Читать книгу АСАРЛАР (II жилд) - - Страница 2
ҲАР КИМГА ИФТИХОР НАСИБ ЭТСИН
ОглавлениеИлоё, ҳар кимга ҳаётда ифтихор насиб этсин. Ифтихорнинг гўзал шаклу шамойиллари кўп. Уларнинг энг аввали, албатта, халқу Ватанингдир!
Ундан сўнг, балким, устозу шогирдлар. Шу маънода, жумладан мен ўзимни ниҳоятда бахтли инсонлардан бири, деб ҳисоблайман. Улуғ халқим, буюк устозларим, кўз-кўз қилишга арзигулик софдил шогирд укаларим бор. Шоён шеъриятимизда эса ана шундай ифтихорларимиздан бири, шубҳасиз, Сирожиддин Саййиддир!
Абдулла Орипов,
Ўзбекистон халқ шоири
2004 йил, 2 апрел