Читать книгу Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари - Раҳматулла Усманов - Страница 8
I. ПАХТА ТОЗАЛАШ КОРХОНАЛАРИДА МЕҲНАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ
I.6. Корхоналарда меҳнат хавфсизлиги ва меҳнат шароитларини баҳолаш
ОглавлениеИшлаб чиқариш ускунасининг хавфсизлик коэффициентини аниқлаш. Ишлаб чиқариш ускунасининг хавфсизлик даражасини баҳолаш учун хавфсизлик коэффициенти қўлланилади. Ишлаб чиқариш ускунасининг хавфсизлик коэффициенти шу ускунанинг меъёрий ҳужжатларида ўрнатилган талабларига жавоб берадиган кўрсаткичлари сонини ускунанинг меъёрий ҳужжатларида белгиланган умумий кўрсаткичлари сонига нисбати билан қуйидагича аниқланади:
Кхх = Тх/Ту
бу ерда: Тх- ускунанинг меъёрий ҳужжатлар билан ўрнатилган хавфсизлик талабларига жавоб берадиган кўрсаткичлари (омиллари) сони; Ту – ускунага меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган умумий хавфсизлик талаблари кўрсаткичлари сони.
Ишлаб-чиқариш ускунасининг хавфсизлик харитаси. Фойдаланилаётган ишлаб-чиқариш ускунасининг (машина, механизм, асбоб) хавфсизлик даражасини аниқлаш учун корхонадаги барча ускуналарга хавфсизлик харитаси тўлдирилади. Харитага меъёрий ҳужжатлар билан ўрнатилган барча хавфсизлик талаблари кўрсаткичлари (омиллари) киритилиб, ускунани шу кўрсаткичлар талабларига жавоб бериш ёки бермаслиги ҳар чоракда қайд этиб борилади ва ускунани хавфсизлик коэффициенти аниқлаб борилади.
Агар хавфсизлик коэффициентининг киймати 1 дан кичик бўлса, ускунани хавфсизлик талабларига жавоб беришини таъминлаш чораси кўрилади.
Ишлаб чиқариш участкалари, цехлари ва корхонада ишлаб чиқариш ускуналарининг хавфсизлигини аниқлаш ва назорат қилиш. Участкалар, цехлар ва корхонада ишлаб-чиқариш ускуналарининг хавфсизлик даражасини назорат қилиш учун тегишли равишда Кху – участка, Кхц – цех, Кхк – корхонанинг хавфсизлик коэффициентларидан фойдаланилади:
Кху = (Кх1 +Кх2 +… + Кхn) /n
Бунда: Кху – участканинг хавфсизлик коэффициенти; Кх1 – участкада ишлаётган 1 дона ишлаб-чиқариш ускунасининг хавфсизлик коэффициенти; n- участкадаги ускуналар сони.
Цехдаги ишлаб-чиқариш ускуналарининг хавфсизлик коэффициенти (Кхц) цех участкалари хавфсизлик коэффициентлари йиғиндисини цехдаги участкалар сонига нисбати билан аниқланади.
Корхонадаги ишлаб-чиқариш ускуналарининг хавфсизлик коэффициенти (Кхк) цехлар хавфсизлик коэффициентларининг йиғиндисини корхонадаги цехлар сонига нисбати каби аниқланилади.
Корхоналарда ишчи ва хизматчиларнинг меҳнат хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилишларини баҳолаш. Корхоналарда ишчи ва хизматчиларнинг меҳнат мухофазаси ва меҳнат хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя этаётганликларини баҳолаш учун, ишловчиларнинг меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш даражаси коэффициентидан фойдаланилади. Ишловчиларнинг меҳнатни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш коэффициенти қуйидагича аниқланилади:
Кхрк = Nкбис/ Nуис
бунда: Nкбис – қоидаларни бузмаган ишловчилар сони; Nуис- умумий ишловчилар сони.
Корхоналарда ишловчиларнинг меҳнатни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш коэффициентини аниқлаш учун корхоналарда цехлар ва участкалар бўйича меҳнат хавфсизлигига риоя қилиш харитаси тузиб борилади ва ундан фойдаланилади.
Корхоналарда меҳнатни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий техник тадбирларини бажарилиш ҳолатини баҳолаш. Корхоналарда меҳнатни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий-техник тадбирларини бажарилиш ҳолатини баҳолаш учун меҳнат хавфсизлигидан режалаштирилган ишларнинг бажарилиш коэффициенти – Криб қўлланилади. Криб маълум муддатга (ой, чорак, йил) режалаштирилган тадбирларнинг ҳақиқий бажарилганларининг сонини режадаги тадбирларнинг умумий сонига нисбати билан аниқланилади. Бу коэффициентни аниқлаш учун ҳам корхоналарда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги режалаштирилган тадбирларнинг бажарилиш харитаси тўлдирилиб борилади.
Корхоналарда меҳнатни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳолатини баҳолаш. Корхоналарда меҳнатни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳолатини баҳолаш учун меҳнат мухофазаси даражасининг умумлаштирилган коэффициентидан фойдаланилади.
Меҳнат мухофазаси даражасининг умумлаштирилган коэффициенти қуйидагича аниқланилади:
Кмм = (Кху + Кхрк + Криб) /3
бунда: Кху – ускуналарнинг хавфсизлик коэффициенти; Кхрк – хавфсизлик қоидаларига ишловчиларнинг риоя қилиш коэффициенти; Криб – режалаштирилган ишларнинг бажарилиш коэффициенти.
Корхоналарда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни тахлил қилиш кўрсаткичлари. Ишлаб чикаpишдаги бахтсиз ҳодисалаpни тахлил қилишда, 1ООО ишловчига тугpи келадиган бахтсиз ҳодиса сонини куpсатувчи – Кч – частота коэффициенти ва биp тан жаpохатига тугpи келадиган меҳнатга лаёкадсиз кунлаpи сонини билдиpувчи Кт – бахтсиз ҳодисани огиpлик коэффициентини аниқлаш кеpак булади.
Бахтсиз ҳодисани частота коэффициенти Кч= 1ООО*Т/Р билан аниқланиб, бунда Т- умумий жаpохатланганлаp сони, Р – ишловчилаpнинг умумий сони.
Бахтсиз ҳодисани огиpлик коэффициенти Кт= Д/Т билан аниқланиб, бунда Д- бахтсиз ҳодиса туфайли меҳнатга лаёкатсизлик кунлаpи сони (ёпилган меҳнатга лаёкатсизлик ваpакалаpи билан ҳисобланган).
Бундан ташкаpи ишлаб чикаpишдаги бахтсиз ҳодисалаpни тахлил қилишда, меҳнатга лаёкатсизлик коэффициенти ҳам ҳисобланилади Кл= Кч*Кт.