Читать книгу АСАРЛАР ТЎПЛАМИ (3-жилд) - - Страница 57

ШЕЪРЛАР
БУҒДОЙБЎЙ ВАТАН
ЁТИБЛАР ИЧГАН СУВЛАРИМ

Оглавление

Ёш чоғларимдан севмишим –

       ётиблар ичган сувларим.4

Армони йўқ ёзу қишим –

       ётиблар ичган сувларим.


Ҳовучларимда – тоғу тош,

       ҳовучларимда – ой, қуёш,

Шундан қуёшдек балқишим,

       ётиблар ичган сувларим.


Қонимда минг боғбон менинг,

       ичган ота, бобом менинг,

Аждодларим ҳам кечмишим,

       ётиблар ичган сувларим.


Мен жон ва тан ўрганмишам,

       Сиздан Ватан ўрганмишам,

Шаъну шараф ҳам олқишим,

       ётиблар ичган сувларим.


Кўчатларим боғ бўлғуси,

       кўксим менинг тоғ бўлгуси,

Фахрим яна оройишим,

       ётиблар ичган сувларим.


Токи ҳаёт бўлгай ҳаёт,

       шеъру баёт бўлгай ҳаёт,

Шулдир менинг олий ишим,

       ётиблар ичган сувларим.


Жонимни минг тўрғай қилиб,

       меҳримни ҳам улғайтириб,

Пишди менинг дил кишмишим,

       ётиблар ичган сувларим.


Сиз мен учун – мангу қасам,

       кўнглим келиб бир чайқасам,

Оламда қолмас ташвишим,

       ётиблар ичган сувларим.


2006

4

Қаҳҳор бахши ибораси.

АСАРЛАР ТЎПЛАМИ (3-жилд)

Подняться наверх