Читать книгу ТАНЛАНГАН АСАРЛАР - - Страница 162
СЕВГИГА ИЛТИЖО китобидан 1982 йил
АЖАБ ИШЛАР
ОглавлениеДунёйи азимда ажаб ишлар кўп:
Шундай кимсаларни учратасан гоҳ —
Кимгадир бирор бир яхшилик қилиб,
Чор атрофга боқиб изларлар гувоҳ.
Риёкор зотларда ўзга бир қилиқ:
Бу борада улар тамом тескари:
Кимгадир бирор бир ёмонлик қилиб
Гувоҳдан қочарлар, қочарлар нари.