Читать книгу АСАРЛАР (III жилд) - - Страница 147
Достон
Юз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур…
ЛАҚЛАҚА МАСЖИДИ
Оглавление* * *
“Самарқанднинг қалъасининг ичида яна бир қадимий иморатдур, масжиди Лақлақа дерлар. Ул гунбазнинг ўртасида ерга тепсалар тамом гунбаздин “лақ-лақ” ун келур, ғариб амредур, ҳеч ким мунинг сиррини билмас”.
(Тўққиз юз учинчи (1497-1498) йил воқиалари)
* * *
Азалдан одам авлоди
жаҳонга бевафо келгай,
Бу оламда жафо қилганга
албатта жафо келгай.
Қай ул зотким жаҳонда
яхшилиғдин боғ-роғ этгай,
Башар фарзандидир, яъники
хуш келгай, сафо келгай.
Бу дунёнинг саройида
агар шоҳу гадодирсан,
Неча шоҳу гадо кетса,
неча шоҳу гадо келгай.
Қаён кетди, фикр қилғил,
у юрган лак-лак инсонлар?
Қаёнким бир қадам қўйсанг,
у ердан бир видо келгай.
Бу олам кўҳна масжиддир,
унинг гунбазлари – осмон,
Бу гунбаздан азалдан то
абад “лақ-лақ” садо келгай.