Читать книгу Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - Зулфиябегим Адҳамзода - Страница 5

Нефрит остидаги жумбоқ
Экспедитция аъзолари

Оглавление

Москвада қор гупиллаб ёғар, Самарқандан фарқли ўлароқ Москва хавоси аёвсиз ва бераҳм эди. Шундай қишли қировли кунларнинг бирида Кремлда Давлат арбоблари ва ўз даврининг таниқли кишилари даврасида базм қизимоқда. Иосиф Сталин ҳар доимгидек зиёфат қаҳрамони. Унга ҳамма лаганбардор, аммо Сталин бунга алданмасди. Аксинча у бундай зиёфатларда ҳушёр қолишга, ҳаммани кузатишга ҳаракат қиларди. У ҳатто ўз соясига ҳам ишонмас, дойим ёнида тўппонча олиб юрарди. Шу маҳал меҳмонлар орасидан бир киши, ширакайф қўлидаги зарҳал рюмкага қуйилган шампан виносини қўлидан қўймай, Иосиф Сталинга савол билан мурожат қилди.

– Ўртоқ Сталин, мана биз ҳозир ўртоқ Ворошилов билан тортишиб

қолдик. Кўмондон, яъни бошқарувчи аслида қандай булиши керак? – Сталин атрофга аланглади-да, кинояли жилмайди. Хона гарчи одам билан тўла бўлса-да, пашша учгани эшитиларди. Ўтирганлар шу қадар ҳадик ва катта қизиқиш билан унинг жавобини кутишарди. Ҳамма жим. Сталин бу саволга қандай жавоб қайтаришини ва савол берганга қандай жазо қўллашини тахмин қилган меҳмонларга Сталининг бу жавоби янгилик бўлди.

– Бошқарувчининг оиласи бўлмаслиги, фарзанди бўлмаслиги керак. —

Деди Сталин ўзига ишонч билан, қўлидаги шарбат солинган рюмкасини аста хўплаб, стол устига қўяркан.

– Ия унда мана бу аёл ва унинг қўлидаги ким? – Деди четроқда аёл-

лар билан гаплашиб, онасига эркаланаётган Светланани кўтариб ўтирган, юзини табассум ҳали тарк этиб улгурмаган, бахт уммонида сузаётган Надежда Алиуловани қўли билан кўрсата туриб. Сталин ҳамманинг эътибори ўзига қаратилганини кўриб, ўта жиддий ва сиёсий назар билан:

– У менга ҳеч ким эмас. Қўлидаги эса унинг ва фақат унинг боласи! —

Деб гапга нуқта қўйди Сталин. Ҳамма Надеждага Қаради. Надежда Алиулова эса бир зум ўзини йўқотиб қўйди. У Сталин ҳазил қилаяпти деб, умид билан унга қараб турарди. Сталиннинг, Надеждага қараб кулиб қўйишини кутиб интиқиб турарди. Аммо Сталин бояги рюмкани яна совуққонлик билан қўлига олди-да, бир хўплаб жойига қўйди. Йўқ, Надежданинг умидлари пучга чиқди, Сталин ҳамон жиддий. Унинг учун бу дунёдаги энг қимматбаҳо, бутун ер куррасини айланиб баъзўр топган зумрат тоши қўлидан тушди-ю, чил парчин бўлгандек. Кечаги ширин сўзлар, меҳрли эркалашлар, ёниб севги исҳор қилган кўзлар қани? Надежда меҳмонлар орасида ўзини камситилгандек ҳис этиб, Сталинга бир илтижоли, бир нафрат кўзи билан қараб, болани икки қўли билан кўтарди-да, Сталинга уруш эълон қилган рақибдек, шидат билан ўрнидан турди. Ўзига ҳос ўжарлиги тутиб:

– Бўлмаса якка ўзинг яша! Қани кўрамиз нима қилар экансан. Сенга

Керак бўлмай қолдикми ҳали? Биздан осонликча воз кечиб юбораве-расанми? Яхши! – Деб эшикни шунақанги зарда билан ёпдики, тепадаги биллюр қандил тушиб кетай деди. Ўтирганлар буни кўриб лол қолди. Ҳамма бир-бирига маъноли нигоҳ билан кифояланарди холос. Бундан ортиғига ҳеч кимда жасорат йўқ эди. Ўтирганлар бир-бирларига гапириш тугул, Сталинни устидан кулган бўлмайлик деб, ҳатто бир бирларига кўз билан мулоқот қилишга қўрқишарди. Бир неча дақиқалик сукунатни Сталиннинг бор овози билан ҳандон отиб кулиши бузди.

– Ана шунақа. Бизнинг хотин жуда қаттиқ. Унча бунчасини танлама-

ганмиз. Бошқарувчи қандай бўлса, унинг рафиқаси ҳам шундай бўлиши керак. Биз ҳам қўрқамиз ундан. Шернинг хотини ҳам шер бўлади-да. – Деб вазиятдан чиқиб кетди. Хонадаги таранг ҳолат, худди тортилган қайиш бўшатилгандек яна ўз ҳолига қайтди. Сталиннинг ёнига Жуков ўтириб, кулоғига «буйруғингиз бажарилди ўртоқ Сталин» деб пичирлади. Сталин унга маъмнун қараб, хонага киришга имлади.

– Хўш Ўртоқ Жуков, ҳисобот беринг. – Деб, у худди унга суюклиси-

дан ҳабар келтирган кабутарга, минг орзу ҳаваслар ичра уни жажжи қанотларини аста силаб ўпгудек, ҳурсанд Жуковни шоширди. У яхшилаб ўтириб олиб, икки қўлини креслонинг икки четига қуббадек қўйиб, худди шу тобда мазза қилиб кино томоша қиладигандек жойлашиб олди.

– Менга Михаил Массон ҳақида топшириқ берган эдингиз.

– Хўш, хўш? – Деди Сталин эндигина суянган креслосининг лабига

силжиб, масала жиддийлигини ва батамом сиёсий равишда боришини сезди. Ҳозиргина ниманингдир илинжи акс этиб чарақлаб, сал бўлса хонани ёритгудек чароғон тортган кўзлари, дарҳол жиддий тус олди. Жуков қўлтиғига қистириб олган оқ қоғозли, боғичлари тугун қилиб боғлаб қўйилган папкани столга қўйиб, худди кундалигига баҳо қўйди-ришга шошилаётган октябрятдек энтикиб кетарди. У аста тугунчани еча бошлади, ичидан ҳужжатларни саралаб, энг муҳимини қўлига олди-да ўқишни бошлади.

– Михаил Евгениевич Массон ёшлигидан ЎзСССРда. Самарқандда

катта бўлган. 1916 йилда, Самарқанддаги ўғил болалар гимназиясини аъло бахо билан битирган. 1917йил СССР аскарлар депутатлари аъзоси бўлган…

– Қисқароқ қилинг. – Дея бир қўлини унга силтаганча, худди имти-

хонга кирган талаба, ҳаяжонланиб ёдлаб бераётгандек, гапраётган Жуковни тўхтатди Сталин. Жуков дарров тўхтаб қўлидаги қоғозни папкадаги бошқа ҳужжатлар устига оҳиста қўйиб, чуқур нафас олиб гапиришда давом этди.

– Қисқаси шуки, Массон тарихчи олим. Унинг аёли Галина Анатоли-

евна Пугаченкова ҳам тарихчи олим. Ҳозирда эр-хотин СССРга қарашли, Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида, обидаларни ўрганиш билан маш-ғул.

Бу гап Сталиннинг бояги хуш кайфиятини тарқатиб, трубкасини чуқур-чуқур тортишга сабаб бўлди.

– Қизиқ тарихчи олимларнинг менга хат ёзишга қандай ҳадди сиғди

экан-а? – Менсимагандек қоп-қора, қалин қошларини учириб, Овозини пастлаб Жуковга кинояли қаради.

– Хатни ўқидингизми? – Деди Жуков, худди ҳамма ҳақиқат шу хат-

да-ю, улар бу хатни ўқишса бутун ҳақиқат ойдинлашадигандек.

– Айтганча хат… унутибман, – деб Сталин илкис ўрнидан турди. У

Стол тортмаларини тортиб хатни излай кетди. Улар хатни очиб ундаги маълумотни ўқидилар ва бир-бирларига жавдираганча туриб қолдилар.

Хатда Массон Сталинга, Самарқанддаги Гўри Амир мақбараси ости-да кон мавжудлига шубҳаси борлиги, ҳалқ орасида Амир Темур сағанасига хазина яширилганлиги ҳақида гап юришини ва агар бу гап нотўғри чиққан тақдирда, улар ҳеч бўлмаса Амир Темур қиёфаси ҳақида, унинг тарихи ҳақида ўрганишларини ва тарихга баъзи керакли маълу-мотларни қўшиш имконияти борлиги ҳақида ёзилган эди.

Сталин, Амир Темур ҳақида кўп китоблар ўқиганини, ёшлигида унинг ўгитларини яширин сақлаганини эслаб, мийиғида айёрона кулиб қўйди. Худди анчадан бери режалаган иши кимнингдир сайи ҳаракатлари билан амалга ошгандек. «кўнгилдагидек иш бўлди» демоқчидек, Жуковга сабаби номаълум табассум билан Буйруқ чиқарди.

Буйруққа биноан Самарқанд экспедитциясига, СССРда таниқли бўлган олимлар ва ёзувчилар. Ўз даврининг етук мутаҳасислари жалб қилинди.

Жумладан:

Антрополог, ҳайкалтарош, тарих фанлари номзоди, датсент, анатомия фанлари доктори, профессор, – Михаил. Михайлович. Герасимов.


Ўзбек-Тожик СССР ҳалқ ёзувчиси, адабиётшунос олим, эски Ўзбек тили ва араб имлоси профессори, – Садриддин Айний.


Тарихчи олим. Осиёшунос академик – Александр. Александрович. Семенов.


Ўз ЦКВКП аъзоси, математика фанлари академики. ЎЗСССР ҳалқ ёзувчиси, тарих фанлари номзоди —2Тошмуҳаммад Ниёзович Ниёзов.


Тарих фанлари номзоди, профессор, архиолог, осиёшунос олим Михайил Евгениевич Массон Ва бошқалар.


Табиийки Михаил Евгениевич Массон ушбу экспедитция бошлиғи этиб тайинланди. Буйруқ кабутар қанотларида парвоз қилгандек эртаси куниёқ Массоннинг қўлига ва бирин кетин экспедитциянинг бошқа Аъзоларига етказилди.

Сталиннинг буйруғини хотинига ўқиб бераркан, Массон тўлқин-ланиб кетар, ора-чора осмонга қараб унсиз, ўзи билмаган ҳолда худога шукр қилгандек бўларди. У буйруқни ярмисига келиб, ўтириб йиғлай бошлади. Рафиқаси Галина эса эрининг шу даражада таъсирланганини кўриб, у ҳам кўз ёшларини тутиб тура олмай, ошхона томон ўтиб кетди. Эгнидан фартугини ечаркан – Нима учун ўзимни тутиб тура олмаяпман? Битта буйруқ учунми? – Деб кўз-ёшларини артди.

У буйруқ учун эмас, илмий экспедитция учун ҳам эмас. Эрининг, касбдошининг, бир ёстиққа бош қўйган қиёматли дўстининг орзулари амалга ошгани учун кўз ёшини тийиб туролмаганди. Унинг ютуқлари учун ўзи билмаган ҳолда севинаётганди. Бу севинч кўз ёшлари, унинг кўзларидан, тўғонларни бузиб оққан сел каби қўйилиб келаверарди. У эрининг ҳолини тушунгандек бўлди. Ва аста шиппагини енгил судраганча чиқиб, уни кузатди. Михаил эса ҳеч нимага парво қилмас, буйруқни бағрига босганча кўз ёшини тиёлмасди. Ўзига келгандек бўларди-ю, бир парча қоғозга қараб, икки жумла ўқимасидан яна ҳўнграб йиғлай бошларди.

– Бу буйруқни мен нақд ўн йил кутдим. – Деди пиқиллаб, ўша қоғоз-

ни бошидан баланд кўтариб, ҳавода силкитганча Массон. Галина ошхона эшигига суяниб, табассум билан қўлидаги ғижимлаб турган кўк рангли, фартугини кўтариб беихтиёр унинг ёнига отилди. Тиз чўкканча, икки қўллаб Михаилни бошини кўтарди. Шудринг тушиб ҳўл қилган баргдек, қирқ ёшида, ҳали юзидан ёшлик аломати сўнмаган, жилғадек оқиб, икки юзини ҳўл қилган кўз ёшларини, қўллари билан енгилгина артаркан, лаблари титраганча қалдирғоч қанотидек қошларини ўйнатганча,

– Сен уддаладинг. – Дея олди аранг. Михайилнинг тили калимага кел-

мас, Фақат кўз ёшларини эрининг юзидан артаётган Галинага мўлтира-ганча бошини чайқади холос.

Экспедитциянинг яна бир аъзоси, Тошкентда ўша пайтлар «Фарғона канали» деган ҳужжатли филм эфирга узатилган эди. Ҳамма бу филмдан таъсирланган экан-ки, ҳатто Сталинни ҳам бу ҳужжатли филм ўз домига тортибди. Чунки шаҳсан Сталиннинг ўзи, Малик Қаюмов исмини экспедитцияга жалб қилишни таклиф этганди. Абдумалик Қаюмов баланд бўйли, қиррабурун, сочларини ўша замон урфига мослаб таралган, ҳар икки гапнинг бирида ҳандон отиб куладиган, ёш, навқирон йигит телестудияга эндигина ишга кирган эди. Ўзининг тиришқоқлиги ва албатта савлатли кўриниши билан бошлиқларига манзур бўлиб келаётган ёш оператор, Малик Қаюмов.


Тошкентнинг торгина кўчаларидан тош тепиб келаркан, кўк ранга бўяб, ҳошияларига тилла ҳар юргазилган, тутқичлари қадимий3Николай давридан қолган, дарбозасидан уйга кирди. Не кўз билан кўрсинки соч-лари ёйилган онаси, ҳовлининг чап тарафидаги пахса девор тагига қурил-ган очиқ айвончада ўтирибди. Абдумалик шошиб қолди ва эшикни ёпар – ёпмай онаси томон югурди.

– Ойи, сизга нима бўлди? – Деб онасининг қўлларидан тутди. Аёл

икки қўлини мушт қилиб тиззаларига урганча пичирлаб йиғлар, кўзларини юмиб ўтирарди. Унинг икки ёнидан ўрим қилиб туширилган сочлари, майда гулли рўмолини тагидан қалин бўлиб кўриниб турарди. Ўртасидан очилган фарқидан бир иккита оқ толалар тунги керасин лампа ёриғида бот-бот ялтираб қўярди. Эгнидаги қора нимчанинг тугмалари тақилмаган, ёз кириб келаётганига қарамай ҳали қиш изғиринлари батамом тугаб улгурмаган пайт. У ора-чора кўйлагининг енгига кўз ёшларини артиб олар, енги эса кенглигидан яна иккита қўл сиғгудек эди. Ўша пайтларда аёллар бармоқларини ёпар-ёпмас узун енгли ва ҳаво айлансин дебми, ёхуд шариатда кўрсатилгандек қоматни билдирмайдиган қилиб кийим кийишарди. Қўлларини ушлаб бармоқларини очишга ҳаракат қилаётган Абдумаликни кўриб онаси жон ҳолатда.

– Дард бўлди, бало бўлди! – Деб, Маликнинг юзига шапалоқ тушир-

ди. Куни билан эшикка термулиб уни кутиб ўтирган экан, унга қўлини пахса қилганча, ўшқира бошлади. Важоҳатидан дев ҳуркадиган бу нозик ҳилқатни кўриб, Абдумалик онасини танимади.

– Тинчликми ўзи? – деди Абдумалик, жаранглаб тушган шапалоқнинг

Аччиғидан юзини силаб, ҳайрон орқага тисланди.

– Тинчлими дейди-я. Қаерданам сен болани туққан эканман-а, ёшли-

гингда бўғи-и-и-б ўлдириб қўя қолсам бўмасмиди. Шу кунлар бошимда йўғиди. Шунақаям4ажива бола туққан эканман-ми ё тавба, – ўғлининг бошига енгилгина, меҳр тўла қалбидан аранг сизиб чиққан жаҳлини кўрсатиб, яна уриб қўйди. Аммо бояги жаранглаб кетган шапалоқ, онаи-зорнинг қўлидан чиқиб, ўғлининг юзига эмас, ўзининг кўксига тушган шекилли, бу сафар у йиғлаб юборди. Онасидан ҳеч тайинлик жавоб ололмаган Малик отасига юзланди.

– Ота нима бўлди ўзи? – Отаси бошини эгиб, чуқур хўрсинганча бир

нуқтадан кўз узмай ўтираркан, ўғлига бироз жаҳл ва бироз ачинибгина кўзларини тикди ва аёлига юзланди.

– Бас қил энди онаси. Ўғлингда нима айб? Бу буйруқ. Бўйсунмаса

бўлмас энди. – Деб ёлғондан ўшқириб қўйган бўлди хотинига.

– Қанақа буйруқ? Нима бўлди ўзи? Кимдир менга тушунтирадими? —

Деди худди бирон нарсани қотириб, жаҳлини кўрсатаётган эшондек ҳали онасига, ҳали отасига ишора қилиб. Онасининг муштумида, бир қоғознинг учи қўриниб турган экан. Малик бу ўша, ота-онаси боядан бери оғзидан қўймаётган буйруқлигини фаҳмлади-ю, онасининг қўлидан буй-руқни юлқиб олди. Буйруққа асосан, Гўри Гмир мақбарасини очиш ишларидаги барча суратга олиш ишларига маъсул қилинганлиги, бу шаҳсан Сталиннинг буйруғи эканлиги ва қазилма ишлари май ойидан кечиктирилмаслиги ёзилганди.

Абдумалик Қаюмов ҳурсандлигидан хандон отиб кулганча, оёғига бир олдидан-бир ортидан уриб сакраб ўйнай бошлади. Бармоқларини юзидан аста сириб, худди аблаҳга қарагандек нафрат билан тикилиб турган онасини кўтариб олди.

– Онажон нега йиғлайсиз? Ахир бу омадку, шаҳсан ўртоқ Сталин-а…

Онаси, ўғлининг қўлларидан типирчилаб тушиб олди. Гўё ўғли бирон ҳаром ишга қўл урган-у, энди дуоибат бўлгандек. Ундан ҳазар қилди она. Менга қўлингни текказма дегандек ишора билан қўлларини силтаб ташлади. Ва Маликка қарата бармоғини бигиз қилганча, унинг атрофида ўзи шундоқ ҳам думалоқ кўзларини янаям катта очиб,

– Кўрдийзми отаси.5Ийиқ қаерга ийқиса, буларам шуяқа оғади.

Ҳамма бало бунинг ўзида. Хурсанд бўлишини қаранг. Сени шунинг учун туғганманми? – деб бир зумда оқиб тушган кўз ёшларини, бояги бармоқларини беркитиб турган, қўлига иккита келадиган кенликдаги енгини ғижимлаб артди-да, яна гапини давом эттирди.

– Гўрларни очиб, худонинг қаҳрига қолиш учун туққанманми? Бил-

гандим. Мана шунинг учун йиғлагандим. Бу бола бўлмади, асло бўлмади.6Иланг-биланг йўлдан кетаяпти бу отаси. Гўрни ҳам очиб бўларканми? Бу гуноҳи кабир-ку ахир. Бу ҳукумат бошимизга бало бўлиб келди. Биз бу ерда7инжирғамиз чиқиб ўтирсак-ку бу кишимни парвойи палак.

Малик Қаюмов энди энсасини қотириб уф тортди ва белидаги камарига осилиб, қийшайиб турган дала қўриқчисидек онасига ақл ўрга-тишга тушди:

– Ойи нега дойим нолийверасиз? Эскича гапирманг, бир ҳил сўзлар-

ингиз бирам кулгилики, тушунолмай қоламан, гоҳида.

– Хо-о, эшитиб катта бўлган она тилларини тушунмай қолдиларми

тўрам? Русча бўлса силарга-а. Замонавий тилда гапирса ҳамма. Русча алла эшитибмидингиз мирзабоши? – Деб кесатиқ оҳангида унга қошлари-ни учуриб, лабларини чўччайтириб, қўлини белига ниқтаганча, бир қўли-нинг бармоқларини ўйнатиб, гап билан чунонам узиб олди онаси.

– Нима ёмонлик қилди сизга ҳукумат? Феодал бойлардан қутилдик.

Арзончилик замонда яшаяпмиз. Авваллари оғзи ош кўрмаган бобо-ларимиздан фарқли ўлароқ, ҳозир оддий ишчининг уйида ҳам гўшт, қаймоқ ва. хо. казо юрган эдинглар паранжининг ичида бўғилиб, осмонга бемалол қаролмай. Ҳозир эътиборингиз учун, қизлар ҳам эркаклар билан бир сафда ўқишяпти, ишлашяпти.

Онаси бир қошини кўтариб, – ол-а – деди, хонтахта устидаги пиёлани олиб, ичидаги аллақачон совуб улгурган чойни сепиб юборди.

– Ўлсин қизлар ўқимай. Сен менга зўр бериб мақтанаётган бу КОМУ-

НИСТИК партиянг, бу дунёда8иллалабад қоламан деб ўйлаётган, шай-тоннинг ноғорасига ўйнаётганларинга заб маъқул замон бўлди-да. Сен-ларга клублардаги9издиҳомлар бўлса-а. Бошимдан паранжини ечиб олиб менга ҳаво бердим деб ўйлаётган бўлсанг билиб ол, беш кунлик бу10дилкушо ҳавойингни у дунёда, ҳар бир тола сочимни, ҳар бир нигоҳим-нинг номаҳрамларга очиб юрганим учун бурнимдан булоқ бўлмасайди зора.

Малик даб-дурусдан юзига сепилган чойни артаркан, қўлларини сочиққа артиб, пича жаҳл ва йигитга хос қўполлик билан, содда, гўлгинам дегандек юзидаги чой шамасини артганча меҳри тўлиб қаради ва онасига бошқа гапиришни фойдаси йўқлигини, уни тинчлантиришнинг биргина йўли «хўп» дейиш деб ўйлади ичида.

– Менда нима айб? Мен бориб «мени ҳам қўшинглар» демадим-ку

ахир. – деди жиддий бир нарса бўлмаганидан хотиржам тортиб, супага чўкканча оёқ кийимини ечаркан.

– Демадинг. Тўғри демадинг аммо сен ҳам шуларга ўхшашга ҳаракат

қиляпсан, иқтодо қиляпсан. Худо бехабар бу кофирларга эътирозинг йўқ. Бошингга кийган бу матоҳинг нима? – деб у Маликнинг бошидаги кепка-сини нафрат билан, қошларини баланд-паст қилиб, бир уриб туширди-да, ўчмаган патифон каби яна сўзида давом этди.

– Ота бувангни дўпписини шу латтага алмашдинг, индамадим. Ҳа

Замон-а дедим. Намозку олтинни беркитгандек алағда бўлиб ўқиймиз. Китобимизни қўрқиб кўмиб ташладик. Илоё бир фалокат келмасин дея эрта-ю кеч сўрайман яратганимдан. Энди болаларимизга гўр титкилаб ота-бувамизни руҳини чирқиратишга бошлаяптими бу ҳукумат? Қани тилим бўлса-ю, бу11ажриқлардан дод солсам. Ё Аллоҳ дардиҳолим ўзинга аён. – Энди унинг овози ўзи ҳохламаган тарзда кўтарилиб бораверди. Малик ва отаси эшикларни шоша-пиша ёпишди.

– Секинроқ гапир,12чиқонларингни қулоғи динг. Биров эшитмасин,

худони тилга олма. Бўлди энди13гарданкашлик қилма, ўзингам роса14гажирсанда онаси. – Деб оғзини беркитди.

– Она, ахир мен гўрни очмасам, фақат суратга оламан холос-ку, нега

бунча куюнасиз? Бир бало бўптими дебман йиғлашингиздан.

Боласининг шариат маън этган ишларига бу қадар енгил қарашини кўриб, она бир зум боласига ҳайрон назар солиб туриб, энди унинг ростакамига жаҳли чиқди.

– Эй бола, – деди у Маликни енгига чангал солиб. – Бало нималигини

сен қаёқданам билардинг. Сенларга ишқ муҳаббатдан бошқасини танитмаяпти-ку бу ҳукумат. Икки калима сурани билмайсан, бало мана шуда. Сен очдинг нима, очмадинг нима тепасида турдингми, сен ҳам кофирсан тамом. – дея икки қўли билан, гапим тугади, у ёғи ўзинга ҳавола дегандек, кафтларини ўғлининг юзига пеш қилди.

– Қўй онаси, қаттиқ қарғама, – деди бошини қуйи солиб, индамай

ўтирган отаси, онасининг гапидан сесканиб кетди.

– Қарғаганим йўқ отаси. Мен онаман ўз боламни қарғайманми? Буни

шу тобда қайтармасангиз, эрта-индинга болаларининг ва набираларининг қарғишига қолади, —дея унга қўлини бигиз қилди. – Бу15дўсара алалабад шундай ёш бўлиб қоламан деб ўйлаяпти. Умр шундай деб ўйлаяпти. Қоронғу қолган юртда, қора шақшақ подшо бўлур деган экан машойиҳ-лар.

Малик кулиб, худди бир оми аёлнинг арзимаган нарсага қилаётган жанжалини қаранг дегандек, бошини силкитиб онасига масҳаромуз аммо меҳрли юзланиб:

– Фантазёрсиз-а ойи. – деди жилмайиб.

– Ҳа кул, кул сенга ҳозир кулгили. Эртага катта бўлиб болаларинг,

болаларинг бўлмаса, набираларинг сендан «ота ёшлигингизда ота-онангиз сизга шариаътни тушунтиришмаганми? Ҳалол-ҳаромни фарқини айтишмаганми» Деганида кўрамиз ҳолу-ахволингни.

– Нималар деяпсиз ойи, бу нарсалар эскиликда қолиб кетди. Ҳаёт ол-

динга олға босаяпти. Менинг болаларим сиз айтаётган нарсалар нима-лигини ҳам билмай ўтса керак. Агар биронтаси бир тарихчи бўлиб етишмаса, —деди ишонч билан.

Онаси йўқ дегандек бош чайқади, қўлини ўғлига адил узатди-да, кўрсаткич бармоғини теппага қаратиб,

– Аллоҳ ўз номини, ўз динини ерга кўмдириб,16забҳ қилиб

қўймайди. Мана кўрасан мени айтди дерсан, ҳали шундай замон келадики, бугунги кийган кийимингдан ор қилиб қоласан. Бу кунлар ўткинчи, биз мусулмонларга азмоиш бу, шу17азмоишларга алданиб18даҳрий бўлиб қолма болам. – деди онаси.

Онасининг гапларидан завқланиб, илжайганча хонага кириб кетаётган ўғлининг кетидан зорланиб қолди.

Худди шу дамда Экспедитциянинг Яна бир аъзоси Садриддин Айнийнинг эса уйида сал кам тўй-тантана. Садриддин Айний ўз даврининг етук намояндаси, бир қанча асарлар муаллифи, ўткир қалам шоир, адабиётшунос олим ҳам эди. Тожик, Ўзбек Рус, тилларида бенуқсон гаплаша оладиган, араб алифбоси билан ҳам яхшигина таниш эди. Ёши анча кексайиб қолгани учун, оёқ оғриғидан ҳассага тираниб юрар, чаккаларини ёпиб кетмаган, бир уюм бўлиб ўсган соқоли унинг қиёфасига донолик баҳш этарди. Буюк иш олдидан ҳамкасбларни, шоиру ёзувчиларни йиғиб зиёфат берди. Зиёфат қизиб, шоирлар янги шерлари билан мақтанар, ёзувчилар устоз Айнийга тилаклар билдириб уни қутлашарди.

Айний ўзининг буюк асари, бу Темурланг гўрининг очилиш бўлишини ҳамкасблари ва шогирдлари орасида қайта-қайта такидларди. Ҳар гапирганида соқолини пастга силаганча, бошини эгиб мулозамат қилиб қўярди. Бутун дунёга бундай жоҳил инсон ҳақида мисли кўрилмаган асар тақдим қилишини, кўпиртириб гапирди ўз сўзида. Ва экспедитция ҳақидаги мақоласи ўзини кўп куттирмаслигига ваъда қилди.

Экспедитсияда ҳаммадан кўра муҳимроқ инсон Михайил Михайилович Герасимовга эса бу иш оддий экспедитция эди. Ҳар дойимгидек ишдан келаркан, бир финжом иссиқ қаҳва билан, «Комсомолская Правда», «Большевик», (ўша давр рўзномалари) рўзномаларини олиб мутоала қилди.

Унинг думалоқ, лўмбиллама юзи, бошининг пешонасидан бошлаб чаккасига томон тўкилишни бошлаган сочлари, ҳар гапирганида силкиниб турарди. Кўзларидан эзгуликка ошно қалбини кўриш учун тажрибали психолог бўлиш шарт эмасди. Ҳаётидан ҳамиша маъмнун бу шаҳс аёлининг эътирозларига ҳазиломуз ёндошарди. У, ҳукумат тарафдан ўзига ажратилган камтарона икки хоналик квартирасида, ҳам ишларди, ҳам оиласи билан яшарди. Ҳашаматга берилмагани туфайли унинг уйида энг қимматбаҳо нарса, хотининг кийимлари-ю, антропологияга тегишли маҳсус лойлар эди. Сталиннинг буйруғи эса токчага қандай қўйилган бўлса шундай, то тонга қадар ой нурида қолди.

Эрта тонг, у уйида қизини тиззасига олиб, ошхонасидаги жавон устида турган бир қанча суяклар, орасидан бош чаноқни олиб столга қўйди-да, иккита болдир суягини олиб қўғирчоқ сифатида қўллаганча қизига эртак айтиб берди. Герасимовнинг бу қадар беғуборлиги, атроф муҳитга умуман беэтиборлигидан, илмдан бошқа нарсанинг унга қиймати йўқлиги хотинига ёқмасди.

– Михаил, ишхонангдаги ишларни уйга олиб келишни бас қилгин ил-

тимос. – Дея энсасини қотириб, эрига юзини бурди Рафиқаси.

– Нега? Сенга ҳалақит беряптими? – Деди Герасимов, қизини қаттиқ

қучоқлаб хотинига терс ўгирилганча.

– Ҳалақит беряптими? Шу ҳам саволми, албатта ҳалақит қилади-да.

Ошхонага бир чиройлик идиш қўёлмасам, ҳамма ерда бош чаноқларинг. Қизимиз қўғирчоғини эмас, сенинг артифактларинг билан ўйнаяпти.

Этаги бурмали, дидрон материалдан куни кеча ательедан олиб келган, лола гулли халатини кўз-кўз қилганча, сочларига бегуди ўраб, лабларини эрта саҳардан қип-қизил қилиб олган, юрганида худди подиюмга чиқаётган моделдек виқор билан, гоҳ у ёнга, гоҳ бу ёнга товусдек товланиб, қаддини ғоз тутганча, келди. Четларига қўлда тўқиб, ўта юксак дид билан ҳошия берилган, оппоқ дастурхон солинган стол устига, қўлидаги лиқобчага терилган қолбаса ва сарёғни зарда билан қўйди. Ошхонадаги тиқилиб қолган, газ плитасидан бор йўғи ярим қадам узоқдаги столга, хона торлиги туфайли ҳар ўтганда эшикка урилиб кетарди. Аёл нозланганча юзини буриштирди.

– Бўлди, бўлди азизам, бошқа олиб келмайман. Ошхонамизни, сенинг

Чеҳия идиш-товоқларинг билан ясатамиз, – деди унга, мазаҳ қилгандек, чиройли аммо бефайз совуқлик қамраб олган юзига табассум югуртириш мақсадида Герасимов. У нонуштасини чала-пуча қилди-ю, тиззасида ўтирган қизчасини эркалаб, ёнидаги стулга ўтқазди. Шоша-пиша кийина бошлади.

– Қаерга? Ҳали нонушта қилиб бўлмадинг-ку.

– Ишларим кўп. Ўртоқ Сталинни буйруғига асосан, Самарқандаги

экспедитцияга тайёргарлик кўришим зарур. Унинг устига институтда бир нечта туганланмаган ишларим бор, уларни тугатишим керак. Майли азизам, кечқурун кўришгунча. У оғзидаги, ҳали чайнаб бўлмаган бутербродини чайнашда давом этганча, эгнига енгил курткасини, ёмғир ёғиб қолишидан эҳтимол қилиб кийди-да, чиқиб кетди.

2

Қори Ниёзий. Таҳаллуси билан ижод қилган.

3

Ҳалқ ичида (оқ пошшо) деб юритиларди.

4

кўримсиз, шармандали

5

оқим

6

эгри- бугри

7

сиқилиб

8

Абадий. Умрбод.

9

Тўпланган оламон.

10

Ҳузурбаҳш.

11

Эгатда ўсадиган ёввойи ўт.

12

Дугона.

13

Қўзғалончи.

14

Ўжар.

15

Содда, гўл.

16

Қурбон.

17

Синов.

18

атеист, кофир, динсиз.

Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман

Подняться наверх