Читать книгу ТАНЛАНГАН АСАРЛАР - - Страница 128
БУЛБУЛЛАР ВА ОДАМЛАР китоби 1981 йил
УМАР ҲАЙЁМ
ОглавлениеҚалби фунун билан банд, юлдузда эди кўзлар,
Қўшдилар уни доно мунажжимлар сонига.
Ўзи ҳам тўрт қиррали ёқди йўлчи юлдузлар,
Ҳар буржи ҳикмат тўла оқ қоғоз осмонига.
* * *
Инсон муҳаббатда ўзини излар,
Ишқдир қалб уйига муқаррар қўноқ.
Севги қўшиғини куйлашда бизлар,
Гоҳ тўти, гоҳ булбул, гоҳи қарқуноқ.