.

– Нима туғилибди? – деди Сталин, ниҳоят чидолмай.

– Қизалоқ. – Деди Жуков худди шу саволни кутиб тургандек.

Сталиннинг чимириб олган қошлари, ёмғирдан сўнг тарқаган булутдек кўтарилиб кўзлари чақнаб кетди.

– Отини нима қўйишибди? – деб юборди у бехосдан.

– Билолмадим ўртоқ Сталин.

Сталин дарров ўзини тутиб олди.

– Яхши қилибсиз, сўраб суриштириб ўтирманг. Энди уни бизга алоқа-

си йўқ. – Деб ўрнидан туриб, дераза олдидаги стол ёнига борди. Трубкасига тамакисини солиб, чекишни бошлади. У чеккиси келганидан эмас, аксинча кўзлари қизарганини яшириш мақсадида туриб кетганини Жуков фаҳмлади.

– Руҳсат берсангиз, мен бора қолай ўртоқ Сталин. Кеч бўлди эртанги

Сейздга тайёргарлик кўришим керак. – Жуковнинг бу гапига, Сталин бош чайқаб қўйди холос.

Сталин узоқ вақт, девордаги Иван Грозний суратига термулиб турди. Суратда Иван Грозний ёш йигитни қучганча, гилам устида йиғлаб ўтиргани тасвирланган. Йигитнинг жонсиз жасади осилиб ётар, оёқлари яланг оёқ эди. Хона шунақанги рангда тасвирланган эдики, унга қараган кишига, гўё хона уларни борган сари сиқиб бораётгандек туюларди. Тарихда ёзилишича, Иван грозний ўта золим княз бўлган, таҳт талашиб, ҳатто ўз ўғлини ўзи ўлдирган, фақатгина унинг жонсиз танасини қонга беланиб ётганнини кўргачгина, ундаги оталик меҳри уйғониб, у бир неча кунгача ўғлининг устида кўз ёш қилган, деган тахмин илгари суриларди. Суратда айнан шу манзара тасвирланганди.

– Билсанг эди Якоб сени қанчалар яхши кўришимни. Ҳа мен сенга

меҳр беролмадим, ҳа мен онангни асрай олмадим, онанг шўрлик мени деб аваҳта деворлари ортидан чиқди-ю, кўз юмди. Биламан. Ҳаммасини биламан. Мени нима учун ёмон кўришингни ҳам биламан. Аммо нима қилай ҳаёт шундай экан. Меҳрибон бўлишга. Оддий инсон каби, туйғуларимни кўрсатишга менинг ҳаққим йўқ. Аслида сени аҳлоқингга ҳам ўзим айбдорман. Сени кимларнинг қўлига топшириб қўйдим? Мана ота бўлибсан, ҳадемай сен ҳам буни англаб етасан.

– Қизалоқ. – у бироз жўшқинланиб севинчдан лабларини тишлади.

кўзига ёш қалқиб, томчиламай яна ғойиб бўлди. – Қандай экан-а? Кимга ўхшаркин? Наҳотки мен набиралик бўлдим? Бир бор кўрсам армоним йўқ эди. – деган ўй хаёллар билан, тун ярмигача хонасида қолиб кетди.

Якоб ва Зоя меҳмондорчиликда қолиб кетдилар. Анюта хола эса туни билан уҳламади. Ўзи шундоғам бод касали туфайли, туни билан оёқларини силаб уҳлолмайдиган Анюта холага, бу қизалоқ роса дардисар бўлди. Қизалоқ шунақанги ёнардики, ҳатто тез ёрдам ҳам иситмасини тушира олмади.

– Қизчанинг онаси қани? – Деди жаҳл билан, шпристга инекция торт-

ганча сўради врач.

– Улар тўйга, қишлоққа кетишганди. – Деб Врачнинг атрофида гирди-

капалак бўларди, ўзининг дарди етмагандек Анюта хола. Врач тўй сўзини эшитиб, қишнинг қировли кунида Қайси аҳмоқ тўй қиларкан дегандек Анюта холага ҳайротомуз қаради.

– Қандай тўй? Болага ҳозир онаси керак. Қани, бир мартта эмизганда

эди иситмаси Анча тушарди. Қайси аҳмоқ боласини шу ҳолда бировга ташлаб кетади, – деди врач тутоқиб.

– Бу қизалоқ кимлигини биласизми? – деди Анюта хола мақтанган

куйи.

– Ким экан? Оддий қизалоқ,

– Эй йўқ, бу қизалоққа яхшилаб қаранг ўртоқ врач. Бу шаҳсан ўртоқ

Сталиннинг биринчи набираси.

– Нималар деяпсиз? Қанақасига? Уни устига бу камуналкада у нима

қилаяпти?

– Бунинг тарихи узун. Билганим шуки Якоб, яъни қизалоқнинг ота-

си, ҳозир отаси билан уришиб қолишган. Отаси уни уйдан ҳайдаган…

– Тўхтанг, тўхтанг. Тушунмадим кимнинг отаси, кимнинг отаси

билан уришиб қолган? Умуман тушунмадим.

Шу пайт қизалоқ чирқираб қолди. Врач билан Анюта холанинг суҳбати бўлиниб, қизалоқ билан андармон бўлиб кетишди. Шу пайт врачнинг «онаси эмизганда эди» деган сўзидан, Анюта хола чора топилгандек хурсанд, кўзлари чақнаб кетди.

– Балки сут бериб кўрармиз. Мен ҳозир, югуриб бориб келаман қўш-

нимда бўлиши керак. – деб оқсоқланганча чиқиб кетаётганди.

– Йўқ. Она сутини ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Бола йиғлашдан

тўхтаса эди, бирон нима қилишни иложи бўларди. Бу ерда эмизикли аёллар йўқми? – деганча, энди эгнига Пуҳли, шерстдан тўқиб олган шарфини ёпиниб, чиқиб кетаётган холани тўхтатди врач. Анюта хола бўйнини қисиб, Афсус дегандек врачга мўлтиради. Тонга яқин қизалоқнинг йиғиси босилди. Анюта хола туни бўйи бир оёғини аранг судраганча, иситмадан ёнаётган қизалоқни кўтариб хонанинг у бурчагидан-бу бурчагига юриб роса ҳолдан тойган, кўзлари толиқиб юмилиб кетай дерди. Қизалоқнинг бирдан жимиб қолгани айни муддао бўлди шекилли, у хурсанд, эшикни аста ёпди. Оёғидаги шиппагини секингина ечиб қўлларига олди-да, панжасининг учида хонадан чиқиб кетди.

Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман

Подняться наверх