Читать книгу АСАРЛАР ТЎПЛАМИ (3-жилд) - - Страница 99
ШЕЪРЛАР
БУҒДОЙБЎЙ ВАТАН
САҲАР ТУРИБ…
ОглавлениеСаҳар туриб, кўкка қараб керишдим мен,
Ювиндим, сўнг ўзим билан кўришдим мен.
Ўз олдимга ўтирғизиб мен ўзимни,
Сўроқ қилдим, ўзим билан суришдим мен.
Ўзим билан – бекор кетган саҳарларим,
Бекор ўтган умрим учун уришдим мен.
Ўзим билан шундай тонгги урушларда
Ростин айтсам, бир ҳикматга эришдим мен.
Сиз ҳам агар саҳар туриб керишасиз,
Шак-шубҳасиз бир нимага эришасиз.
2007