Читать книгу МАНГУ АФСОНА - - Страница 17
КЎП БОР ЎТДИМ
ОглавлениеКўп бор ўтдим кўчангдан, эркам,
Кўп бор ўтдим сочимни тараб.
Ёқиш учун бекўсту бекам,
Турганингда дарчангдан қараб.
Кўп бор ўтдим кўчангдан, эркам,
Кўп бор ўтдим туфлимни артиб.
Ўтавердим ўзимни тергаб,
Ўтавердим башанг, батартиб.
Ўтавердим бегўр, ложарам,
Куну тунда, тушу пешинда.
Бир кечада айирдинг, эркам,
Ўтиш деган буюк ишимдан.
2004