Читать книгу АСАРЛАР ТЎПЛАМИ (3-жилд) - - Страница 93
ШЕЪРЛАР
БУҒДОЙБЎЙ ВАТАН
ДАВОМИЙЛИК
ОглавлениеҒаламисдан ғаламис туғилади,
Каламушдан каламуш туғилади.
“Ахмоқдан – чақмоқ…” деган гап гумондир,
Ахмоқроғи туғилмоғи аёндир.
Бирор замон бундоқ ишни кўрганми –
Бирон қарға булбул туғиб берганми?
Гарчи бир хил дум билан ёллари бор,
Эшак билан хачирдан чиқмас тулпор.
Келтиргайлар қанча ранжу азоблар
Каззоблардан туғилган бу каззоблар.
Жилғалардан дарёлар бўлур пайдо,
Кир диллардан дарё чиқмагай аммо.
Муттаҳамлар баъзан бўлар муҳтарам,
Муҳтарамдир гарчи, асли – муттаҳам.
Уммонларнинг давомидир уммонлар,
Ўрмонлардан яралгайдир ўрмонлар.
Карвонлардан карвонлар туғилади,
Сорбонлардан давронлар туғилади.
Оллоҳ ўзи асрасин номардлардан,
Мардлар қолар бу дунёда мардлардан.
Ор-номуси, ғурурлари қолмишлар,
Алпомишдан туғилгай Алпомишлар.
2007