Читать книгу Силаи раҳм. Роман - Зулфиябегим Адҳамзода - Страница 3

Силаи раҳм
Раҳматли бувам

Оглавление

Тириклар ўлигу, ўликлар тирик.

Кеча бир ажойиб туш кўрдим, тушимда раҳматли бувам, кетмонни кўтарганча зўр бериб уйимнинг остонасига ураётган эмиш-лар. Ортиларида, бош-оёқ оппоқ кийинган бир нотаниш онахон жилмайиб, бувамнинг бу қилиқларидан маъмнун тасбеҳ ўгириб ўтирганмиш.

Мен ёш бола эмишман, эгнимга тўй болаларнинг зар чопонини кийиб, бувамнинг атрофларида икки қўлимни қанотдек ёзганча, чир айланаётганмишман. Бирдан 40 ёшларимда кўп қаватли уй томининг рахида пайдо бўлдим. пастга қарасам шаҳар митти бўлиб кўринаяпти. Оёқларим остида томнинг рахи эмас, қир лолалари қийғоз очилган. Аста ўгирилиб ортимга қарасам, қандайдир дашти биёбон. Дашт бўлиб дашт эмас, боғ бўлиб боғ эмас. Дарахтларининг учлари қуриган-у, пастдаги шохларида сар ҳил мевалар ғарқ пишган. Энг қизиғи шуки боғ ичида бир гала хотин-халаж, олдиларига катта қанор қопни осиб, мева эмас пахта теришаяпти. қандайдир қўрс овоздан ортга ўгирилдим, бояги бувам. Ҳаёт пайтларида ўта қўрс, қўпол одам бўлган дейишади. Худди мен бирор ножўя иш қилиб қўйгандек хўмрайганча менга гувала узатдилар…

Чўчиб уйғониб кетдим. Ҳайтовур тушим экан, тинчлик бўлсин-да ишқилиб. Эрта тонг бўлишига қарамай мозор бошига бордим. Икки калима қуръон тиловат қилиб, кейин ишларимга кетаман деб ният қилдим.

Дарбозадан киришим биланоқ, Шовқин-суронли гавжум дунёдан, бамисоли сирли оламга тушгандек, юрагимга аланечук совуқ югурди. Бир икки қадамга мендан илдамлаб, иккита белкурак ва битта кетмонни устига эски пақирни тўнкарганча, арава судраб кетаётган, ёши чамаси 19—20 лар орасидаги гўрковнинг ёрдамчиси, ва мендан бошқа ҳеч зо йўқ, йўлакдан юриб борар эканман, йўл четларига девор мисоли зич экиб чиқилган пакана буталар гуркираб, ям-яшил баргларини офтоб саҳарлаб силаётган бўлса-да, назаримда ғамгин нола қилаётгандек гўё.

Оҳ, тилсиз, забонсиз қадрдонларим, бу дунёда кўксингизни кериб, босган шаҳдам қадамларингиз остида чанги чиққан ўша каро тупроқ, бугун сизни ўз бағрида эркалаяптими?

Ёхуд… Алҳазар… ўйлашга ҳам қўрқасан киши. Қабрлар оралаб юрар эканман, ушбу қабр ахли, ўз вақтида шу сокин осмон остида Аллоҳга қул бўлганмикин ёки акси дейман-у, бир кун келиб ўзим ҳам уларнинг қаторидан жой олишимни ўйлаб, ўзимга ўзим: уларни кўриб фикр қил, эй инсон оҳирингда ҳолинг шу, шукр қил Аллоҳ сенга улардан кўра кўпроқ вақт берибди, зикрингни айтиб қол, – дейман. Қиёмат яқин, огоҳ бўлинг, огоҳ бўлинг деганча, зич қаблар орасига, бир оёқ аранг сиғадиган ерга эҳтиётлик билан қадам босиб, бувамнинг қабрлари тепасига ўтиб олдим. Ё алҳазар, яқиндагина келиб кетган эдим, оралатиб жой қолдирилган қабрлар, бугунга келиб зичлашиб кетибди-я. Янги сувалган, бир каллача келадиган қабрлар ҳам кўпайиб кетибди. Қиёматга яқин туғилиш ва ўлиш тезлашиб кетади деб эшитгандим, атрофдаги устма-уст, зич қабрлар неча сотиҳ жойни эгаллаганини кўриб, беихтиёр ер юзида тирик жон қолдимикан деган хаёл онгимда айланди. Юрагим сесканиб, ортга бир тисландим.

Силаи раҳм. Роман

Подняться наверх