Читать книгу АСАРЛАР (III жилд) - - Страница 138
Достон
Юз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур…
УМАРШАЙХ МИРЗО15
Оглавление* * *
“Равон саводи бор эди. “Хамсатайн”16 ва маснавий китобларни ва тарихларни ўқуб эди. Аксар “Шоҳнома” ўқур эди. Табъи назми бор эди, вале шеърға парво қилмас эди”
(Саккиз юз тўқсон тўққизинчи (1494) йил воқиалари)
* * *
“Шоҳнома” ўқийди Умаршайх мирзо,
Ўқир “Хамсатайн”лар оҳномасини.
Билмаски, ўз ўғли айлагай иншо
Бир буюк миллатнинг шоҳномасини.
* * *
Шоҳ шоирнинг оҳномаси – “Бобурнома”,
Ҳарбу зарб, жанггоҳномаси – “Бобурнома”.
Фирдавсийнинг “Шоҳнома”си бордир агар,
Туркийларнинг шоҳномаси – “Бобурнома”.
16
“Хамсатайн” (араб.) – икки бешлик. Икки “Хамса” (Низомий ва Хисрав Деҳлавийлар “Хамса”си).