Читать книгу ТАНЛАНГАН АСАРЛАР - - Страница 10
ЙЎЛЛАРДАГИ ҚЎШИҚЛАР китоби 1966 йил
КУЛГУ
ОглавлениеОдам кулар, кўзларининг тубида
Баҳор тиниқлиги, шўхлиги аён.
Одам кулар, унинг табассумида
Лолаларнинг ол хандаси намоён.
Севинчини кўрар қуёш зарида,
Кулгуси туташдир келгуси билан.
Шу бахтли одамнинг ўй, назарида
Олам кулар унинг кулгуси билан.