Читать книгу Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - Зулфиябегим Адҳамзода - Страница 7
Нефрит остидаги жумбоқ
Тортишув
ОглавлениеЎша машъум тонг, Сталиннинг сўққабош келажагини бошлаб берди. Сталин учун йиллар, энди Надежда Алеуловасиз ҳеч қандай маъно касб этмас, рангсиз ўтиб борарди. Энди, унинг болалари ва Грузиянинг чекка шаҳарчасида жойлашган Горидаги онасидан бошқа хеч қандай яқин кишиси қолмади. Йиллар унинг, бир замонлар бахтдан порлаган кўзла-рини анча сўндирган. Уни янада ҳиссиз ва бешавқат инсонга айлантирган эди.
Иосиф Сталин, ўғли Якоб билан муросаси тўғри келмасди. Сталин ота бўлгани учунми, ёки сиёсатга таълуқли иш бўлганлиги туфайлими, бу муросани яширишга уринарди. Иосиф Виссарионович ҳарчанд ҳаракатда бўлмасин, Якоб отасининг оёғига болта ураверарди. Ёзнинг илиқ кунларидан бирида:
– Ота, мен уйланмоқчиман! – Деди Якоб. У энди аввалги содда, ўс-
мир йигит эмас, 17—18 ёшлардаги забардаст йигит эди. Энди унинг овозида аввалгидек титроқ, ва андиша қолмаган. Рус тилини ҳам анча ўрганиб олган. Қаддини ғоз тутганча отасининг ҳаракатларини кузатиб, унинг нима фикр билдиришидан қаттий назар ўз фикрида қолишини кўнглига тугиб турганди. Отаси эса бош кўтармай, мийиғида кулиб қўйди.
– Ўғлим, сен энди 18-га кираяпсан, ҳали ўқишинг керак. Қолаверса
оила дегани ўйин эмас. Ишлашинг, оилада рўзғор тебратишинг керак бўлади. Бирор бир касбни эгалламай туриб қандай ишламоқчисан ахир? Қани айтчи, иш танлаганда ўзингни ким деб таништирасан?
– Кимга?
– Кимга бўларди, масалан иш қидираяпсан, ким бўлиб ишламоқчи-
сан? – деди Сталин кинояли жилмайганча, трубкага солинган тамакисини оғзига олиб бориб, ўтирган креслосига суянаркан. Якоб эса унинг рўпарасида, бир оёғига тиралганча, азбарои озғинлигидан белидан тушиб кетай деб турган чарм қайишини тўғрилади-да.
– Ота, мен ахир ҳалқлар отасининг ўғлиманку, ишлашим шарт эмас. —
деди қўлларини икки четга ёзганча, – биргина ишорангиз бўлса бас! – Бошидаги кепкасини ёнлатиб қўндириб олган Якоб, уни бошидан олди-да, мийиғида кулганча қоқа бошлади. Сталинга, унинг бу ҳаракати ёқмади. У дарров жиддийлашиб трупкани оғзидан шартта чиқарди ва креслонинг лабига илкис қўзғалди.
– Ўзингни йўқотма бола. Ким бўлган тақдирингда ҳам ҳалқ билан бир
маъромда яшайсан. Уқдингми? Менга суяниб яшайман деб хом хаёл бўлма. Ўқийсан, касб ўрганасан! Ҳамма қатори яшайсан! – деб бошини эгди. Оз бўлса ҳам ҳовуридан тушишга ҳаракат қилиб уф тортди, ўзини чалғитиш мақсадида, иш столидаги ҳужжатларни қўлига олди. – майли, кимнидир кўз остинга олган кўринасан-а. – Деди совуққонлик билан ҳужжатларга имзо қўя туриб, бошини бир зумгагина кўтариб, қаршисида бошини эгганча қийшайиб турган Якобга ўғринча қараб қўйди-да, яна ишга шўнғиди. Вазият бироз юмшагач, қўлидаги катта қоғоз папкани четга сура туриб, табассум қилди. Табиятан ўта жиддий бу чеҳрага бироз табассум айни муддао бўлди.
– Ҳа албатта, – деди Якоб кепкасини қўлида ғижимлаганча отасига
кўз қири билан ўғринча нигоҳ ташларкан.
– Ким экан у? – деди у, ўғлига бир қошини кўтариб, ҳазиломуз табас-
сум билан, унинг, эндигина юзига югирган андишадан яшираётган, гилос донасидек тим қора кўзлари билан Якобнинг кўзларини тутишга уринарди,.
– Бугун кечга уни олиб келаман. – Деди қизариб кетган Якоб.
– Шу ергами? Ўғлим бу кремл. – Такидлаб, қанчалар эҳтиёт бўлиш
кераклигини эслатиб қўймоқчи бўлди Сталин. Якоб эса дарров хафа бўлди.
– Нима қибди? Ахир бу ер менинг ҳам уйим эмасми? – эндигина ий-
маниб, ўзини панага олаётган Якоб, «отам мени менсимагандек, танлаганимни ҳам менсимаяпти» деб ўйлади. У нафақат ўз отасининг балки, ўн бешта республикани отаси қаршисида эканлигини ҳисобга олмади.
– Сенинг ҳам уйинг албатта, аммо аввал уни суриштириш керак. Ким
у? Ахир кремлга ҳаммани ҳам олиб киравермайсанку. – Деб Сталиннинг овози ўзгарди. Лекин отаси уни ранжитгиси келмадими, балки уни эмас, ўрталаридаги ўзи шусиз ҳам одамларга эриш туюладиган муроса авжига чиқиб кетмасин дедими, хуллас баҳслашмай қўя қолди.
– Нега энди? У менинг аёлим. – Зарда қилди отасига Якоб, худди у
билан керак бўлса жанга чиқгудек.
– Бўлажак аёлинг! – Деб урғу берди унинг гапларига Сталин.
– Йўқ. Айнан аёлим! Биз кеча турмуш қурдик.
Иосиф Сталиннинг бошидан бир челак сувни ағдариб юборгандек, кўл оёғи бўшашиб, ўзига нисбаттан ҳурматсизликни қабул қила олмай, Якобга кўзларини ўқдек қадади-ю, қўлида ушлаб турган ҳужжатларни қаттиқ ғижимлади. Ва бор ғазаби билан уни ўғлига отди.
– Йўқол кўзимдан нонкўр. Ўғлим эмас, исқирт ҳайвонсан! Отанг ким-
лигини унутдингми аблаҳ. – деганча, ғазаби қўзиб бор овозда ўкира бошлади. Якоб қочган бўлиб, ортга бир икки қадам ташлади-да, отасига:
– Афсуски унутганим йўқ. Ва истасам ҳам унутолмасдим. Нега бу во-
қеа сизни шунчалик ғазаблантирди? Негалигини айтайми? Чунки бутун СССРни титратган золим, бугун ўз пушти камарига кучи етмаяпти. Ҳа, ҳа етмади, мен сизни доғда қолдирдим ота. – деди нафрат тўла табассум билан. Бопладим дегандек қаҳ-қаҳ уриб кулди. Гапирарди-ю, худди қўрқоқ чиябўридек бир у бурчакка, бир кресло ортига қочарди. Қўрқаниданми ёки ҳаяжонланганиданми бир жойда туриб гапиролмасди. Сталин эса ғазабдан, иш столига икки қўлини муштлаганча ундан кўзини узмай ўқрайиб туради.
– Йўқол. Бўлмаса…, – деб унга эшикни кўрсатди.
– Нима бўлмаса? Эшик ортидаги итларингизга мени отиб ташлашни
буюрасизми? Айтинг отишсин. Айтинг нега жим турибсиз? – олдинга мардларча қадам босди-да, кўксини очиб, – дарвоқе, сиз ўқни қоқ мияга жойлашни яхши кўрасиз-а, унутибман. – деб яна кулганча ортига тисланди.
– Олиб чиқинг уни ва бошқа кремлга Қўйманг, —деди Сталин қаттий
оҳангда. Ўғлини шу қадар яхши кўрганидан, балки сиёсий мавқейидан-ми, унга озор беришга ўзида куч топа олмагандир.
ГУГБ ходимлари Якобни икки қўлидан судраб боришаркан, токи кремлдан чиқиб кетгунча отасига асаббузар гаплар қилиб бораверди. Унинг отасига нафрати шу қадар чексиз эдики, нима қилиб бўлмасин отасидан, бир замонлар Иосифни топиб берасан деб, княз соқчилари онасини қамаб қўйишганида, зиндонда сил касалини орттириб ўлиб кетган онасининг қасдини олишга ҳаракат қиларди. Ўзи шундоқ ҳам мустаҳкам бўлмаган ота ўғил ораси, бугун бутунлай бузилди. Сталин юрагини ушлаганча, кимсасиз хонада ёлғиз қолди. У деразадан Якобнинг ортидан қараб қоларкан, – Сен, аблаҳ ота нималигини қаердан биласан Якоб? Буни мана мендан сўра. Балки мен феъли тор, буйруқ беришни яхши кўрарман. Аммо отамдан фарқли ўлароқ, оилам ҳаққини емаганман. Ҳа балки сени баъзи бир сабабларга кўра вақтинча ташлаб кетгандирман, балки онанга яхши қарай олмагандирман. Аммо севганман, чин юракдан севганман Якоб. Исмингнинг маъноси нималигини билсанг эди. Ҳамманинг назарида бу дининий исм, Якуб исроил пайғамбарининг исми деб ўйлашади. Йўқ, асло ундай эмас. Я коба, яъни мен кобанинг ўғлиман, мен янги кобаман деган манони кўзлаб қўйганман ўғлим. Сендан умидларим катта эди, аммо сен менга эмас онанга тортдинг. Ҳаётда мақсадинг йўқ. Дўст билан, душманнинг фарқига бормайсан. Ўта меҳрибон, ўта ишонувчансан, худди менинг марҳума Катойимга ўхшаб. Онангни, айнан унинг меҳрибончилиги бу дунёдан олиб кетди. Унинг ишонувчанлиги. Оҳ, сен ўғлига чоғ қазиган оталарни кўрмагансан-да ўғлим.
У отаси Висарион Жугашвилли уйга кеч келиб, онасини урганини, Сосо (Иосиф Сталинни ёшлигида шундай чақиришарди) ёшлигида от араванинг тагида қолиб кетганида, отаси «сендан ўлим ҳам ҳазар қилибди-да, сен нафақат менга балки ўлимга ҳам керак эмассан» деган сўзларини эслади. Онаси Сосонинг даволаниши учун ҳўжайинидан қарз олганида, отаси шу пулларни ичиб қўйганини эслади. Ва оёғидаги пайпоғини ечиб, ёшлигида мажағланиб кетган, ва бир умр ҳаммадан беркитиб юрган панжасини силади. Ўша фалокатда «Сосо юролмайди» деган гапни эшитиб, шу мажағланган оёқ билан, кўзларини чирт юмганча юришни ўрганганини эслади, – Сен нимани кўрибсанки мени айблайсан. Онангни жонини олганим йўқ. Шунчаки, уни асраб қола олмадим холос. – Деб ўғли Якобнинг аччиқ сўзларини унутишга уринди.