Читать книгу ТАНЛАНГАН АСАРЛАР - - Страница 1
ЙЎЛЛАРДАГИ ҚЎШИҚЛАР китоби 1966 йил
ТОНГ
ОглавлениеТуни билан уйқуга қониб,
Зар кипригин кўтарди қуёш,
Тоғ ортидан нигоҳи ёниб,
Мўралади маъсум ва ювош.
Берилдию, нур ўйинига,
Самолардан қувди ғуборни.
Мудраб ётган борлиқ қўйнига
Кулгусини тўкиб юборди.