Читать книгу АСАРЛАР ТЎПЛАМИ (3-жилд) - - Страница 128

ШЕЪРЛАР
БУҒДОЙБЎЙ ВАТАН
«Отлар кечиб ўтар дарёдан, ака…»

Оглавление

Отлар кечиб ўтар дарёдан, ака,

Олис эсдаликлар мисоли отлар,

Ҳасрат юган солар тунлар юракка,

Осиғлиқ қамчилар кимларни ёдлар?


Йиллар соғинч уйин чалдивор этмиш,

Изғир яйдоқ отдай қирларда шамол.

Кўкларда ғарибу зор қолиб кетмиш

Синиқ узангидай музтариб ҳилол.


Дунё найранглари – сулувларидай

Аввал кўзимизни қамаштирмишлар.

Сўнг ҳаёт дарёсин кечувларида

Биз минган отларни алмаштирмишлар.


Тун-кун айланар чарх бесўз, беовоз,

Асл рафторини ким ҳам кўргайдир.

Тун-кун фалак узра Буюк чавандоз

Минг-минг тулпорларга эгар ургайдир.


Сутдай оқ тунларнинг сомонзорида,

Сомон йўлларининг ғубори аро,

Ойдин адирлардан оқ тулпорида

Кетиб бораётган отаммиди ё?


Дилларда – умрнинг зарбу занглари,

Юлдузлар санчилар ҳар кеч куракка.

Болалик, ўсмирлик, ёшлик сингари

Отлар кечиб ўтар дарёдан, ака…


1980, 2009

АСАРЛАР ТЎПЛАМИ (3-жилд)

Подняться наверх