Читать книгу ТАНЛАНГАН АСАРЛАР - - Страница 152
БУЛБУЛЛАР ВА ОДАМЛАР китоби 1981 йил
МУҲАББАТ ҚЎШИҒИ
Оглавление– Англатгил, муҳаббат, англатгил, ҳайҳот,
Қайдандир талотум қалб наҳри аро?
Сен билан ҳаётдир, сен билан ҳаёт
Ахир, аҳли ошиқ, аҳли шуаро.
Қўшиғингни айтиб, авжида тори
Узилган умрлар сози оз эмас.
Сен қандай қўшиқсан – кўнгил иқрори,
Дахлдорки фақат покиза нафас.
Борми бу қўшиқнинг аввал-охири,
Огоҳ эт: бу не сир, армон тўла сас?
– Бу қўшиқни кўплар ёниб бошлаган,
Ва лек ҳали ҳеч ким тугатган эмас.