Читать книгу Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари - Раҳматулла Усманов - Страница 3

I. ПАХТА ТОЗАЛАШ КОРХОНАЛАРИДА МЕҲНАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ
I.1. Меҳнат мухофазасининг умумий масалалари

Оглавление

Меҳнатни мухофаза қилиш – бу тегишли қонун ва меъёрий ҳужжатларга биноан амал қилувчи, инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш-профилактика тадбирлари ва воситалари тизимидир.

Ёки, бошқача айтганда, меҳнатни мухофаза қилиш – меҳнат фаолияти жараёнида ишловчиларни соғлиғи ва ҳаётини сақлаш тизими бўлиб, ўз ичига ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-техникавий, санитар-гигиеник, даволаш —профилактика, реабилитация қилиш ва бошқа тадбирларни олади.

Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳуқуқшунослик адабиётларида меҳнат ҳуқуқи ва меҳнат ҳуқуқи муносабатларининг асосий тамойили сифатида ҳамда қонунчилик тизимлари ҳужжатларида ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитар-гиеник ва даволаш-профилактика тадбирлари, техник воситалари ва хавфсиз меҳнат шароитлaрини таъминлашга йўналтирилган методлар сифатида қаралади.

Меҳнат қонунлари асосини Конституцияга асосланган меҳнат кодекси ва ҳукумат қарорлари ташкил қилади. Буларда меҳнаткашларнинг соғлигини ҳимоя қилиш давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми ва иқтисодий ислоҳатларни амалга оширишнинг муҳим омили ҳисобланади.

Меҳнатни муҳофаза қилишни техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, меҳнат гигиенаси билан алмаштириш мумкин эмас, чунки улар меҳнатни муҳофаза қилишнинг элементлари, унинг таркибий қисмларига киради. Шундай қилиб меҳнатни муҳофаза қилиш системасининг таркибига қуйидаги элементлар киради:

Техника хавфсизлиги – ташкилий, техник тадбирлар ва воситалар тизими бўлиб, жароҳатланишга олиб келувчи ишлаб чиқариш омилларининг ишловчиларга таъсирини бартараф қилишга йўналтирилган;

Ишлаб чиқариш санитарияси – ташкилий тадбирлар ва техник воситалар тизими бўлиб, ишловчиларга зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсирини камайтириш ёки уларни олдини олишга йўналтирилган;

Меҳнат гигиенаси – меҳнат шароитларини ва меҳнат характерини ўрганувчи, уларни соғлиққа ва инсонни функционал ҳолатига таъсирини ва ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнларини зарарли ва хавфли омилларини ишловчиларга таъсирини олдини олишга йўналтирилган илмий асослар ва амалий чораларни ишлаб чиқади;

Электр хавфсизлиги – электр токи, электр ёйи, электр магнит майдони ва статик электрнинг хавфли ва зарарли таъсиридан ишловчининг ҳимояланиш ҳолатини билдиради;

Ёнғин хавфсизлиги – шахсни, мол-мулкни, жамиятни, давлатни ёнғинлардан ҳимояланиш ҳолати. Ёнғин хавфсизлиги Меҳнат вазирлиги ваколатига кирмайди. Бу ФВВ (фавқулодда вазиятлар вазирлиги) соҳасидир. ФВВ бу соҳадаги ишларни меъёрлаштиради, назорат қилади ва текширади;

Ҳаёт фаолиятини хавфсизлиги – инсонни техносфера билан комфорт ва хавфсиз узвий боғлиқликдаги ҳаракати (мулоқати) тўғрисидаги фан;

Меҳнат хавфсизлигини бошқариш – меҳнатни хавфсиз ва зарарсиз шароитларини яратиш вазифалари мажмуи асосида, хавфсизликни таъминлаш, жароҳатланиш, авариялар, касбий касалланишларни камайтириш ва меҳнат шароитларини яхшилаш ишларини ташкиллаштириш. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонуний меёрий ҳужжатларни қўллашга асосланган;

Касбий тавакалчилик – ишлаб чиқаришнинг зарарли ва хавфли омиллари таъсири натижасида, меҳнат шартномаси бўйича ишловчини ўз мажбуриятларини бажариш чоғида ёки меҳнат кодекси томонидан ўрнатилган ёхуд бошқа ҳолларда соғликка зарар келтириш эҳтимоли. Касбий таваккалчиликларни бошқариш – ўз ичига касбий таваккалчиликлар даражасини аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш бўйича комплекс чораларни қамраб олган узвий боғланган тадбирлар мажмуини олади. Касбий таваккалчиликларни бошқариш тўғрисидаги Низом, меҳнат соҳасида давлат сиёсатини олиб борувчи ва шу соҳадаги меёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни мувофиқлаштириб борувчи Меҳнат вазирлиги билан меҳнат соҳасидаги ижтимоий-меҳнат қилишни ростлаш бўйича уч томонлами комиссиянинг хулосасини инобатга олган ҳолда, ҳукуматни бажарувчи органи томонидан тасдиқланади.

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қўлланиладиган асосий атамаларни келтирамиз.

Саноат хавфсизлиги (Меҳнат муҳофазаси ўз ичига саноат хавфсизлигини олмайди) – шахс ва жамиятни хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар ва кўрсатилган аварияларни оқибатларидан ҳаётий муҳим манфаатларини ҳимояланганлик ҳолати.

Меҳнат шароитлари – ишловчини ишлаш қобилияти ва саломатлигига таъсир этувчи ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг омиллар тўплами;

Ишловчи – иш берувчи билан меҳнат муносабатларига кирган жисмоний шахс;

Иш берувчи – ташкилот рахбари (ҳуқуқий шахс) номидан иш юритадиган (нотариус далолатномаси бўйича расмийлаштирилган) ёхуд ишловчи меҳнат муносабатларида бўладиган жисмоний шахс;

Ташкилот – корхона, муассаса ёки мулк шакли ва бўйсинишидан қатъий назар бошқа ҳуқуқий шахс;

Зарарли ишлаб чиқариш омили – таъсири ишловчини касал бўлишига олиб келувчи ишлаб чиқариш омили;

Хавфли ишлаб чиқариш омили – таъсири ишловчини жароҳатланишига олиб келувчи ишлаб чиқариш омили;

Иш жойи (ўрни) – ишловчи туриши керак бўладиган жой ёки иши туфайли бориб турадиган жой ва бевосита ёки билвосита иш берувчининг назорати остида турадиган жой.

Иш зонаси – пол сиртидан 2 метргача баландликда жойлашган фазовий ҳудуд ёки ишловчиларни меҳнат фаолияти жараёнида вақтинчалик ва доимий келиб турадиган майдонча шаклидаги иш жойи.

Ишловчиларни шахсий ва жамоавий ҳимояловчи воситалари – ишловчиларга зарарли ёки хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсирини камайтириш ёки бартараф этиш ҳамда ифлосланишдан ҳимоялаш учун фойдаланиладиган техник воситалар тўплами.

Ишлаб чиқариш фаолияти – ресурсларни тайёр маҳсулотларга айлантириш учун, турли хил хом-ашё, қурилиш, турли-туман хизматларни бажаришни ўз ичига олган, меҳнат қуролларини қўллаб одамларни бажарадиган ҳаракатлари тўплами.

Авария – иншоотлар, ускуналар, техник қурилмаларни синиши, одамларни соғлиғи ва ҳаётини хавф остида қолдириши мумкин бўлган назоратсиз портлаш ва ёки хавфли моддаларни чиқариб ташланиши.

Авария ҳолати – шундай ҳолатки, бунда – ишловчиларни жароҳатланишга, деталларни синишига ва бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ёнғин ва моддий бойликларни ҳимоясизлигини таъминловчи ҳолат;

Хавфсизлик – бу шундай ҳолатки, бунда персоналнинг соғлиғи ва хавфсизлигига тавакалчилик етарли даражада бўлади.

Ишлаб чиқариш ускунасининг хавфсизлиги – меёрий ҳужжатлар билан ўрнатилган, ишлаб чиқариш ускуналарининг монтаж (демонтаж) ва фойдаланиш жараёнларида меҳнат хавсизлиги талабларига мос бўлиш хоссаси.

Меҳнат хавфсизлиги – ишловчиларга ишлаб чиқаришнинг зарарли ва хавфли омиллари таъсир кўрсатмайдиган меҳнат шароитлари.

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса – ишловчи томонидан ўз меҳнат мажбуриятларини ёки иш берувчининг топшириғини бажараётганда ишлаб чиқаришнинг хавфли ёки зарарли омилининг таъсири натижасида содир бўлган ҳодиса.

Меҳнат хавфсизлиги шароитлари – меҳнат шароитларининг ҳолати, бунда ишловчига ишлаб чиқаришни зарарли ва хавфли омиллари таъсирлари бўлмайди, ёхуд уларни таъсир этиш даражаси ўрнатилган меъёрий даражадан анча паст бўлади.

Ишловчиларни меҳнат мухофазаси бўйича мажбуриятлари ва ҳуқуқлари. Меҳнат муҳофазасини давлат меъёрий талаблари меҳнат фаолияти жараёнида ишловчиларни ҳаёти ва соғлиғини сақлашга йўналтирилган қоидалар, мезонлар ва меъёрларни ўрнатади. Ўзбекистон Республикаси қонунларига кўра (ЎзР МК 211 модда) хавфсиз шароитларни таъминлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлар иш берувчининг, аниқроғи – корхонанинг биринчи шахси (раҳбари) зиммасига юкланади. Ҳар бир ишловчи қуйидагиларга риоя қилишга мажбур (212 м. ЎзР МК):

меҳнат муҳофазаси талабларига риоя қилиши;

жамоа ва шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиши;

ишларни бажаришни хавфсиз методлари ва усулларидан ўқитилиши, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олиши, иш жойида амалиёт ўтиши ва меҳнат муҳофазаси талабларидан билимлари текширилиши;

ишлаб чиқаришда содир бўладиган инсонлар ҳаёти ва соғлиғига хавф соладиган ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳақида, ёки ўз соғлиқ ҳолатини ёмонлашуви, шунингдек ўткир касбий касалланиш ва овқатдан заҳарланиш белгилари сезилганда зудлик билан бевосита ўзининг раҳбарига хабар қилиши;

дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан мажбурий ўтиши.

Мажбуриятлардан ташқари, ҳар бир ишловчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган ҳуқуқлар ва кафолатларга, хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқига эга. Меҳнат муҳофазаси талабларига жавоб берадиган шароитда ишлаган ишловчига ҳуқуқий кафолатлар қуйидагилардан иборат:

давлат ишловчиларга меҳнат муҳофазаси талабларига жавоб берадиган шароитда меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳимоялашни кафолатлайди;

меҳнат шартномаси бўйича меҳнат шароитлари меҳнат муҳофазаси талабларига жавоб бериши керак;

ишловчини айбисиз меҳнат муҳофазаси талаблари бузилиши оқибатида ишлар тўхтатиб қўйилган вақт учун ишловчига иш ўрни ва ўртача иш ҳақи сақланади;

ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғилиши оқибатида ишловчи ишни бажаришдан воз кечган ҳолда иш берувчи бундай хавфни бартараф этиш вақти мобайнида ишловчига бошқа ишни топширишга мажбур. Агар бошқа ишни топшириш мумкин бўлмаса, амалдаги қонунларга кўра тўхтаб туриш вақти учун ҳақ тўланади;

ишловчи меъёр бўйича ҳимоя воситалари билан таъминланмаганда иш берувчи ишловчидан меҳнат мажбуриятларини бажаришни талаб этишга ҳақли эмас ва тўхтаб туриш вақти учун ҳақ тўлашга мажбур;

ҳаёти ва соғлиғи учун хавфлилиги, ёхуд меҳнат шартномасида назарда тутилмаган оғир ишлар ва меҳнат шароити хавфли ва зарарли ишларни ишловчи бажаришдан воз кечиши, уни интизомий жавобгарликка тортишга олиб келмайди;

меҳнат мажбуриятларини бажараётганда ишловчини ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилса кўрсатилган зарар амалдаги қонунларга кўра қопланади.

Меҳнат фаолияти жараёнида, ишловчиларни ҳаётини ва соғлиғини сақлашга йўналтирилган, меҳнат мухофазасини меъёрий талаблари қоидалари, низомлари ва мезонларини тегишли давлат бажарувчи органлари ўрнатади.

Меҳнат хавфсизлиги стандартлари системаси (МХСС) – меҳнатни мухофаза қилиш соҳасида асосий таянч ҳисобланади. МХСС – узвий боғланган стандартлар мажмуи бўлиб, инсонни меҳнат жараёнида хавфсизлигини таъминлашга, соғлиғини ва меҳнат қобилиятини сақлашга йўналтирилган талаблар, меъёрлар ва қоидалардан тузилган. МХСС қуйидагиларни:

меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни ташкиллаштириш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасида стандартлаштиришни ташкилий-методик асослари талабларини;

ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари турлари бўйича талаблар ва меъёрларни;

ишлаб чиқариш ускуналари хавфсизлиги талабларини;

ишлаб чиқариш жараёнлари хавфсизлиги талабларини;

ишловчиларни ҳимоялаш воситаларига талабларни;

бинолар ва иншоотлар хавфсизлиги талабларини ўрнатади.

Меҳнат мухофазасининг техник ва санитар меъёрлари меҳнат хавфсизлиги стандартлари системаси ҳамда алоҳида ишлар ва ишлаб чиқариш жараёнлари учун «Меъёрлар ва қоидалар» орқали халқ хўжалиги тармоқларига тадбиқ қилинади.

Меҳнат мухофазаси ҳолати устидан назорат. Меҳнатни мухофаза қилишнинг ҳолати ва ишлаб чиқаришда хавфсизлик меъёрлари ва қоидаларига риоя қилиниши устидан давлат, тармоқ ва жамоа назорати ўрнатилган.

Ўзбекистонда меҳнат муҳофазаси талаблари риоя қилиниши устидан давлат текшируви ва назоратини, корхона маъмурияти фаолиятига боғлиқ бўлмаган, давлат органлари: Меҳнат вазирлиги меҳнат қонунларини, меҳнат муҳофазасини барча меъёрлари ва қоидаларини бажарилишини назоратини олиб боради. Давлат санитар-эпидемиологик назоратини Соғлиқни сақлаш вазирлиги органлари олиб боради. Бунда корхоналар томонидан санитар-гигиена ва санитар- эпидемияга қарши меъёрлар ва қоидаларни бажарилишини назорати олиб борилади. Энергетика вазирлиги қошидаги Давлат энергия назорати ускуналарни тўғри ўрнатиш ва электр ускуналардан тўғри фойдаланиш устидан назорат олиб боради. Ички ишлар вазирлигининг ёнғиндан сақлаш бошқармаси бино-иншоотларни қуриш, технология жараёнларни бажариш, технологик ускуналардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини текшириб, технологик жараёнларни бажаришда, шунингдек, ускуналар, бино ва иншоотлардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларини бажарилиши устидан назоратни олиб боради.

Ундан ташқари республика прокуратураси, адлия вазирлиги ҳамда тоғ-кон ва саноат назорати, йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекциялари, Табиатни мухофаза қилиш қўмиталари давлат назоратини олиб борадилар.

Тармоқ назоратини тегишли вазирлик, уюшма, концерн, корпорация амалга оширади.

Жамоа назоратини (Меҳнатни мухофаза қилиш қонунларининг бажарилиши устидан) касаба уюшмалари, экологик хавсизликни таъминлаш ва санитар-соғломлаштириш тадбирларини назоратини халқаро «ЭКОСАН» жамғармаси олиб борадилар.

Меҳнатни мухофаза қилишнинг асосий вазифаси ҳозирда мавжуд ва янгидан вужудга келаётган нохуш омилларни доимий равишда ўрганиш, хавфсиз ва зарарсиз меҳнат қилишни таъминлайдиган тадбирларни ишлаб чиқиш ва бажаришдан иборат.

Меҳнат мухофазаси талаблари бажарилмаганда жавобгарлик. Меҳнат муҳофазаси талабларига риоя қилмаган айбдор шахслар, шартномалар ва келишувларда, меҳнат шартномаларида назарда тутилган Меҳнат муҳофазаси бўйича мажбуриятларни бажармаганлар ёки меҳнат муҳофазаси талабларини риоя қилинишига масъул давлат назорат ва текширув органларига қаршилик кўрсатганлар ҳамда жамоа назоратини олиб борувчиларга тўсқинлик қилганларга нисбатан интизомий, маъмурий, фуқаро-ҳуқуқий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилади.

Интизомий жавобгарликка хайфсан бериш, ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиш, ишга маст ҳолда, наркотик ёки заҳарли моддалар истеъмол қилган ҳолда келганлиги учун ходимга ойлик иш ҳақининг 40 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ва ишдан бўшатиш киради. Ҳар бир хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо берилади ва у амал қилиб турган муддатда ходим рағбатлантирилмайди.

Маъмурий жавобгарлик, назорат органлари томонидан, лавозимли шахслар жаримага солиниб (тортилиб) амалга оширилади.

Меҳнат мажбуриятларини бажариш пайтида ўз айби билан корхонага моддий зиён етказган ишловчиларга нисбатан моддий жавобгарлик чора-тадбирлари қўлланилади.

Лавозимли шахсларнинг техника, ёнғин ва саноат санитарияси қоидаларини бузганлиги учун жиноий жавобгарлигида жарима, ишдан бўшатиш ёки ахлок тузатиш ишлари ҳамда бир йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.

Пахта тозалаш корхоналарида меҳнатни мухофаза қилиш қонунлари, техника ва саноат санитарияси ҳолати учун жавобгарлик корхона раҳбари, бош инженери ва унинг моувинлари, бош механик ва унинг моувинлари, бош технолог, бош энергетик, тайёрлов бўлимининг бошлиги, цехлар ва сменалар бошлиқлари зиммаларига юклатилган.

Меҳнат мухофазаси қоидалари ва йўриқномалари. Меҳнат муҳофазаси бўйича давлат томонидан қўйиладиган меъёрий талабларга биноан, меҳнат муҳофазасидан меъёрий ҳужжатлар, қоидалар ва йўриқномаларни ишлаб чиқиш тартиби, келишуви, тасдиқланиши, ҳисобга олиниши, чоп этилиши, тарқатилиши, меҳнат муҳофазаси қоидалари ва йўриқномаларни бекор килиниши, уларни тузилишига қўйиладиган талаблар, мазмуни, расмийлаштирилиши ва белгиланиши, уларни текшириш тартиби, кўриб чиқилиши ва улар билан корхоналарни таъминланиши ҳамда уларга риоя этилишини назорат қилиш ва текшириб туриш тартиби ўрнатилган.

Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари Меҳнат хавфсизлиги стандартлари системасини ҳаракатда (МХСС) бўлишини инкор этмайди, ҳамда қуйидагиларни қурилиш ва санитар меъёрлари ва қоидалари, шунингдек Ўзбекистон назорат органлари билан тасдиқланган қоидалар, хавфсизлик меъёрлари ва бу ҳужжатларга зид бўлмаслиги керак.

Меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар – меҳнат муҳофазаси бўйича талаблар ўрнатадиган ва ишлаб чиқариш жараёнларини лойиҳалашда, ташкиллаштириш ва амалга оширишда, алоҳида иш турларини, ишлаб чиқариш ускуналари, қурилмалари, агрегатлари, машиналари, аппаратларидан фойдаланишда, шунингдек, бошланғич материалларни, тайёр маҳсулотларни, моддаларни, ишлаб чиқариш чиқиндиларини ва б.қ. ташишда, сақлашда, қўллашда бажарилиши мажбурий бўлган меъёрий ҳужжатдир.

Меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар алоҳида тармоқ учун ва бир неча тармоқлар учун, яъни, тармоқлараро комплекс жараёнлар учун яратилган бўлиши мумкин. Меҳнат муҳофазасининг тармоқлараро қоидалари Меҳнат вазирлиги томонидан, алоҳида тармоқ учун қоидалар эса тегишли тармоқ бошқарув органи томонидан тақдим этилиб Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланилади.

Меҳнат муҳофазаси қоидалари маълум муддат давомида фойдаланиш учун ёки чекланмаган муддатга тасдиқланади.

Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқнома – ишлаб чиқариш участкаларида, корхонани ҳудудида, қурилиш майдончаларида ва бошқа ишларни бажаришда ва хизматлар кўрсатишда меҳнат муҳофазаси талаблари ўрнатиладиган меъёрий ҳужжатдир.

Меҳнат муҳофазаси йўриқномалари намунавий (тармоқники ёки тармоқлараро) ва корхоналар ишловчилари учун бўлади (алоҳида лавозимлар, касблар ва иш турлари учун).

Намунавий йўриқномалар хўжалик юритувчи органлар томонидан, тегишли касаба уюшмалари билан келишилиб, тасдиқланилади.

Тармоқда намунавий йўриқнома сифатида бошқа тармоқни намунавий йўриқномаси ҳам қабул қилиниши мумкин, бунда шу йўриқномани тасдиқлаган хўжалик юритиш органи билан келишиш керак бўлади.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар лавозимлар бўйича (Бошқарув раиси, бош мухандис, бош бухгалтер ва ҳ.к.), алоҳида касблар бўйича (электрпайвандчи, электромонтёр, лаборантлар, чилангарлар ва ҳ.к.), алоҳида ишлар учун (баландликда ишлайдиган ишчилар учун, таъмирлаш ишлари, тажриба-синов ишларини ўтказиш ва ҳ.к.) ишлаб чиқилади. Меҳнат муҳофазаси йўриқномаларини штат жадвалига биноан ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Ишловчилар учун намунавий йўриқномалар қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:

умумий хавфсизлик талаблари;

ишни бошлашдан олдинги хавфсизлик талаблари;

ишни бажаришда хавфсизлик талаблари;

авария ҳолатларда хавфсизлик талаблари;

иш бажарилгандан кейин хавфсизлик талаблари.

Керак бўлганда йўриқномаларга янги, қўшимча бўлимлар киритилади.

Киритилаётган янги ишлаб чиқариш корхоналари ишловчилари учун вақтинчалик йўриқномалар ишлаб чиқилишига рухсат берилади. Вақтинчалик йўриқномалар теҳнологик жараёнларни хавфсиз бажарилишини ва ускуналарни хавфсиз ишлатилишини таъминлаши керак.

Барча лавозимли шахслар учун йўриқномалар, тегишли касаба уюшмалари ва меҳнатни мухофаза қилиш хизмати, керак бўлганда бошқа хизматлар билан келишилиб, корхона раҳбари томонидан тасдиқланилади.

Йўриқномалардан ишга қабул қилинаётган барча ишловчиларга кириш йўл-йўриғини, иш жойидаги дастлабки ва кейинчалик ҳар чоракда ўтказиладиган даврий йўл-йўриқларини, меҳнат қилиш хусусиятлари ўзгарганда навбатдан ташқари ҳамда бевосита мутахассислик бўйича мажбуриятлар билан боғланмаган бир маротабалик ишларни бажаришда (юклаш, тушириш, ҳудудларни тозалаш, наряд – рухсат расмийлаштирилиши керак бўлган ишларни бажариш ва ҳ.к.) ўтказиладиган мақсадли йўл-йўриқларни беришда фойдаланилади. Ишловчилар учун йўриқномалар дастлабки йўл-йўриқ ўтказишда, йўл-йўриқ шахсий карточкасига қўл қўйдирилиб, ишловчиларга берилиши ёки иш жойлари, ёхуд участкаларда осиб қўйилиши, ишловчилар фойдалана олиши мумкин бўлган жойда сақланиши керак.

Йўриқномаларни ишловчилар томонидан ўрганилишини иш берувчи таъминлайди.

Ишловчилар учун йўриқнома талабларини бажариш мажбурийдир.

Бу талабларни бажармаслик меҳнат интизомига риоя этмаслик даражасида тушунилади, ва тегишли чора кўрилади.

Персонал билан меҳнат муҳофазаси бўйича ишлаш ишлаб чиқариш фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир. Ушбу фаолият хавфсизликни, ишончлиликни ва корхонани ишини самародорлигини таъминлайди, ва қуйидаги асосий вазифаларни бажаришга йўналтирилган:

ишга қабул қилинаётган шахсларни малакасини иш ўрни тавсифига ва ишлаб чиқариш шароитларига мослигини таъминлаш;

ишни мустақил бошлашдан олдин ишловчиларда, шунингдек, махсус билимлар талаб қилинадиган, тегишли назорат органларининг рухсати бўлиши лозим бўлган ишларни бажаришда ҳам, керакли билимлар ва тажриба орттирилишини таъминлаш;

меҳнат фаолияти жараёнида керакли билимлар ва малакани сақланиши, ишлаб чиқариш малакасини ривожлантириб борилиши;

ишлаб чиқариш шароитлари ўзгарганда билимларни ва малакани такомиллаштириш;

ишловчиларни меҳнат фаолияти жараёнида касбий билимлар ва малакасини доимий ва систематик равишда назорат қилиш;

ишларни хавфсиз бажаришни илғор усулларини ўрганиш ва қўллаш, меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар, меъёрлар ва йўриқномаларни персонал томонидан риоя қилинишини мажбурийлик ҳиссида тарбиялаш.

Ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар, касб касалликлари ва уларнинг содир бўлиши. Ташқи муҳитнинг инсонга таъсири натижасида, кутилмаганда олинган тан шикастланиши жароҳатланиш (травма) деб аталади.

Ишлаб чиқариш жароҳати деганда ишловчининг ишлаб чиқаришда меҳнат хавфсизлиги талабларига риоя қилмаганлиги туфайли олган жароҳати тушунилади.

Ишлаб-чиқариш жароҳатланиши бу ишлаб чиқаришда содир бўлган барча жароҳатлар билан тавсифланадиган ҳодисадир.

Агар ишлаб-чиқаришда саноат санитарияси қоидалари бажарилмаса ва ишловчилар турли хил ишлаб чиқаришнинг зарарли омиллари таъсирига дучор бўлса, касб касалликлари ёки касбий заҳарланишлар вужудга келиши мумкин.

Агар касб касаллиги ёки касб заҳарланиши қиска вақт (соат, смена, сутка) мобайнида вужудга келса, у ўткир; агар бир суткадан кўп вақт мобайнида вужудга келса, унда у сурункали деб аталади. Одам организмига заҳарли моддаларни оз миқдорда тушушидан пайдо бўладиган сурункали заҳарланиш одам соғлиғига ойлар ҳатто йиллар ўтгандан кейин ҳам зарар келтириши мумкин.

Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари. Бахтсиз ҳодиса ёки касалланишларга олиб келувчи ишлаб чиқариш омиллари хавфли ва зарарли омилларга киради.

Таъсир этишига кўра хавфли ва зарарли омиллар жисмоний, кимёвий, биолигик ва психофизиологик омилларга бўлинади.

Жисмоний хавфли ва зарарли омилларга: ҳаракатланувчи машина ва механизм, ишлаб чиқариш ускуналарини қўзгалувчан қисмлари, ҳаракатланувчи буюмлар, қўлатилаётган бино- ва иншотлар қисмлари, ускуналарни юқори даражадаги иссиқ ҳаророратли сирти, иш зонасининг ҳарорати, шовқини, титраши, намлиги, электр занжиридаги электр кучланганлик, иш жойининг етарлик даражада ёритилмаганлиги ва бошқалар киради.

Кимёвий хавфли ва зарарли омиллар одам организмига таъсирига кўра ўта таъсирчан ва қўзғатувчан: нафас олиш органи, қорин-ичак йўли, тери ва сўлак орқали ўтувчи зарарли омилларга бўлинади.

Биологик хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари ҳар хил микроорганизмлар (бактериялар, вируслар) ва яшаш учун озиқ-овқат маҳсулотлари макроорганизмлар (ўсимликлар ва ҳайвонлар) объектларини ташкил этади.

Психофизиологик хавфли ва зарарли омилларга жисмоний ва руҳий зўриқиш сабаб бўлади. Руҳий омил ақлий зўриқишга, эмоционал зўриқишларга сабаб бўлади.

Бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини рўйхатга олишни хусусиятлари.

Касб касалланишларини, енгил ва ўртача жароҳатланганликларни, баъзан оғир оқибатли ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни рўйхатга олмаслик, ишлаб чиқаришда содир бўлган жароҳатланишларни сабабларини тўғри аниқламаслик, ишлаб чиқариш жараёнлари ва технологик ускуналардаги камчиликларни бартараф этмаслик, ишловчини даволаш чорасини кўрмаслик, кейинчалик ишловчини умумий касаликлар бўйича ногирон бўлиб қолишига, ишлаб чиқаришни ўзгартиришсиз қолдириш эса касалланиш ва жароҳатланиш оқибатида бўладиган ногиронлар сонини кўпайишига олиб келади. Ишлаб чиқаришдаги камчиликларни яшириш, технология ва ишлаб чиқариш ускуналарини такомиллаштирилишига тўсқинлик қилади ва натижада технология жараёнларида «турғунлик» ҳолати вужудга келади.

Ривожланган мамлакатларда сурункали касб касаллиги бошланғич босқичда аниқланилади, ишловчи зарарли шароитлардаги ишлардан озод қилинади ва узоқ пайт нисбатан соғлом тарзда бошқа енгилроқ ишда жамиятга фойда келтирадиган маҳсулот ишлаб чиқаришда қатнашади. Зарарли меҳнат шароитли жараёнлар ўрганилиб, улардаги зарарли ва хавфли омиллар бартараф этилади ва ишлаб чиқариш ускуналари ва технологик жараёнлари такомиллаштирилади. Меҳнат шароити хавфли ва зарарли ишларда ишлайдиган ишловчиларга нормал шароитларда ишлайдиган ишловчилар тариф ставкалари (лавозим маошлари) га нисбатан 4% дан кам бўлмаган миқдорда орттирилган ставкаларда иш ҳақи тўлаш белгиланган.

Иш ўринларини аттестациялаш. Фуқароларнинг санитар-гигиеник меъёрлар талабларига жавоб берадиган, соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиб бериш, конституциявий хуқуқларини амалга ошириш мақсадида, меҳнат шароитлари баҳоланиб иш ўринлари аттестациядан ўтказилади.

Иш жойларини аттестация қилиш – иш ўрнида меҳнат шароитларини зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари ва меҳнат шароитларини меҳнат муҳофазасининг давлат меъёрлари талабларига мослигини баҳолаш ва меҳнат шароитларини меъёрий қийматларига мослигини амалий бажарилишини (бажарилиши керак бўлган тадбирлар ишлаб чиқиш) таъминлаш.

Ҳар бир иш жойи аттестациядан ўтказилиши керак, аттестация қилиш даври 5 йил. Аттестация қилиш жараёнида барча хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари баҳоланади. Аттестация ўтказиш учун махсус комиссия тузилади.

Корхона кичик ва хавфли омиллар бўлмаган тақдирда ҳам иш ўринларининг ҳақиқий ҳолатининг параметрлари аниқланилади, яъни иш ўринлари аттестациядан ўтказилиши шарт.

Аттестация натижасида иш уринлари меҳнат оғирлиги ва зарарлилигига кўра синфларга бўлинади ҳамда ишлаб чиқаришнинг имтиёзли нафака берилувчи: №1 – ёшидан катъий назар нафақа олиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар рўйхати; №2 -умумўрнатилган нафақа ёшидан 10 йил олдин нафақа олиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар рўйхати; №3-умумўрнатилган нафақа ёшидан 5 йил олдин нафақа олиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар рўйхатларига мослиги, ноқулай шароитларда ишлаганлик учун қўшимча таътил берилиши аниқланилади ҳамда меҳнат шароитларини соғломлаштириш ва касб касалликларини олдини олиш тадбирлари ишлаб чиқилади.

Аттестациялашнинг даврийлиги 5 йилдан кўп бўлмаслиги, иш ўринларини ўз вақтида ва сифатли аттестациядан ўтказишга корхона иш берувчиси масъул ҳисобланади. Иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациялаш ҳужжатлари корхонада 50 йил сақланади.

Меҳнатни муҳофаза қилишни иқтисодий аспектлари. Меҳнат шароитлари, ва шунингдек, жароҳатланиш, ўлим ва касб касаллигига чалиниш нафақат алоҳида инсонлар ва уларнинг оилаларига, жамиятга, шу билан бирга муайян корхона, регион ва ҳатто мамлакат иқтисодиётига ҳам таъсир қилади. Хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратишни ижобий иқтисодий натижаларига: меҳнат унумдорлигини ошиши; меҳнат ресурсларининг сақланиши ва ишловчиларни касбий фаоллигини ошиши; ва шу икки кўрсаткични яхшиланиши эвазига миллий маҳсулотни кўпайиши киради.

Меҳнат унумдорлигини ошиши муддатидан олдин чарчаб қолишни олди олинганлиги, кичик жароҳатланишлар камайганлиги ҳамда жароҳатланишлар, умумий ва касб касалликларига чалинишлар камайганлиги натижасида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик ва ишда тўхтаб қолиш вақтлари камайганлиги эвазига содир бўлади.

Меҳнат ресурсларининг сақланиши ишловчилар ҳаёти давомийлигини ошиши, шунинг учун меҳнат стажи ва касб маҳоратининг ошиши, шунингдек, пенсионерлар меҳнатидан уларга мос иш ўринларида фойдаланиш билан боғланган.

Бундан ташқари, зарарли шароитларда ишлаганлик учун имтиёз ва компенсация харажатлари (қисқартирилган иш куни, қўшимча татил, оширилган тариф ставкалари, имтиёзли пенсия, сут ва пархез овқатларнинг текин берилиши) корхонанинг иқтисодий ҳолатига таъсир этмай қолмайди. Ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ кадрлар қўнимсизлиги ҳам харажатларнинг кўпайишига (янги ходимларни излаш, уларни ўқитиш ва ишни бошлаш даврида камроқ иш унумдорлигида ва кўпроқ хатолар билан ишлашини инобатга олиб уларни ишга мослаштириш ва б.қ.) олиб келади.

Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистон Республикасида иш берувчиларни меҳнат шароитларини яхшилашга йўналтирувчи иқтисодий манфаатлантириш етарли даражада эмаслиги ва кам самаралилиги кейинги пайтларда зарарли ва хавфли меҳнат шароитли иш ўринларини кўпайиб боришига олиб келмоқда.

Меҳнат шароитлари омиллар бўйича синфланади. Меҳнат шароитлари омилларига: кимёвий, биологик, фиброген таъсирли аэрозоллар, шовқин, инфратовуш, ҳаво ультратовуши, умумий титраш, маҳаллий титраш, ионли нурланиш, микроиқлим, ёритилганлик муҳити, меҳнатнинг оғирлиги, меҳнат жараёнининг кучланган (зўриққан) лиги киради. Ҳар бир омилга (1,2,3.1,3.2,3.3,3.4,4) синф бириктирилади.

Пахта тозалаш саноати корхоналарида меҳнат хавфсизлигини таъминлашни бошқариш. Меҳнатни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлашни корхона бўйича – раҳбар (бош инженер); цехлар ва ишлаб чиқариш участкалари ва хизматларида тегишли таркибий қисмлар ва хизматлар бошлиқлари бошқаради. Меҳнатни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлашда ташкилий-методик ишларни, бошқариш қарорларини қабул қилиш ва уларни бажарилишини назорат қилишни бевосита раҳбарга (бош инженерга) бўйсинадиган меҳнатни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш хизмати олиб боради.

Ишлаб чиқариш маданияти ва унга эришиш йўллари. Ишлаб-чиқариш маданияти меҳнатга виждонан ёндошиш билан бошланади. Эркин яратувчанлик меҳнатда инсонни дунёқараши таркиб топади, унинг истеъдоди ва имкониятлари ривожланади, тажриба ва билими кўпаяди. Агар ишлаб-чиқариш маданиятини ошириш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва меҳнат интизомини мустаҳкамлашга йўналтирилган барча тадбирлар узликсиз равишда режа бўйича олиб борилса, ишлаб чиқариш жароҳатининг камайиши қонуний тус олади. Шартли равишда ушбу тадбирлар учта гуруҳга бўлинади.

Биринчи гуруҳга ишлаб чиқаришни самарадорлигини ошириш ва ишловчилар меҳнатини ташкиллаштириш, иш жойларида тозалик ва тартибни назорат қилиш, корхона ҳудуди ва ишлаб чиқариш биноларини кўкаламзорлаштириш, ёритгичларни рационал жойлаштириш, шовқинни ихоталаш ва табиий шамоллатиш қурилмалари, механизмлар, ускуналар, хоналарни техник эстетика талаблари бўйича ранглаш, меҳнат қонунларига ва ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилиш тадбирлари киради.

Иккинчи гуруҳга: сермеҳнат ва оғир ишларни механизациялаштириш тадбирлари, жумладан, пахта ва пахта маҳсулотларини транспорт воситаларига юклаш, ташиш, пахтани ғарамлаш ва уни технологик оқимга қайта ишлаш учун узатиш; технологик ускуналар ва ишлаб чиқариш участкаларини ҳамда вентиляция, аспирация ва чанг тутиш қурилмалари, гидропресс ускуналари, сепаратор ва шу каби катта ўлчамли ускуна ва машиналарни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш тадбирлари киради.

Учинчи гуруҳга: технологияни такомиллаштириш, янги ишлаб чиқариш ва маиший хизмат кўрсатиш хоналарини қуриш ва реконструкция қилиш, технологик жараёнларни комплекс механизациялаштириш ва автоматлаштириш, юк ортиш-тушириш ишларини ялпи механизациялаштириш, ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш ҳамда ишловчиларга қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва бошқалар киради.

Корхоналарда меҳнатни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлашнинг стандартларини ишлаб чиқиш. Корхоналарда асосан меҳнат хавфсизлиги стандартлари системасининг ташкилий-методик стандартлари ишлаб чиқилиб, қуйидагилар стандартлаштириш объектлари бўлади: корхонада меҳнат хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкиллаштириш, режалаштириш ва рағбатлантириш тартиби; ишловчиларни меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитишни ва йўл-йуриқ беришни ташкиллаштириш; хавфи юқори бўлган объектларни назорат қилиш; меҳнат хавфсизлигини назоратини ташкиллаштириш; хавфи юқори даражада бўлган объектларга хизмат кўрсатувчи шахсларни аттестация қилиш; корхона бўлинмалари ва хизматларида меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни баҳолаш методикаси; корхонада ишлаб чиқаришда олинган тан жароҳатланишлари ва касб касалликлари сабабларини тахлил қилиш тартиби; корхонани конструкциявий ва технологик ҳужжатларига хавфсизлик талабларини киритиш тартиби; корхонада ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкиллаштириш; меҳнат хавфсизлигини баҳолаш учун ўлчашлар ўтказиш тартиби ва методлари; МХСС ни тадбиқ қилиш ва унга риоя этиш назоратини ташкиллаштириш; ҳимоя воситалари билан таъминлаш, ундан фойдаланиш ва сақлашда хизмат кўрсатиш талаблари ва бошқалар.

Меҳнат мухофазаси йўриқномаси маълум иш жойида муайян ишни бажараётган ишчига мўлжалланган бўлса, корхона стандартлари йўриқномалар ишлаб чиқувчи шахсларга йўналтирилган бўлади.

Корхонада ишлаб чиқилиши керак бўлган стандартлар рўйхати бош инженер тасдиқлайдиган рўйхат асосида олиб борилади. Ишлаб чиқилиши керак бўлган стандартлар рўйхати асосида корхонада буйруқ чиқарилади ва стандартларни тадбиқ этиш ташкилий-техник тадбирлари режаси тасдиқланади.

МХСС-ни корхонани таркибий бўлинмалари ва хизматларида тадбиқ этилишини назоратини корхонани меҳнатни мухофаза қилиш хизмати олиб боради.

Корхоналарда меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қуйидаги ҳужжатлар ишлаб чиқилади ва юритилади:

меҳнат шароитларини яхшилаш ва меҳнат мухофазаси, санитар- соғломлаштириш тадбирлари бўлими бўлган жамоа шартномаси;

иш жойларини аттестациялаш ҳаритаси;

меҳнатни мухофаза қилиш хизматининг чораклик иш режаси;

ишлаб чиқаришга стандартларни тадбиқ этиш далолатномалари;

ишчилар ва инженер-техник ходимларни меҳнат хавфсизлигидан ўқитиш, йўл-йурик бериш ва билимларни текшириш дастурлари;

корхона раҳбарлари ва инженер-техник ходимлар учун меҳнат муҳофаза қилиш бўйича лавозим мажбуриятлари;

корхонани барча касб ишловчилари учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маҳаллий йўриқномалар ва бошқалар.

Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари

Подняться наверх