Читать книгу Силаи раҳм. Роман - Зулфиябегим Адҳамзода - Страница 4

Силаи раҳм
Аламли ҳикоя

Оглавление

Оилавий хилхонамизни тозалатиб, суватгач, тиловат бошлаган эдим ҳамки, шу яқин атрофдан кимнингдир дод-фиғони қулоғимга чалинди. Атрофга алангладим, сал нарироқда бўй-бастидан кино актёрларни эслатадиган, қорамағиздан келган бўлса ҳам истараси иссиқ, кўзлари думалоқ, қошлари қуюқ, қорайиб кўриниб қолган соқолидан афғонларга ўхшаб кетадиган, эгни боши дуб—дуруст бир йигит қабр устига пул сочаяпти.

– Бу пулларимда сизнинг ҳам ҳаққингиз бор эди устоз. Негамени кутмадингиз – деб тиз чўкканча ўкириб-ўкириб йиглаяпти.

Қараб турдим, бу беодобликни кўриб, агар энгил-боши сотиб кўймаганида девона-да, деб йўлимда давом этган бўлардим. Лекин йўқ, қизиқувчанлигим устун келди чоғи, олдига аста-секин кимнингдир қабрини излаган кишидек яқинлашдим ва дедим:

– Тинчликми биродар? Нима сабабдан бундай қилаяпсиз, ахир майитга бундан нима наф? Энди онангиз…, – дейишимни биламан.

– Мен ҳаққимни адо этолмадим! Кеч қолдим, кеч тушунаяпсизми? Кеч! – Дея силталаб, дағ-даға қилиб берди. Йўқ, мен хафа бўлмадим, аксинча қизиқиб қолдим. Уни нимага кеч қолгани мени жуда қизиқтира бошлади. Аммо ҳозир мавриди эмасди. Шу сабаб бир четга шинамгина, икки кишилик, тахтадан ясаб, оқ рангга бўяб қўйилган ўриндиқда ўтириб тиловат бошладим. У ҳам бироз ўзини тутиб олдимга келиб ўтирди, тиловатимни узоқ тинглади. Мен эса ҳарчанд қизиқишим ошмасин, ҳатто сўрамадим ҳам. У чуқур хўрсиниб, ўзидан ўзи гап бошлади:

– Мен… – деди у ютинганча, – мени телба деб ўйладингиз-а отахон, ҳа телба эдим, бир пайтлар сўқир эдим. Мени кўзларимни очган, бу дунёни танитган шу марҳума, фариштасифат аёл эди.

– Онангизмиди? – дедим, худди менга буни алоқаси йўқдек, ўзимни бамисоли шошаётган киши кўрсатиб. Аммо мен унчалик ҳам шошмаётган эдим. Ишим бошланишига ҳали вақт бор, қолаверса менга қизиқ эди.

– Йўқ, аммо онамдан ҳам аъло эди. 4-ёшимда ота-онам ажра-

либ кетишди. Онам аввалига ишлаб ҳалол пул топиб, мени боғчага берди. Кунларимиз қийинчиликда бўлса-да, аммо мазмунли ўтарди. Аммо бу узоққа чўзилмади. Бора-бора онам ўзгарди, ғалати дугоналари пайдо бўлди. Ҳатто баъзан мени боғчадан олишни ҳам унутиб қўярди, – деб у менга ҳикоясини гапириб берди.

Анвар баъзан боғчада, гоҳида боғча опасининг уйида ҳам тунаб колишига тўғри келарди. Боғча опаси Назокат эридан гап эшитадиган бўлди. Ҳатто жаҳл устида боланинг олдида ҳам, аёлининг ўта меҳрибончилигидан чарчаганини айтиб, уни силталаб ташларди. Кунларнинг бирида эри унга:

– Кетингдан келган думингни йўқот! – деб ўшқирди. Назокат

нима қилсин, болани ташлаб кета олмаса, онаси эса дом-дараксиз. У вақтлари алока воситаси фақат уй телефони бўларди. У ҳам бўлмаса умуман алоқа йўқ. Назокат уч кундан бери ўзи билан олиб юрган болани уй манзилини аниқлади. Катта кўча бўйлаб Анварни етаклаганча баъзан жаҳл, баъзан қалбини алағда қилаётган ҳадик билан бораркан, боланинг беғуборлиги, ундаги ҳеч нимани тушунмасдан, баъзида биз катталар англаб етмайдиган, Аллоҳнинг мўжизаси, осмондаги оппоқ бўлиб, гоҳида тўпланиб, гоҳ тарқалиб сузаётган булутларга қарата жажжи қўлчалари билан ишора қиларди. Ўша булутлар орасидан кимдир оловли камонидан ўқ отган-у, ўша ўқ келиб ерга санчилгандек, тикка тушиб, заминга жон бағишлаб турган қуёш нурлари балки норасида гўдак назарида, мўралаётган меҳрибон, марҳаматли зотнинг табассуми бўлиб кўринаётгандир. Яратганнинг мўжизалари бўлмиш ям-яшил бўлиб, кўчанинг четига бир теккис қилиб экилган дарахтларга савлат бағишлаб турган япроқлар, балки Анваржонга ўз рақсларидан дебоча ҳадя қилгандир.

Ушбу фариштамонанд табассуми билан киши қалбига шавқат ва меҳрни жо қиладиган ажиб бир туйғу ичра, кўп қаватли уйлардан бирига кириб бораркан, Анвар қўлини кўтариб уйининг деразасига ишора қилди. Назокат дарров тушуниб етдики, ўша учинчи қаватдаги тахта ромли, калта пардаларни бир хилда чиройлик қилиб илиб қўйилган дераза Анварларники. У учинчи қаватга чиқиб не кўз билан кўрсинки, уй тамбаланган, ҳеч ким йўқ. Назокатнинг хаёлидан, онасига бир нарса бўлганга ўхшайди. Тинчликмикин? Балки касалхонага тушиб колгандир, деган фикр ўтди. Қўни-қўшниларга мурожаат қилди. Қўшниларнинг гапига кўра онаси «суюқ, енгилтак» аёл экан. Назокат яқин қўшнисининг эшигини қоқди. Эшик очилиб, ранги-воши оқарган, кўзлари маъюс тортган бир аёл чиқиб келди. Назокат ийманибгина:

– Кечирасиз, мен қаршингиздаги 32- хонадонга келган эдим.

Анваржоннинг боғча опасиман…, – дейишини билади эшик тарақ этиб унинг юзига ёпилди. Ичкаридан дағал, чириллаган оҳангда:

– Ҳеч нимани билмайман. Мени тинч қўйинг, – деган ово эши-

тилди. Назокат кўзларини ҳайрон пирпиратиб кўчага улоқти-рилган мушукчадек.

– Нима қилдим? Ҳали гапирганим ҳам йўқ эди, – дея кўзларини

мўлтиратиб, йиғламсираганча қошларини пешона томон йиғиб чуқур хўрсинди. Тепадаги қўшниси, ёшлари элликларни уриб қўйган, йўл- йўл, кенг шалварни кийиб олган, эскирганидан сарғайиб кетган майкада, зинапояга ўтирганча, хаёлан ўзини еттинчи осмонда тасаввур қилиб, бот-бот нималарнидир пичирлаганча, ўнг қўлининг икки бармоғи орасига сигаретасини қистириб, чап қўлининг кўрсаткич бармоғи билан ҳавода қандайдир мисолларни хаёлан ечиб, ора-чора бояги ўнг қўлидаги сигаретасини тутатиб қўяр ва яна берилиб ҳисоб-китобини давом эттирарди. Бўлган воқеани кўриб бармоқлари орасидаги сигаретасини яна бир бор чуқур тортти-да, ҳавога оғзидан чиқаётган никатин аталмиш заҳар-завқумли тутунни пуркаб деди:

– Кеча эрталаб бир йигит билан кетаётиб, – чорвоқда уч-тўрт кун дам олиб қайтамиз деганди. – деди.

Назокат турган жойида қотиб, кўзлари косасидан чиққудек, бир зинада оламни сув босса тўпиғига кўтарилмайдиган, оғзидан бўриқси тутун чиқараётган инсонга, бир нима гаплигини тушунмай жавдираётган болага, бир танбаланган эшикка қаради.

– Бола-чи? У нима бўлади? Аҳир она ҳам болани унутиши мумкинми? – деди у ғазабини ичиги сиғдира олмай. Эркак чекиб бўлди шекилли сигарет қолдиғини қўлидаги темир идишга босиб чеккага қўйди. Кейин Назокатга, ойдан тушганмисан, нима, бунақа аёлларни кўрмаганмисан, дегандек энсасини қотириб қаради ва, – Эссиз шундай бола. Увол шўрлик, – деб секингина уйига кириб кетди. Назокат нима қилишини билмай кўчага чиқиб бироз, суянчиғига беҳаё сўзлар ёзиб кетилган ўриндиққа ўтирди. Қаерга боришини билмай, атрофида, ҳаёт аталмиш бу эгри-бугри сўқмоқда, улоқча мисол сакраб, ҳеч нимани тушунмаётган, ердаги баргларни териб юрган Анваржонни ачинарли нигоҳ билан кузатди. Охири ҳеч нима ўйлаб топа олмади чоғи, тақдирга тан бериб, болани етаклаб ортига қайтди. Аммо юрагини бир нарса даҳшатга соларди:

– Уйга нима деб бораман? Анварни қаерга ташлайман? Эрим ни-

ма дейди? Бугун аниқ уйимга киргизмайди, – эридан қўрқиб, онасига қўнғироқ қилиб бор гапни тушунтирди. Она-да дарҳол тушунди.

– Болани менга олиб кел, суюқ онаси келгунча ўзим қараб тура-

ман, эрингга қара. Уйинг тинч бўлсин қизим.

Уч-тўрт кун ўтиб, она-бола Анварни етаклаб уни яна уйига олиб бориб қўнғироқни босишди. Маишатдан чарчаган, сочлари тўзғиб ётганига қараганда энди уйқудан турган, сарҳуш аёл чиқди:

– Нима гап? – сўради у, нима гаплигини тушунмай, сўнг икки аёлнинг қўлларидан ушлаб, онасининг тўзғиган сочлари, бўёғи қоп- қора бўлиб суркалиб кетган қўзларидан чўчиб кетган, Назокат опасининг ортига яширинаётган Анварни кўриб нима гаплигини англади. Бир қўлини эшикнинг кесакисига тираб, оёқларини чалиштирди.

Аёл аслида унча семиз эмас, аммо юзининг калавати думалоқ бўлганидан уни тўлачароқ қилиб кўрсатаётганди. Унинг туриши Назокатнинг онасига ёқмай, ичида авзойинг курсин шайтонга ўхшамай, – деб қўйди.

– Ўғил туғганингиз эсингиздами, синглим? – дея нафрат, ғазаб билан гап бошлади Назокатнинг онаси. Ўзи шундоғам ёқмаётган бу икки аёл, энди уни ғазабини қўзғади шекилли энсасини қотириб, юзларини буриштирди:

– Эсимда нимайди? – деди кўзини лўқ қилиб.

– Сал кам бир хафтадан бери болангиз сарсон, – аёл, Назокатнинг онасини гапини шартта ўртасидан бўлиб, дўриллаган, бўғилган овозда кекирдагини олдинга чўзиб:

– Боғча пулини тўлаб кўйганман нима проблема? – деди.

– Ие-е, боғча соат 9:00 дан 6:00 гача эканлигини билмасмидингиз?

Шоира бир эснади-да, оғзидаги 32та тишини қўрсатиб, худди сени гапинг менга бир пул дегандек:

– Боғчада каравот кечаси бекоргаям ётибди-ку, бир икки кун ётиб турса жалками? – деди. Назокатнинг онаси бу аёлга гап уқтириш бекорлигини тушуниб, гап мазмунини дангалга бурди:

– Синглим, сиз унда болангизни етимхонага беринг, шунда маса-

лангиз ҳал бўлади. Ўз ҳаётингизни ҳам бемалол қурасиз, болани хор қилманг, уволи тутади-я.

– Надоже, ақлим етмабдия шунга. Ўзим-м-м билама-а-ан-н-н! —

деди чўзиб, асаби бузилаётганидан огоҳлантирмоқчи бўлгандек, сўнг болага зарда билан, – кир уйга итвачча. Сенлардан тинчлик борми ўзи, – деди, сўнг икки аёлни ютиб юборгудек, ўқрайиб эшикни зарда билан ёпди. На рахмат, на миннатдорчилик. Боламга қараб туриб-сизлар, узр, овора қилиб қўймадимми? – дейишга ярамади. Назокат, ҳам ёрдам қилди, ҳам дакки эшитди. Онасига қараб:

– Ғалати аёл экан-а. – Деди.

– Эй қўй, боласиям қурсин, ўзиям.

– Нега ундай дейсиз ойи, болада нима айб?

– Бундай аёлдан бегуноҳ бола туғилиши мумкин, аммо яхши бола

чиқмайди, – деди онаси. Икковлон гаплашиб кўздан ғойиб бўлгунча, Анвар деразадан уларни кузатиб қолди.

Силаи раҳм. Роман

Подняться наверх