Читать книгу АСАРЛАР (II жилд) - - Страница 23
ШЕЪРЛАР
КЎКСИМДАГИ ЗАНГОРЛАРИМ
ОЧИЛИШ
ОглавлениеЭй гул, мижгонларинг гулга киргайлар,
Зулфи райҳонларинг гулга киргайлар.
Кўнглингда тугунлар очилгай бир-бир,
Аҳду паймонларинг гулга киргайлар.
Мен роз ифшо этсам ўйлар тўкилгай,
Вазмин туманлардай куйлар тўкилгай.
Сен бир ноз айласанг гуллар тўкилгай,
Алар елдин чиқиб елга киргайлар.
Юлдузлар барг ёзгай қароғларингда,
Ишқмидир олланур дудоғларингда.
Бир бўстон гул ўрлар қучоғларингда,
Бир ажиб титроқлар белга киргайлар.
Қўлларинг бул кеча бунча музтарлар,
Бағрингга беркиниб нени қистарлар?
Оҳ, улар гул бўлиб кетмоқ истарлар,
Қўлларинг бул кеча тилга киргайлар.
Менинг гиёҳларда исмларим бор,
Оҳулар кўзида расмларим бор.
Тоғларда бир гўзал насимларим бор,
Алар насиб этса йўлга киргайлар.
Сенинг-чи, дунёда биларинг гулдир,
Сўйласанг, бол эмас, тилларинг гулдир.
Сочларни тайласанг – белларинг гулдир,
Бу гуллар, айт, қачон қўлга киргайлар?
1990