Читать книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш - Рахматулла Усманов, Рахматулла Асадуллаевич Усманов - Страница 11

3. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МУҲИТИ НОҚУЛАЙ ОМИЛЛАРИНИНГ СИНФЛАНИШИ ВА УЛАРНИНГ ТАЪСИРИДАН ҲИМОЯЛАШ
3.1. Ишлаб чиқариш муҳитининг ноқулай омилларининг синфланиши. Ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари

Оглавление

Ишлаб чиқариш муҳитининг ноқулай омиллари табиий таъсири бўйича физикавий, кимёвий, биологиявий ва психофизиологиявий гуруҳларга бўлинади.

Ишлаб чиқаришнинг физикавий ноқулай омиллари ўз ичига: ҳаракатланаётган машиналар ва механизмлар; ишлаб чиқариш ускунасининг қўзғалувчан қисмлари; силжитилаётган буюмлар, тановарлар, материаллар; бузилаётган конструкциялар; қулатилаётган тоғ жинслари; иш зонаси ҳавосини юқори чангланганлиги ва газланганлиги; ускуналар, материаллар сиртларининг юқори ёки паст ҳарорати; иш зонаси ҳавосини юқори ёки паст ҳарорати; иш жойида шовқинни юқори даражаси; титрашни юқори даражаси; инфратовуш тебранишларининг юқори даражаси; ультратовушни юқори даражаси; иш зонасида юқори ёки паст барометрик босим ва унинг тез ўзгариши; ҳавони юқори ёки пастки намлиги; ҳавони юқори ёки пастки қўзғалувчанлиги; ҳавони юқори ёки пастки ионлашуви; иш зонасида ионлаштирувчи нурланишнинг юқори даражаси; одам танаси орқали ўтиб туташиши мумкин бўлган электр занжири кучланишининг юқори қиймати; статик электрнинг юқори даражаси; электр магнити нурланишининг юқори даражаси; электр майдонини юқори кучланганлиги; магнит майдонини юқори кучланганлиги; табиий ёритишни етарли эмаслиги ёки йўқлиги; иш зонасини етарли ёритилмаганлиги; ёритишнинг юқори ёрқинлиги; ёрқинликнинг пастлиги; тўғри ва аксланган ялтираш; ёруғлик оқимининг юқори пульсацияланиши; ультрабинафша радиацияни юқори даражаси; инфрақизил радиацияни юқори даражаси; тановарлар, асбоблар, ускуналар сиртларидаги ўткир қирралар, ўнқир-чўнқирлар ва ғадир-будирликлар; иш жойини ер (пол) сиртига нисбатан анча юқорида жойлашганлиги ва вазнсизликни олади.

Ишлаб чиқариш муҳитининг кимёвий ноқулай омилларига қуйидагилар киради:

одам организмига таъсирини тавсифи бўйича – токсик, ғаштлантирувчи-ғижинтирувчи-зериктирувчи, сенсибилизация қилувчи, канероген, мутаген, репродуктив фаолиятга таъсир этувчилар;

одам организмига ўтиш йўли бўйича – нафас олиш органлари орқали; ошқозон-ичак йўли бўйича; тери ва кўзни шиллиқ қавати бўйича ўтувчилар.

Ишлаб чиқаришнинг биологиявий ноқулай омиллари ўз ичига биология объектлари – патоген микрорганизмлар (бактериялар, вируслар, риккетсии, спирохети, одий грибок) ва улар ҳаёт-фаолиятининг маҳсулотларини олади.

Асаб-психий юкланганлик ақлий ўта юкланганликка, тахлилагичларни (анализаторларни) ўта юкланганлиги, меҳнатни монотонлиги, ҳиссиётли (эмоционал) ўта юкланганликка бўлинади.

Ишлаб чиқаришнинг хавфли омили – маълум шароитларда унинг ишловчига таъсири жароҳатланишнинг, ўткир касалланишнинг ёки бехосдан соғликни тез ёмонлашувига, ҳатто ўлимига сабабчи бўлиши мумкин бўлган муҳит ва меҳнат жараёнининг омили.

Ишлаб чиқаришнинг зарарли омили – маълум шароитларда унинг ишловчига таъсири касалланишга, меҳнат қобилиятини пасайишига ва (ёки) кейинги авлодлари соғлиғига салбий таъсир ўтказиши мумкин бўлган муҳит ва меҳнат жараёнининг омили.

Сонли тавсифи ва таъсирининг давомийлигига кўра ишлаб чиқаришнинг айрим зарарли омиллари хавфли бўлиб қолиши мумкин. Хавфли ва зарарли омилларни мавжуд нисбатидан ва чегаравий рухсатли даражасидан келиб чиқиб меҳнат шароитлари зарарли ва хавфли омиллари даражаси бўйича тўртта синфга бўлинади: 1-синф – оптимал меҳнат шароитлари; 2-синф – рухсатли меҳнат шароитлари, функционал четланиш келтириб чиқаради, аммо регламентланган дам олишдан кейин организм нормал ҳолатга қайтади; 3-синф – зарарли меҳнат шароитлари, гигиена нормаларидан ортиқ, кейинги авлодларга ноқулай таъсир этувчи ишлаб чиқаришнинг зарарли омиллари мавжудлиги билан тавсифланади. 3-синф меҳнат шароитлари зарарлиги бўйича тўрт даражага бўлинади:

қайтадиган функционал ўзгаришлар ва касалланиш ривожланиши таваккалини асословчи гигиеник нормалардан четланишларни келтириб чиқарилишини тавсифлавчи меҳнат шароитлари;

турғун функционал бузилишлар келтириб чиқариши, кўпчиллик ҳолларда вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотиш билан бўладиган касалланиш ҳолатларнинг кўпайишига, умумий касалланиш частотасини ошишига, касбий патологиянинг бошланғич белгиларини пайдо бўлишига олиб келиши мумкин бўлган хавфли ва зарарли омилларнинг даражасидаги меҳнат шароитлари;

меҳнат фаолияти даврида енгил шаклдаги касбий патологияни ривожланишига олиб келадиган, меҳнат қобилиятини вақтинчалик йўқотиш билан юқори даражадаги касалланишни келтириб чиқариши мумкин бўлган зарарли омилларнинг даражаси билан тавсифланувчи меҳнат шароитлари;

касбий касалланишни кўрсатадиган шакли пайдо бўлиши мумкин бўлган, сурункали патологияни аҳамиятли ўсиши ва меҳнат қобилиятини вақтинчалик йўқотиш ҳамда юқори даражадаги касалланиш билан тафсифланадиган меҳнат шароитлари.

4-синф – хавфли (экстремал) меҳнат шароитлари – таъсири иш сменаси (ёки унинг бир қисми) мобайнида ҳаёт учун хавф соладиган, ўткир касб жароҳатини оғир шаклини юқори таваккалини вужудга келтирадиган ишлаб чиқариш омилларининг даражаси билан тавсифланадиган меҳнат шароитлари.

Ишлаб чиқаришнинг зарарли ва хавфли омиллари орасида маълум боғланганлик кузатилади. Кўпчиллик ҳолларда зарарли омилларнинг мавжудлиги хавфли омилларнинг пайдо бўлишига сабабчи бўлади. Масалан, ишлаб чиқариш хонасининг ўта намлиги ва ток ўтказувчан чангларнинг (зарарли омиллар) мавжудлиги одамни электр токи (хавфли омил) билан жароҳатланиш хавфини кучайтиради.

Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш

Подняться наверх