Читать книгу ТАНЛАНГАН АСАРЛАР - - Страница 108
ЮГУРИК НУР китоби 1980 йил
ОТАЛАР ВА БОЛАЛАР
Оглавление“Ҳар куни кечқурун мен осмонга қараганимда, шу митти, аслида эса шу улкан юлдузларни ўз кўзим билан яқиндан жуда-жуда кўргим келади”.
(7-синф ўқувчисининг иншосидан)
“Гагарин-гагарин” ўйнар болалар,
Оталар жилмайиб кетарлар нари,
Болалар оталар ёдига солар
“Чапаев-чапаев” ўйнаганларин.
Гагарин йигирма етти ёшида
Лол этди, лол этди жумла дунёни.
Бу кун тирик она ҳаёт қошида
Дунёнинг энг суюк дилкаш ўғлони.
Жасур космонавтлар хонадонида
Кулгувчи шу йигит топмишди қадр.
Гагарин баҳодир дўстлар ёнида
Бугун ҳам йигирма етти ёшдадир.
Юлдузлар кўк сари чорлаб ёнар шан,
Гўё терилмаган сирли лолалар.
Оталар Гагарин ёшидан чиққан,
Етмаган ҳали у ёшга болалар.