Читать книгу АСАРЛАР (III жилд) - - Страница 144

Достон
Юз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур…
БУ МИРЗОЛАР

Оглавление

* * *

“Бу мирзолар андоқ ифрот23 била фисқ ва айшға машғул эдиларким, отасидек кордида ва кордон24 подшоҳ тушчилик йўл келиб, рамазондек мутабаррак ва азиз ойға кечалик фурсат қолиб, отасидан ийманмай, Тенгридан қўрқмай, ҳануз иши чоғир ичмак эди нашот25 била, мажлис оролиқ эди инбисот26 била. Муқаррардурким, мундоқ бўлғон киши андоқ шикаст топқай ва бу навъ ўтган элга ҳар ким даст топқай27”.

(Тўққиз юз иккинчи (1496-1497) йил воқиалари)

* * *

Бу мирзолар разилликсиз,

       риёсиз сайрай олмаслар,

Бу мирзолар фасоду айшу

       майсиз яйрай олмаслар.


Бу мирзолар тилини ғийбату

       фисқ бирла қайрабмиш,

Бу мирзолар қилични лек

       қиличга қайрай олмаслар.


Бу мирзоларнинг ортида

       яна мирзолари бордир,

Бу мирзоларга юрт бермангки,

       ҳаргиз асрай олмаслар.


23

Ифрот (араб.) – ҳаддан ошмоқ.

24

Кордида ва кордон (форс.) – иш кўрган, иш билувчи, тажрибали.

25

Нашот (араб.) – шодмонлик, севинч.

26

Инбисот (араб.) – шодлик, хурсандчилик.

27

Бундай элни ҳар ким енга олади маъносида.

АСАРЛАР (III жилд)

Подняться наверх